Махмудова Зулфия Примкуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонасидаги деструктив жараёнларни дифференциал ташхислашнинг клиник-иммуно-рентгенологик ва патоморфологик жиҳатлари» 14.00.26 – Фтизиатрия ва 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib1346.
Илмий маслахатчи: Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тилляшайхов Мирзагалиб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.22.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Вишневский Аркадий Анатольевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Ташпулатова Фатима Кудратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гафур-Ахунов Мирза-Али Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суяк тўқимасининг деструктив жараёнларини аниқлашда клиник, визуал, иммуно-биокимёвий ва морфологик тадқиқот усулларининг ахборотлилик даражасини таққослама таҳлил қилиш орқали диагностика самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор умуртқа поғоналарида ривожланадиган деструктив жараёнларнинг клиник, визуализацион (рентгенография, компьютер томография — КТ, магнит-резонанс томография — МРТ), иммунобиохимик ва патоморфологик параметрлари комплекс-солиштирма аниқланди, буларнинг туберкулёз ва неопластик этиологияга эга патологик жараёнларнинг дифференциал ташхисида юқори информативлик ва илмий-амалий қиймати юқорилиги исботланган;
илк бор деструктив ўзгаришларнинг морфологик паттернлари ва иммунопатогенетик статуснинг бузилиш даражаси систематик тарзда аниқланиб, умуртқа поғоналаридаги патологик жараёнларнинг этиологияси ва патогенезини аниқлашда клиник аҳамиятга эга патогенетик биомаркерлар (C-terminal telopeptide of type I collagen, N-terminal telopeptide of type I collagen, ALP, TNF-α, IL-6, Ki-67 ва CD45 иммуногистохимик таҳлилларда ҳужайра популяциялари ва пролиферацияни баҳолашда қўлланилди) ишлаб чиқилган;
илк бор туберкулёз ва неопластик деструктив жараёнларда рентгенография, КТ ва МРТ тадқиқотларининг диагностик қиймати аниқланиб, уларнинг иммунобиохимик кўрсаткичлар билан корреляцион боғлиқлиги – шу жумладан CTX, NTX, ALP, TNF-α ва IL-6 даражалари – комплекс тарзда илмий асосланган;
илк бор КТ ва МРТ тадқиқотлари семиотикасининг патоморфологик ўзгаришлар даражаси билан боғлиқлиги, бу деструктив жараёнларнинг типи, локализацияси ва фаоллик даражасини баҳолашда клиник ва патогенетик аҳамияти аниқланган;
илк бор кичик-инвазив трепанцион-пункцион усул орқали олинган патологик материалларнинг патоморфологик ва иммуногистохимик таҳлили CD45 ва Ki-67 маркерлари асосида деструктив жараёнларнинг этиологик табиатини аниқлашда юқори информативлик кўрсаткичлари сифатида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умуртқа поғонасидаги туберкулёз ва неопластик генезли деструктив жараёнларнинг иммунопатогенетик, клинико-лаборатор, радиоморфологик ва патоморфологик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган интегратив диагностик ва даволаш ёндашувлари республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этилди ҳамда тегишли услубий тавсияномалар таркибига киритилди.
биринчи илмий янгилик: илк бор умуртқа поғоналарида ривожланадиган деструктив жараёнларнинг клиник, визуализацион (рентгенография, компьютер томография — КТ, магнит-резонанс томография — МРТ), иммунобиохимик ва патоморфологик параметрлари комплекс-солиштирма аниқланди, буларнинг туберкулёз ва неопластик этиологияга эга патологик жараёнларнинг дифференциал ташхисида юқори информативлик ва илмий-амалий қиймати юқорилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонасидаги туберкулёз спондилити ва метастатик патологик ўзгаришларни дифференциал ташхислашда трепанобиопсиянинг юқори информативлик қиймати» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 22 январ, №16-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 24 январ, № 5-сон буйруқ); Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 23 январ, №7-Т-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий - техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: диагностик хатоликлар 2,3 мартага камайди, бу очиқ жарроҳлик аралашувлари ҳамда умумий наркоз билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: асоссиз юқори технологияли текширувлар ва инвазив аралашувлар сони қисқариши ҳисобига бир беморга тўғри келадиган ўртача диагностик харажатлар 4500000–6800000 млн сўмга (18–25%) камайтирилди. Хулоса: ишлаб чиқилган интегратив ёндашув юқори сезгирлик ва спецификликка эга диагностик модель сифатида асосланди. Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда умуртқаларни тери орқали биопсияни клиник амалиётга жорий қилиш эрта фаоллаштириш имконини бериб, диагностика жараёнининг клиник сифатини сақлаган ҳолда, стационар харажатлар ҳамда юқори технологияли жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор деструктив ўзгаришларнинг морфологик паттернлари ва иммунопатогенетик статуснинг бузилиш даражаси систематик тарзда аниқланиб, умуртқа поғоналаридаги патологик жараёнларнинг этиологияси ва патогенезини аниқлашда клиник аҳамиятга эга патогенетик биомаркерлар (C-terminal telopeptide of type I collagen, N-terminal telopeptide of type I collagen, ALP, TNF-α, IL-6, Ki-67 ва CD45 иммуногистохимик таҳлилларда ҳужайра популяциялари ва пролиферацияни баҳолашда қўлланилди) ишлаб чиқилганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги 01-03/304-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонасидаги туберкулёз ва метастатик патологик ўзгаришларни дифференциал ташхислаш учун балли тизимни ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 27 март, №7-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 25 март, № 6-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси С.Султонов номидаги Республика Фтизиатрия ва Пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №63-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий - техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта иммунодиагностика асоратлар ва неврологик дефицит ривожланишини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли терапияни эрта бошлаш ҳисобига стационарда ётиш муддати 3–5 кунга қисқартирилиб, ҳар бир бемор учун ўртача 2800000–3600000 млн сўм иқтисодий тежамкорлик таъминланди. Хулоса: иммунобиокимёвий маркерлар юқори прогностик қийматга эга бўлган диагностик индикаторлар сифатида асосланди. Таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли даражада иқтисодий афзалликни таъминлади.
