Хусанова Дилноза Абдухамид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда ўткир риносинусит диагностикаси, даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш”, 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5390.
Илмий рахбар: Самиева Гулноза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт
университети, DSc.06/2025.27.12/Тib.17.02.
Расмий оппонентлар: Владимирова Татьяна Юльевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Карабоев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нутритив-метаболик бузилишларни коррекциялашга, ҳамда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати маҳаллий иммунитетини тиклашга асосланган оптималлаштирилган ташхислаш ва даволаш алгоритмларини жорий этиш орқали 12–17 ёшли ўсмирларда ўткир риносинуситларни даволаш ва олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир риносинуситнинг ўсмирларда чўзилган ва қайталанувчи кечишини шаклланишида алиментар омиллар, хусусан углеводларни ортиқча истеъмол қилишнинг эҳтимолий патогенетик аҳамияти бурун секретида глюкоза микдорининг ортиши хамда шартли-патоген ҳамда патоген микроорганизмлар колонизацияси учун қулай шароит яратиши мумкинлиги илмий жихатдан ассосланган;
бурун секретида глюкоза концентрациясининг ошиши маҳаллий мукозал иммунитетнинг сусайиши (sIgA ва лактопероксидаза фаоллигининг пасайиши) ҳамда оксидатив стресснинг кучайиши ва натижада мукоцилиар клиренс фаолияти издан чикиб, яллиғланиш жараёнининг узоқ сақланиши асосланган;
илк бор риносинусит билан оғриган ўсмирларда яширин темир танқислиги ва ферритин захираларининг камайиши мукоцилиар дисфункцияга, киприкли эпителийнинг метаболик ва регенератив фаоллиги сусайиши натижасида бурун бўшлиғида секрет стази ва микроорганизмларнинг персистенцияси учун шароит юзага келиши илмий исботланган;
илк бор риносинусит билан оғриган ўсмирларда элиминацион парҳез, мақсадли нутритив коррекция ва назал пробиотикларга асосланган комплекс метаболик реабилитация алгоритми таклиф килинган ва унинг самарадорлиги бурун-ҳалқум микробиоценозини тикланиши ва антибиотик юкламасини камайиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 13 августдаги Х35-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўткир риносинуситнинг ўсмирларда чўзилган ва қайталанувчи кечишини шаклланишида алиментар омиллар, хусусан углеводларни ортиқча истеъмол қилишнинг эҳтимолий патогенетик аҳамияти бурун секретида глюкоза микдорининг ортиши хамда шартли-патоген ҳамда патоген микроорганизмлар колонизацияси учун қулай шароит яратиши мумкинлиги илмий жихатдан ассосланган. Илмий аҳамияти: Илк бор оғиз суюқлиги биомаркерларининг ($sIgA$, трансферрин, церулоплазмин) исботланган информативлиги пассив кузатув тактикасини касаллик босқичларининг объектив ташхисотини молекуляр даражада таъминлайдиган жараённи фаол патогенетик бошқаришга ўзгартириш имконини беради.Амалиётга жорий этилиши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-TB/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган.Ижтимоий самарадорлиги: Эшитиш бўйича болалар ногиронлигининг камайиши ва ижтимоий дезадаптацияни олдини олиш билан боғлиқ. Жарроҳлик юкламасини камайтириш ва эшитиш қобилиятини эрта тиклаш ота-оналардаги психологик стрессни камайтирган ҳолда боланинг тўлиқ нутқий ва когнитив ривожланишини таъминлайди.Иқтисодий самарадорлиги: Юқори технологияли операциялар (шунтлаш) ва кейинчалик қиммат сурдологик реабилитация харажатларини камайтириш орқали эришилади. Соғайиш муддатларининг тезлашиши ва қайталанишлар сонининг камайиши давлат ва аҳолининг стационар даволаниш ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича тўловлар харажатларини минималлаштиради. Хулоса: Оғиз суюқлигидаги $sIgA$, трансферрин ва церулоплазмин даражалари динамикаси экссудатнинг патоморфологик ўзгаришининг ишончли кўрсаткичи ҳисобланади. Белгиланган биокимёвий мезонлар эрта босқичларда (клиник жиҳатдан ифодаланган асоратлар ривожланишидан олдин) жараённинг сурункали тус олиши ва ўрта қулоқда адгезив ўзгаришлар шаклланиши хавфини объектив башорат қилиш имконини беради. Ушбу ҳолат даволаш тактикасини ўз вақтида индивидуаллаштиришга имкон беради, эмпирик кузатувдан касаллик кечишини предиктив бошқаришга ўтишни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: бурун секретида глюкоза концентрациясининг ошиши маҳаллий мукозал иммунитетнинг сусайиши (sIgA ва лактопероксидаза фаоллигининг пасайиши) ҳамда оксидатив стресснинг кучайиши ва натижада мукоцилиар клиренс фаолияти издан чикиб, яллиғланиш жараёнининг узоқ сақланиши асосланган. Илмий аҳамияти: Оғиз суюқлиги нейтрофилларининг фаоллиги ва ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг ҳолати ўртасидаги боғлиқликни очиб беришдан иборат бўлиб, сўлакнинг биокимёвий профилида акс этувчи ЭЎО патогенезини тушунишни кенгайтиради. Амалиётга жорий этилиши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган.