Мухторов Жаҳонгир Иномжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неонатал сепсис кечишини прогнозлашда интенсив антибактериал даво тактикасини аниқлаш мезонлари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5680.
Илмий раҳбар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Болалар миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сепбаева Анар Дуйсеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги туғилган чақалоқларда сепсисни эрта ташхислаш ва антимикроб терапия схемаларини иммун жавоб ҳамда микробиологик мониторинг натижаларини баҳолаш асосида такомиллаштириш ва касаллик кечишини прогнозлаш моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
неонатал сепсисни эрта ташхислаш учун прокалситонин (ПCТ), С-реактив оқсил (СРО), ИЛ-6, ИЛ-8, ИЛ-10, клиник-лаборатор мезонлар ва нСОФА шкаласини ўз ичига олган комплекс динамик диагностика дастури ишлаб чиқилган;
янги туғилган чақалоқларда анʼанавий яллиғланиш предикторлари (ПCТ, СРО) ҳамда алтернатив ситокин маркерлари (ИЛ-6, ИЛ-8, ИЛ-10) кўрсаткичлари ўзаро қиёсланиб, дастлабки 72 соат ичида уларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланди; ИЛ-6 ва ИЛ-8 даражасининг 12–15 баравардан ортиқ ошиши сепсис нохуш кечишининг юқори хавфидан далолат бериши аниқланган;
неонатал сепсисда ситокин жавобнинг гетерогенлиги аниқланиб, аралаш иммун фенотип (62,5 %), асосан яллиғланишга қарши фенотип (27 %) ва асосан прояллиғланиш фенотипи (10 %) аниқланган;
сепсис ва септик шокни прогнозлаш учун Неонатал Сепсис Тоолкит дастурий таъминоти яратилганлиги, дастур Ж.Л. Wйнн ва Р.А. Полин (2020) томонидан таклиф этилган ва Н. Флеисс ва ҳаммуаллифлар (2021) томонидан валидация қилинган нСОФА шкаласи асосида нафас (инвазив ўпка сунʼий вентиляцияси шароитида СпО₂/ФиО₂ нисбати), юрак-қон томир (вазопрессор ва инотроп ёрдам ҳажми) ва гематологик (тромбоцитлар сони) тизимларни баҳолаб, 0 дан 15 гача умумий балл ҳисоблаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот доирасида «Неонатал сепсис: антимикроб терапия тактикаси» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2026 йил 30 январдаги У.Т-3/01-26-сон баённомаси билан тасдиқланган), шунингдек, тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 й., №32) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.03.2026 й., №48-У) буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 9-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилган №09/54-сонли хулосасига биноан:
Биринчи илмий янгилик: неонатал сепсисни эрта ташхислаш учун анʼанавий биомаркерлар (прокалситонин, С-реактив оқсил), ИЛ-6, ИЛ-8, ИЛ-10 ситокинлари ва нСОФА аъзолар дисфунксияси шкаласини бирлаштирган кенгайтирилган диагностика протоколи ишлаб чиқилганлиги ҳамда у сепсисни касалликнинг дастлабки 24–48 соатида аниқлаш ва хавфли бузилишларни ўз вақтида тузатишни бошлаш имконини бериши тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эрта ташхис ва ўз вақтида бошланган даво туфайли асосий гуруҳда асоратлар частотаси ва леталлик 20 фоизгача камайган (таққослаш гуруҳида – 35,8 %), чақалоқларнинг кўпроқ қисми оғир оқибатларсиз соғайган. Иқтисодий самарадорлиги: стационарда ётиш муддати 14,9 фоизга, реанимация бўлимида қолиш муддати 21,5 фоизга, даволашнинг умумий харажатлари эса 18 фоизга қисқарган. Хулоса: ситокин профили ва нСОФА шкаласининг оғир бактериал инфекцияли чақалоқни текшириш стандартига киритилиши эрта ташхис аниқлигини ошириб, даволаш натижаларини яхшилаган ва бюджет маблағларини тежашни таъминлаган.
