Курбанова Мадина Жамшедовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Мева ва сабзавотларни электрофизикавий қайта ишлаш жараёнларини жадаллаштиришнинг илмий асослари», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Т1123 .
Илмий маслаҳатчи: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти,  DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович техника фанлари доктори, профессор; Нарзиев Мирзо Саидович, техника фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева ва сабзавотларни электрофизик ишлов бериш жараёнларини интенсивлаштиришни илмий асослаш ва уларни қуритиш учун юқори самарали қурилмаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мазмуний тизимли таҳлил асосида мева ва сабзавотларни атомар-молекуляр, глобулярусти ва глобуляр тузилмалар, шунингдек қуритиш қурилмалари миқёсида физик-кимёвий, фазалараро энергия ва массаалмашинуви ҳодисалари эффектларининг структуравий схемалари ишлаб чиқилган;
мазмуний тизимли таҳлил  асосида асосий ва электрофизик жараёнларнинг таснифи ишлаб cиқилиб, тадқиқот объектларига электрофизик усуллар билан таъсир этишнинг самарадорлиги асослаб берилган, бу эса мева ва сабзавотларни қайта ишлаш жараёнларини сезиларли (1.5-2.0 баробар) даражада интенсивлаштириши аниқланган;
тизимли таҳлилнинг назарий-амалий асосида, мева ва сабзавотларга  электрофизик ишлов беришнинг асосий жараёнлари ҳисобланган иссиқлик ва масса алмашинуви, структуравий-механик хоссаларининг ўзгариши математик моделлари ишлаб чиқилган;
экспериментал йўли билан: сорбсия изотермалари, намликнинг боғланиш шакллари, термогравиметрик кўрсаткичлари, микротўлқинли қуритишда капилляр босим градиенти, структуравий-механик (чегаравий кучланиш ва адгезион босим) хоссалари, шунингдек мева ва сабзавотларнинг диелектрик ҳамда электр хусусиятлари аниқланган;
мева ва сабзавотлар учун ЎЮЧли-конвектив, ИҚ-конвектив, комбинацияланган электродли - ЎЮЧли қуритиш қурилмаларининг рационал қуритиш режимлари параметрларини танлаш ва асослаш методикаси ҳамда муҳандислик ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева (олма, олхўри, ўрик) ва сабзавотларни (картошка, сабзи, лавлаги) қуритиш жараёнини электрофизикавий энергиясини қўллаш асосида интенсивлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олма, олхўри, ўрик электрофизикавий қуритиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиладиган инновацион ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2026 йилнинг 11 мартидаги 11-22/03-26-сон маълумотномаси). Натижада, қуритилган мевалар ишлаб чиқариш самарадорлигини 12-16 % га ошириш имконини беради;
сабзавотларни конвектив ҳаво турбулизацияси кучайтирилган усуллар қуритиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиладиган инновацион ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2026 йилнинг 11 мартидаги 11-22/03-26-сон маълумотномаси). Натижада, қуритилган картошка, сабзи, лавлаги ишлаб чиқариш самарадорлигини 12-16 % га ошириш имконини беради; 
мева-сабзавотларни конвектив ҳаво турбулизацияси кучайтирилган ва электрофизик қуритиш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиладиган инновацион ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2026 йилнинг 11 мартидаги 11-22/03-26-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини 12-16 % га ошириш, қуритилган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish