Жовлиев Васик Улашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сиқилган газ баллонли автобуслар таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини ошириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2026.1.PhD/Т6557
Илмий раҳбар: Таджибаев Абдунаби Абдурахмонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Исматов Жуманиез Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сиқилган газ баллонли автобусларнинг таъминот тизими эксплуатацион ишончлилик хусусият кўрсаткичларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ таъминот тизими элементларининг функсионал боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда тизимли ёндашув асосида сиқилган газ баллонли автобуслар газ таъминот тизими функсионал модели такомиллаштирилган;
реал эксплуатация шароитида газ таъминот тизим элементларининг бузилишгача босиб ўтилган масофасини ҳисобга олган ҳолда ишончлиликка синашнинг нопараметрик усули асосида газ таъминот тизими элементларининг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги, бузилишлар жадаллигини қиёсий баҳолаш мезони такомиллаштирилган;
ҳарорат, чангланганлик, конденсат миқдори омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда корреляцион-регрессион таҳлил усули билан газ таъминот тизими элементлари бузилишлар жадаллиги аниқлаш алгоритми такомиллаштирган;
бузилишгача босиб ўтилган масофа, бузилмасдан ишлаш эҳтимолликларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаш-графоаналитик таҳлил орқали паст ресурсли элементларни алмаштириш даврийлигини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сиқилган газ баллонли автобуслар таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини ошириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
сиқилган газ баллонли автобуслар газ таъминот тизими функсионал модели “Тошавтотаъмирхизмат” МЧЖ ва 5-автобус саройи филлиалига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирликнинг 05.03.2026 йилдаги №4/1966-сонли маълумотномаси). Натижада, сиқлиган газ баллонли автобусларнинг техник тайёрлик коеффициенти 83,8 % дан 88 % фоизгача ошишига эришилган;
газ таъминот тизими элементларининг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги, бузилишлар жадаллигини қиёсий баҳолаш мезони “Тошавтотаъмирхизмат” МЧЖ ва 5-автобус саройи филиалларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 05.03.2026-йилдаги № 4/1966-сонли маълумотномаси). Натижада, газ таъминот тизимининг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги 0,259 дан 0,8415 гача ошишига эришилган;
газ таъминот тизими элементлари бузилишлар жадаллигини аниқлаш алгоритми “Тошавтотаъмирхизмат” МЧЖ ва 5-автобус саройи филлиалига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирликнинг 05.03.2026 йилдаги №4/1966-сонли маълумотномаси). Натижада, газ таъминот тизимининг умумий ўртача ресурсини 154,5 минг км дан 170 минг км гача ошишига эришилган;
паст ресурсли газ таъминот тизими элементларини алмаштириш даврийлигини аниқлаш услуби “Тошавтотаъмирхизмат” МЧЖ ва 5-автобус саройи филиалларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 05.03.2026-йилдаги № 4/1966-сонли маълумотномаси). Натижада, газ таъминот тизимидаги бузилиш ва носозликлар сони 83 тадан 68 тага, яъни 17,5% га камайишига эришилган.