Иккинчи илмий янгилик: янги туғилган чақалоқларда анʼанавий яллиғланиш предикторлари (ПCТ, СРО) ҳамда алтернатив ситокин маркерлари (ИЛ-6, ИЛ-8, ИЛ-10) кўрсаткичлари ўзаро қиёсланиб, дастлабки 72 соат ичида уларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланди; ИЛ-6 ва ИЛ-8 даражасининг 12–15 баравардан ортиқ ошиши сепсис нохуш кечишининг юқори хавфидан далолат бериши аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: антибиотикни тахминий эмас, балки аниқланган қўзғатувчига қараб танлаш самарасиз даволаш кунларини қисқартириб, асоратлар ва неонатал леталликни камайтирган ҳамда бўлимда антибиотикорезистентлик ўсишини чеклаган. Иқтисодий самарадорлиги: антибактериал терапия давомийлиги 14 кундан 12 кунга, реанимация бўлимида қолиш муддати 14 кундан 11 кунга, яʼни мос равишда 1,2 ва 1,3 бараварга қисқарган. Хулоса: неонатал реанимация бўлимида мунтазам микробиологик мониторинг даволашни аниқроқ, қисқароқ ва арзонроқ қилиб, бўлимда полирезистент флора тўпланишининг олдини олган.
Учинчи илмий янгилик: неонатал сепсисда ситокин жавобнинг гетерогенлиги аниқланиб, аралаш иммун фенотип (62,5 %), асосан яллиғланишга қарши фенотип (27 %) ва асосан прояллиғланиш фенотипи (10 %) аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: фенотипни билган ҳолда шифокор қайси асорат эҳтимоли юқори эканини олдиндан билади ва давони асорат ривожланишидан олдин бошлайди: шок ва фибринолитик қон кетишининг олдини олади, иммуноглобулинлар билан ўринбосар терапияни ўз вақтида тайинлайди, ИЛ-6 ва ИЛ-8 даражаси 12–15 баравардан ортиқ ошган чақалоқларни кучайтирилган назоратга олади. Иқтисодий самарадорлиги: леталлик И ва ИИ фенотипларда 24 %, ИИИ фенотипда 3,8 % ни ташкил этган, ИВ ва В фенотипларда эса 72,1 % ҳолатда ижобий натижага эришилган; фенотипни эрта аниқлаш беморларнинг бир қисмини юқори хавф гуруҳидан қулай прогноз гуруҳига ўтказиб, реанимациядаги қиммат койка-кунларни қисқартирган. Хулоса: биринчи суткада сепсис фенотипини аниқлаш қўшимча харажат талаб қилмайди, аммо шифокор ҳушёрлигини ошириб, интенсив терапияни манзилли қилади ва неонатал леталликни камайтиради.
Тўртинчи илмий янгилик: сепсис ва септик шокни прогнозлаш учун Неонатал Сепсис Тоолкит дастурий таъминоти яратилганлиги, дастур Ж.Л. Wйнн ва Р.А. Полин (2020) томонидан таклиф этилган ва Н. Флеисс ва ҳаммуаллифлар (2021) томонидан валидация қилинган нСОФА шкаласи асосида нафас (инвазив ўпка сунʼий вентиляцияси шароитида СпО₂/ФиО₂ нисбати), юрак-қон томир (вазопрессор ва инотроп ёрдам ҳажми) ва гематологик (тромбоцитлар сони) тизимларни баҳолаб, 0 дан 15 гача умумий балл ҳисоблаши аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳисоб бир неча сонияда бажарилади ва ҳар қандай кўрсаткич ўзгарганда қайта ҳисобланади; дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида, телефон ва компютерда ишлайди, бола маълумотлари тармоқ орқали узатилмайди; 8–10 балл юқори хавфни, 10 баллдан ортиқ эса критик хавфни кўрсатиб, дарҳол тавсия этиладиган чораларни таклиф қилади. Иқтисодий самарадорлиги: шифокор прогнозни соатлар эмас, дақиқалар ичида аниқлайди, ортиқча текширув ва муолажалар камроқ тайинланади, реанимация бўлими ресурслари оқилона сарфланади. Хулоса: нСОФА ҳисобини автоматлаштириш қўлда ҳисоблаш билан боғлиқ хатоларни бартараф этиб, оғирлик даражасини баҳолашни такрорланувчан қилади: бир сменадаги турли шифокорлар бир хил натижа олади, аъзолар дисфунксияси динамикаси ҳужжатлаштирилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish