Назарова Гулнора Таджидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятида жадаллашувчи мушак дистрофияларининг клиник-нейрофизиологик ва биокимёвий хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.4 PhD/Тib3165
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Таджиев Мирхотам Мирхошимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Киличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятида жадаллашувчи мушак дистрофияларининг клиник-нейрофизиологик ва биокимёвий хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларнинг ташхисотини такомиллаштириш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилоятида жадаллашувчи мушак дистрофияларининг ҳудудий эпидемиологик ҳолати кесимида касалликнинг умумий тарқалиши 100 000 аҳолига 5,9 ҳолатни ташкил этиши ҳамда Жалақудуқ, Шаҳрихон, Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларида ЖМД ҳолатларининг 72% жамланиши орқали касаллик тарқалишининг ҳудудий нотекислиги исботланган;
жадаллашувчи мушак дистрофиялар турли нозологик формаларининг клиник манифестацияси ва функционал прогрессиянинг ўзига хос хусусиятлари стандартлаштирилган клиник шкалалар (МRС, Vignоs, Вrооkе, NSАА, 6 дақиқалик юриш тести) асосида фенотипик тавсиф ишлаб чиқилган;
КФК, ЛДГ, тропонин I, яллиғланиш цитокинларининг ташхисот кўрсаткичлари ва корреляцион боғлиқлик аниқланиши орқали мушак деструкцияси, кардиомиопатик асоратлар ва системли яллиғланиш жараёнлари ҳамда микро- ва макроэлементлар гомеостазининг ўзгаришлари, хусусан, оғир кечувчи Дюшен ва туғма мушак дистрофияларида натрий ва хлор миқдорининг ошиши ҳамда кальций ва селен миқдорининг камайиши мушак тўқимасидаги дистрофик жараёнларнинг биокимёвий профили билан боғлиқлиги аниқланган;
клиник-функционал, нейрофизиологик, биокимёвий ва генетик кўрсаткичларни босқичма-босқич интеграциялашга асосланган жадаллашувчи мушак дистрофияларини эрта ташхислаш мезони қўлланилиши ташхис қўйиш муддатини 3,2 ойдан 1,8 ойгача қисқартириши орқали эрта дифференциал ташхислаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Андижон вилоятида жадаллашувчи мушак дистрофияларининг клиник-нейрофизиологик ва биокимёвий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Андижон вилоятида жадаллашувчи мушак дистрофияларининг ҳудудий эпидемиологик ҳолати кесимида касалликнинг умумий тарқалиши 100 000 аҳолига 5,9 ҳолатни ташкил этиши ҳамда Жалақудуқ, Шаҳрихон, Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларида ЖМД ҳолатларининг 72% жамланиши орқали касаллик тарқалишининг ҳудудий нотекислиги исботланганлиги бўйича таклифлар “Жадаллашувчи мушак дистрофияларининг комплекс диагностикаси: нейрофизиологик ва биокимёвий мезонлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (21.01.2026 йил, 9-сонли буйруқ) ва Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (23.02.2026 йил, 9-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 май 08/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Андижон вилояти популяциясида ЖМД эпидемиологик кўрсаткичларининг аниқланиши ва регионал маълумотлари асосида ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш орқали беморларга қулай ва тез ташхисот ёрдам кўрсатиш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: ЖМД эпидемиологик кўрсаткичларининг аниқланиши ва регионал дифференциация маълумотлари асосида тиббий ресурсларнинг рационал тақсимланиши, ташхисот жараёнларнинг оптималлаштирилиши орқали тиббий хизмат кўрсатиш харажатлари 25-30% га камайди. Амалий аҳамият жиҳатдан услубий тавсияномалар клиник амалиётга жорий этилиб, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошди ва битта бемор учун 1000000 сўм иқтисодий самара олинди. Хулоса: тиббий ресурсларнинг рационал тақсимланиши, беморлар учун ташхисот муддатининг қисқариши ва эрта терапия бошланиши таъминланади.
иккинчи илмий янгилик: жадаллашувчи мушак дистрофиялар турли нозологик формаларининг клиник манифестацияси ва функционал прогрессиянинг ўзига хос хусусиятлари стандартлаштирилган клиник шкалалар (МRС, Vignоs, Вrооkе, NSАА, 6 дақиқалик юриш тести) асосида фенотипик тавсиф ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар “Жадаллашувчи мушак дистрофияларининг комплекс диагностикаси: нейрофизиологик ва биокимёвий мезонлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (21.01.2026 йил, 9-сонли буйруқ), шу жумладан, Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (23.02.2026 йил, 9-сонли буйруқ), клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 май 08/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЖМД турли нозологик формаларининг стандартлаштирилган клиник шкалалар асосида фенотипик тавсифланиши ва функционал прогрессиянинг ўзига хос хусусиятларининг аниқланиши натижасида беморларга шахсийлаштирилган терапевтик ёндашувлар қўлланилиши имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: стандартлаштирилган клиник шкалалар (МRС, Vignоs, Вrооkе, NSАА) асосида ишлаб чиқилган фенотипик тавсиф ва ташхисот мезонлар қўлланилиши натижасида ташхисот жараёнлар оптималлаштирилиб, керакли бўлмаган текширувлар сони камайди. Хулоса: ишлаб чиқилган стандартлаштирилган клиник шкалаларга асосланган фенотипик баҳолаш мезони ЖМДнинг турли нозологик шаклларида клиник манифестация ва функционал прогрессия хусусиятларини баҳолаш ҳамда беморларни дифференциал ташхислаш имкониятини кенгайтиради.
учинчи илмий янгилик: КФК, ЛДГ, тропонин I, яллиғланиш цитокинларининг ташхисот кўрсаткичлари ва корреляцион боғлиқлик аниқланиши орқали мушак деструкцияси, кардиомиопатик асоратлар ва системли яллиғланиш жараёнлари ҳамда микро- ва макроэлементлар гомеостазининг ўзгаришлари, хусусан, оғир кечувчи Дюшен ва туғма мушак дистрофияларида натрий ва хлор миқдорининг ошиши ҳамда кальций ва селен миқдорининг камайиши мушак тўқимасидаги дистрофик жараёнларнинг биокимёвий профили билан боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар “Жадаллашувчи мушак дистрофияларининг комплекс диагностикаси: нейрофизиологик ва биокимёвий мезонлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (21.01.2026 йил, 9-сонли буйруқ), шу жумладан, Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (23.02.2026 йил, 9-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 май 08/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЖМД учун креатинфосфокиназа, тропонин I ва яллиғланиш цитокинларининг ташхисот кўрсаткичлари ва уларнинг корреляцион боғлиқликларининг аниқланиши натижасида мушак деструкцияси, кардиомиопатик асоратлар ва системли яллиғланиш жараёнларини эрта ташхислаш имкони яратилди. Бу беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, касалликнинг прогрессиясини назорат қилиш ва мақсадли терапевтик ёндашувларни қўллаш орқали беморлар ва уларнинг оилалари учун психологик юкни камайтириш, ижтимоий адаптацияни яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: биомаркерлар панелининг қўлланилиши орқали эрта ташхислаш ва мақсадли терапия имкониятининг яратилиши натижасида кардиомиопатик асоратларнинг олдини олиш ва даволаш харажатлари сезиларли даражада камайишига имкон беради. Хулоса: стандартлаштирилган МRС, Vignоs, Вrооkе ва NSАА клиник шкалалари асосида ЖМДнинг турли нозологик шаклларига хос фенотипик хусусиятларни баҳолаш касалликнинг клиник кечиши ва функционал прогрессия даражасини объектив тавсифлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: клиник-функционал, нейрофизиологик, биокимёвий ва генетик кўрсаткичларни босқичма-босқич интеграциялашга асосланган жадаллашувчи мушак дистрофияларини эрта ташхислаш мезони қўлланилиши ташхис қўйиш муддатини 3,2 ойдан 1,8 ойгача қисқартириши орқали эрта дифференциал ташхислаш самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар “Жадаллашувчи мушак дистрофияларининг комплекс диагностикаси: нейрофизиологик ва биокимёвий мезонлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (21.01.2026 йил, 9-сонли буйруқ), шу жумладан, Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (23.02.2026 йил, 9-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 май 08/27-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Андижон вилояти шароитида ишлаб чиқилган ЖМД учун эрта ташхислаш мезони клиник белгилар, биокимёвий маркерлар, нейрофизиологик текширувлар ва генетик таҳлилни интеграциялаш орқали ташхислаш вақтини 3,2 ойдан 1,8 ойгача қисқартириш имкониятини яратди. Бу беморлар ва уларнинг оилалари учун ташхисот даврини камайтириш, эрта босқичда шахсийлаштирилган терапевтик ёндашувларни қўллаш, касалликнинг прогрессиясини секинлаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли яхшилаш, ижтимоий адаптацияни яхшилаш ва оилавий стрессни камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ташхислаш мезонининг қўлланилиши натижасида ташхислаш вақтининг 1,4 ойга қисқариши (3,2 ойдан 1,8 ойгача) орқали тиббий ресурсларнинг самарали фойдаланилиши таъминланди. Ташхисот жараёнларнинг оптималлаштирилиши ва стандартлаштирилиши тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бирга умумий ҳаражатларни 25-30% га камайтирди. Хулоса: эрта ташхислаш мезонининг қўлланилиши эрта босқичда мақсадли терапияни бошлаш, касалликнинг прогрессиясини секинлаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини яратади.