Ижтимоий самарадорлиги: Даволашнинг инвазивлик даражасини пасайтириш ва операцион хавфларни бартараф этишдан иборат. Эшитиш қобилиятининг эрта тикланиши ота-оналар томонидан болаларни узоқ муддатли реабилитация қилиш заруратидан халос этиб, боланинг ўз вақтида нутқий ривожланиши ва жамоада психологик қулайлигини кафолатлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Инвазив бўлмаган мониторингдан фойдаланиш такрорий қиммат инструментал текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, қайсиким диагностика босқичида 500-800 минг сўмгача маблағни тежайди. Хулоса: Оғиз суюқлиги нейтрофилларининг ферментатив фаоллиги ва ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг таркибий-функционал ҳолати ўртасида аниқланган патогенетик боғлиқлик оғиз суюқлиги маҳаллий яллиғланиш жараёнининг информатив кўзгуси эканлигини исботлайди. Аниқланган боғлиқлик шиллиқ қаватнинг қайтмас гиперплазиясини олдини олиш учун комплекс терапияга иммунокоррекция усулларини эрта киритиш зарурлигини илмий асослаган ҳолда нейтрофил ферментларнинг юқори фаоллигини экссудатив ўрта отитнинг чўзилган кечиши маркери сифатида кўриб чиқиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор риносинусит билан оғриган ўсмирларда яширин темир танқислиги ва ферритин захираларининг камайиши мукоцилиар дисфункцияга, киприкли эпителийнинг метаболик ва регенератив фаоллиги сусайиши натижасида бурун бўшлиғида секрет стази ва микроорганизмларнинг персистенцияси учун шароит юзага келиши илмий исботланган. Илмий аҳамияти: Сўлак биомаркерлари асосида даволаш самарадорлигини атравматик мониторинг қилиш тизими асосланган. У инвазив диагностика усулларига илмий муқобил яратиб, қўшимча жарроҳлик жароҳати ва наркозсиз соғайиш динамикасини объектив баҳолашга имкон беради.Амалиётга жорий этилиши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Эрта ёшдаги болаларда оғриқ ва стрессни бартараф этиш боланинг ижтимоий реабилитациясини тезлаштирган ҳолда ота-оналарнинг шифокорга бўлган ишончини оширади ва мониторинг хавфсизлигини кафолатлайди.Иқтисодий самарадорлиги: Назоратни амбулатор босқичга ўтказиш клиникада ҳар бир бемор учун 2,0 млн. сўмгача маблағни тежаш имконини беради.Хулоса: Ишлаб чиқилган сўлак биомаркерларини атравматик мониторинг қилиш тизими болалар амалиётида инвазив муолажаларга самарали муқобил ҳисобланади. Ноинвазив мезонлардан фойдаланиш соғайиш динамикасини объектив назорат қилишни таъминлайди, терапияни ўз вақтида тузатиш имконини беради, ҳамда эрта ва мактабгача ёшдаги болаларда даволаш жараёнининг юқори хавфсизлигини кафолатлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор риносинусит билан оғриган ўсмирларда элиминацион парҳез, мақсадли нутритив коррекция ва назал пробиотикларга асосланган комплекс метаболик реабилитация алгоритми таклиф килинган ва унинг самарадорлиги бурун-ҳалқум микробиоценозини тикланиши ва антибиотик юкламасини камайиши билан исботланган. Илмий аҳамияти: ЭЎО патогенезининг асосий бўғинларига уч компонентли таъсирнинг синергетик таъсирини асослашдан иборат. Илк бор ПИЛН, иммунокоррекция ва автоинсуфляциянинг комбинацияси бир вақтнинг ўзида секреция реологиясини, маҳаллий иммунитетни ва эшитув найи дренажини меъёрлаштириши, ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг комплекс реабилитациясини таъминлаши исботланган.Амалиётга жорий этилиши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси (2025 йил 25 январдаги 107-7-107-ТВ/2025-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 12 декабрдаги 355-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тизимли антибиотиклардан фойдаланишни камайтириш болаларда дисбиозлар ва аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: Соғайишни 5-7 кунга тезлаштириш курс нархини 800-1200 минг сўмга камайтиради. Хулоса: ПИЛН, топик иммунокоррекция ва ўйинли автоинсуфляцияни биргаликда қўллаш ЭЎОни даволашнинг юқори самарали патогенетик усули ҳисобланади. Ушбу мажмуа ногора бўшлиғининг максимал тез санациясини таъминлайди, ўрта қулоқ аэрациясини тиклайди ва мактабгача ёшдаги болаларда жарроҳлик коррекциясига бўлган эҳтиёжни ишончли даражада камайтиради.