Бекниязова Динора Байниязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Васиятнома бўйича ворисликнинг назарий ва амалий масалалари”,12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1288.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илхом Исмоилович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Одил судлов академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.27/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Джолдасова Сахибжамол Джалгасовна – юридик фанлар доктори, доцент; Мусаев Қодирбек Абдуқодирович – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Васиятнома бўйича ворислик институтининг ҳуқуқий табиатини ўрганиш, унинг назарий ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларини аниқлаш ҳамда мазкур соҳани тартибга солувчи фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотариус мерос гувоҳномасининг нусхасини мерос ишида қолдириши ва тегишли ҳужжатларни “ФҲДЙнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали текшириши асослантирилган;
нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигига оид маʼлумотларни тегишли ахборот тизими орқали текшириши ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши асосланган;
улушга бўлган гувоҳномани расмийлаштиришда нотариус мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини тизим орқали текшириши лозимлиги асослантирилган;
нотариус мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган ҳолларда улар олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани беришни тўхтатиб туриши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Васиятнома бўйича ворисликнинг назарий ва амалий масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мерос гувоҳномасининг нусхаси мерос ишида қолдирилиши ва тегишли маʼлумотлар нотариус томонидан “ФҲДЙнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали текширилиши ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 24-январдаги 4-мҳ-сон буйруғига илова “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 14-бандини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01-30-95-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф мерос гувоҳномасини бериш тизимини қулайлаштиришга хизмат қилган;
нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигига оид маʼлумотларни тегишли ахборот тизими орқали текшириши ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 24-январдаги 4-мҳ-сон буйруғига илова “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 16-бандини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01-30-95-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани беришда нотариус томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлигини аниқлашга замин яратган;
улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиришда нотариус мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги тизим орқали текширилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 24-январдаги 4-мҳ-сон буйруғига илова “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 34-бандини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01-30-95-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф эр-хотиннинг мол-мулкидаги улушига оид гувоҳномани бериш талабларини аниқлашга хизмат қилган;
мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган ҳолларда тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024-йил 24-январдаги 4-мҳ-сон буйруғига илова “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 34-бандини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01-30-95-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф эр-хотининг мол-мулкидаги улушига оид гувоҳномани беришдаги учинчи шахслар ва кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини белгилашга имкон яратган.