учинчи илмий янгилик: илк бор туберкулёз ва неопластик деструктив жараёнларда рентгенография, КТ ва МРТ тадқиқотларининг диагностик қиймати аниқланиб, уларнинг иммунобиохимик кўрсаткичлар билан корреляцион боғлиқлиги – шу жумладан CTX, NTX, ALP, TNF-α ва IL-6 даражалари – комплекс тарзда илмий асосланганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги 01-03/304-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонасидаги туберкулёз ва метастатик патологик ўзгаришларни дифференциал ташхислаш учун баллли тизимни ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 27 март, №7-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 25 март, № 6-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси С.Султонов номидаги Республика Фтизиатрия ва Пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №63-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий - техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта иммунодиагностика асоратлар ва неврологик дефицит ривожланишини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли терапияни эрта бошлаш ҳисобига стационарда ётиш муддати 3–5 кунга қисқартирилиб, ҳар бир бемор учун ўртача 2800000–3600000 млн сўм иқтисодий тежамкорлик таъминланди. Хулоса: иммунобиокимёвий маркерлар юқори прогностик қийматга эга бўлган диагностик индикаторлар сифатида асосланди. Таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли даражада иқтисодий афзалликни таъминлади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор КТ ва МРТ тадқиқотлари семиотикасининг патоморфологик ўзгаришлар даражаси билан боғлиқлиги, бу деструктив жараёнларнинг типи, локализацияси ва фаоллик даражасини баҳолашда клиник ва патогенетик аҳамияти аниқланганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги 01-03/304-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонасидаги туберкулёз ва метастатик патологик ўзгаришларни дифференциал ташхислаш учун балли тизимни ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 27 март, №7-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 25 март, № 6-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси С.Султонов номидаги Республика Фтизиатрия ва Пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №63-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий - техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ташхис қўйиш муддати 24±6 кундан 12±3 кунгача қисқартирилди. Тадқиқот натижалари туберкулёз спондилитини умуртқа поғонасидаги неопластик жараёнларни дифференциал ташхислашни яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: меҳнатга лаёқатсизлик даврининг қисқариши ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 8316000 сўм билвосита иқтисодий йўқотишлар камайтирилди. Хулоса: радиоморфологик интеграция диагностика жараёнини оптималлаштирувчи самарали ёндашув сифатида асосланди. Ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизлик даражасини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликка эришишга хизмат қилди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор кичик-инвазив трепанцион-пункцион усул орқали олинган патологик материалларнинг патоморфологик ва иммуногистохимик таҳлили CD45 ва Ki-67 маркерлари асосида деструктив жараёнларнинг этиологик табиатини аниқлашда юқори информативлик кўрсаткичлари сифатида исботланганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонасидаги туберкулёз спондилити ва метастатик патологик ўзгаришларни дифференциал ташхислашда трепанобиопсиянинг юқори информативлик қиймати» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навои вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 22 январ, №16-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 24 январ, № 5-сон буйруқ); Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 23 январ, №7-Т-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий - техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: инвазив аралашувлар билан боғлиқ асоратлар частотаси сезиларли камайди ҳамда даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: очиқ биопсия (20–40 млн сўм) ўрнига кам инвазив биопсия (1–2 млн сўм) қўлланилиши натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 18000000–30000000 млн сўм тўғридан-тўғри стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли даражада тежаш имконини берди. иқтисодий тежамкорликка эришилди.