Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрақулов Собир Абдумўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кластер модели доирасида қуйи энергияларда d(α,γ)6Li, 3He(α,γ)7Be ва 3H(α,γ)7Li  реакциялар астрофизик S-факторлари ва тезликлари», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/FM254.
Илмий раҳбар: Турсунов Эргаш Махкамович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Миртаджиева Каромат Тахировна, физика-математика фанлари доктори, доцент; Олимов Хусниддин Қосимович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Физика-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуйи энергияларда кечадиган α+d→6Li+γ, α+3H→7Li+γ ва α+3He→7Be+γ астрофизик жараёнларда енгил ядроларнинг ҳосил бўлиши механизмларини аниқлаштириш ва  реалистик кластер модели доирасида астрофизик S-факторлари, реакция тезликлари ва 6,7Li нуклидларнинг бирламчи тарқалишини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйи энергияларда α+3He→7Be+γ ва α+3H→7Li+γ радиацион қамраш реакциялари астрофизик S-фактори учун LUNA ҳамкорлигида олинган янги тажриба маълумотларини икки зарра моделида тавсифлаш мумкинлиги ва 7Li ва 7Be енгил ядролар синтез жараёнларида асосий ҳисса берувчи Е1-ўтиш матрица элементларининг α+3He ва α+3H S тўлқин потенциалларига ўта сезгирлиги кўрсатилган;
икки зарра моделида асимтотик норимировка доимийларини ҳисобга олувчи модификация қилинган потенциал асосида олинган α+d боғланган ва сочилиш ҳолатлари реалистик тўлқин функциялари α+d→6Li+γ радиацион қамраш реакциясининг Е2 астрофизик S-фактори ҳисоблаш натижаларини  қўшимча асимптотикага улашларсиз яқинлашишини таъминлаши кўрсатилган;
илк бор уч зарра потенциал модели доирасида қуйи энергияларда α+d→6Li+γ астрофизик синтез реакциясини тавсифлаш учун 6Li ядросининг асосий ҳолати тўлқин функциясининг тахминан 0.5% кичик миқдордаги изотриплет компонентаси ҳисобига изоспин бўйича таъқиқланган электр Е1-ўтиши ҳиссаси муҳимлиги кўрсатилган;
α+d→6Li+γ жараён астрофизик S-фактори ва реакция тезлиги учун LUNA ҳамкорлигида олинган тўғридан-тўғри тажриба маълумотларини яхши тавсифловчи ва Катта портлашдан кейинги 6Li элементининг бирламчи тарқалиши учун LUNA маълумоти  билан яхши мос келувчи  6Li/H= (0.67±0.01)x10−14 назарий баҳо ҳамда Катта портлаш стандарт модели натижаларига тўлиқ мос келувчи 6Li/7Li=(1.33±0.03)x10−5 назарий баҳо олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кластер модели доирасида қуйи энергияларда d(α,γ)6Li, 3He(α,γ)7Be ва 3H(α,γ)7Li  реакциялар   астрофизик S-факторлари ва тезликлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
α+3He→7Be+γ ва α+3H→7Li+γ радиацион қамраш реакциялари учун  олинган астрофизик S-фактор натижалари етакчи хорижий илмий журналларда (Physical Review C, 99, 054618,  2019; International Journal of Modern Physics E, 42, 1930004, 2019; Indian Journal of Physics, 93, 279,  2019; Journal of Physics: Conference Series, 1154, 012013, 2019) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши янги назарий усулларни ишлаб чиқиш имконини берган;
таклиф қилинган асимтотик норимировка доимийларини ҳисобга олган ҳолда модификацияланган αd потенциали хорижлик олимлар томонидан (Physical Review C, 96, 045807,  2017; Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics, 45 , 085102, 2018; European Physical Journal Web of Conferences, 199, 05016, 2019) α+d→6Li+γ радиацион қамраш реакциясини ўрганишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши  астрофизик S-фактори, реакция тезлиги ҳамда 6Li элементининг бирламчи тарқалиши  6Li/H= 1.1•10−14 ни назарий баҳолаш имконини берган;
уч зарра модели доирасида α+d→6Li+γ радиацион қамраш реакцияси учун олинган натижалар хорижлик олимлар томонидан (Physical Review C, 95, 044618, 2017; Physical Review C, 96, 045807,  2017; Physics of Atomic Nuclei, 81, 899, 2018) тўғридан-тўғри ядро қамраш жараёнларини ўрганишда фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши янги истиқболли босқичнинг бошланиши сифатида тан олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish