Амиржанова Дилдора Зарифбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали инсомниянинг клиник-психологик структураси ва психокоррекция усулларини ўрганиб баҳолаш», 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2026.3.PhD/Tib7680.
Илмий раҳбар: Султанов Шохрух Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори, профессор; Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади cурункали инсомниянинг хавотирли-фобик ва хавотирли депрессив бузилишлар билан коморбид холатдаги клиник-психологик структурасини COVID-19 пандемияси ва ундан кейинги даврларда ўрганиш ва КБТ-И имкониятларини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
cурункали инсомниянинг клиник-психологик кечишида пресомник белгилар ва хавотир хавф омилининг таъсири пандемия даврида 1,2 баробарга юқори бўлиши бу даврда уйқуга оид дисфукционал фикрлар даражаси юқори бўлиши билан боғлиқлиги исботланган;
сурункали инсомния оғирлик даражаси билан COVID-19 қўрқуви, госпитал хавотир ва депрессия ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
сурункали инсомния билан оғриган беморларда КБТ-И ни қўллаш натижасида психоэмоционал симптомларнинг 43-49% гача камайиши пандемия шароитида КБТ-И нинг ўткир стресс ва COVID-19 қўрқувига таьсири, пандемиядан кейинги даврда эса когнитив қайта тузиш ва ҳиссий бошқарувни тиклашга таьсири туфайли бўлганлиги исботланган;
постпандемия даврида сурункали инсомнияни эрта аниқлаш ва психокоррекция қилиш мақсадида 6-8 ҳафталик терапевтик КБТ-И дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали инсомниянинг клиник-психологик структураси ва психокоррекция усулларини ўрганиб баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: cурункали инсомниянинг клиник психологик кечишида пресомник белгилар ва хавотир хавф омилининг таъсири пандемия даврида 1,2 баробарга юқори бўлиши бу даврда уйқуга оид дисфункционал фикрлар даражаси юқорилиги билан боғлиқлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025- йил 24- ноябрдаги 11-25/748-т-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган беморларда хавотирли-фобик ва хавотирли-депрессив бузилишлар ва сурункали инсомния психодиагностикаси ва психотерапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар 2025- йил 26- ноябрдаги 3-М-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиалида ва 2025-йил 12-декабрдаги 35-И-сонли буйруқ асосида Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида амалиётга татбиқ қилинган. Ижтимоий самадорлиги: тадқиқот натижаларининг жорий этилиши беморларда пандемия билан боғлиқ хавотирни камайтириш, эмоционал барқарорликни тиклаш ва уйқуга оид дисфункционал фикрлар даражасини эрта аниқлаш туфайли уйқу сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самадорлиги: cурункали инсомниянинг клиник кечишида хавотир хавф омилининг эрта аниқлаш натижасида диагностика учун сарфланадиган ортиқча вақт ва ҳар бир бемор учун ўртача 729000 сўмгача иқтисодий тежамкорликни таъминлаган. Хулоса: уйқусизликни эрта аниқлаш мақсадида унга таъсир қилувчи психологик омиллар аҳамиятини инобатга олиш касалликни эрта ташхислаш ва беморлар ҳаёт сифати яхшилашга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: сурункали инсомния оғирлик даражаси билан COVID-19 қўрқуви, госпитал хавотир ва депрессия ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети 2025-йил 24-ноябрдаги 11-25/748-т-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган беморларда хавотирли-фобик ва хавотирли-депрессив бузилишлар ва сурункали инсомния психодиагностикаси ва психотерапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар 2025-йил 26-ноябрдаги 3-М-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиалида ва 2025-йил 12-декабрдаги 35-И-сонли буйруқ асосида Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида амалиётга татбиқ қилинган. Ижтимоий самадорлиги: сурункали инсомнияни ташхислашда сомнологик текширувлардан ташқари психометрик мониторинг тизимининг хам жорий қилиниши касалликнинг эрта диагностикасида хавотир ва депрессия омилларини нақадар мухим эканлигини инобатга олишда хизмат қилди. Иқтисодий самадорлиги: стандартлаштирилган психометрик баҳолаш тизими диагностика вақтини қисқартирган, шунингдек, ортиқча консультация ва лаборатор харажатларни камайтириб, бир бемор ҳисобига ўртача 729000 сўм иқтисодий тежамкорликни таъминлаган. Хулоса: сурункали инсомниянинг ҳар иккала даврда ривожланиш жадаллигига таъсир қилувчи омилларни ва қўшимча касалликларни эрта аниқлаш тўғри даволаш усулларини танлаш ва шу орқали касалликнинг салбий оқибатларини олдини олиш имкониятини беради.
учинчи илмий янгилик: сурункали инсомния билан оғриган беморларда КБТ-И ни қўллаш натижасида психоэмоционал симптомларнинг 43-49% гача камайиши пандемия шароитида КБТ-И нинг ўткир стресс ва COVID-19 қўрқувига таъсири, пандемиядан кейинги даврда эса когнитив қайта тузиш ва ҳиссий бошқарувни тиклашга таъсири туфайли бўлганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 24-ноябрдаги 11-25/748-т-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган беморларда хавотирли-фобик ва хавотирли-депрессив бузилишлар ва сурункали инсомния психодиагностикаси ва психотерапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар 2025-йил 26-ноябрдаги 3-М-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиалида ва 2025- йил 12- декабрдаги 35-И-сонли буйруқ асосида Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида амалиётга татбиқ қилинган. Ижтимоий самадорлиги: сурункали инсомния билан оғриган беморларда инсомнияга ихтисослаштирилган когнитив-бихевиорал терапияни қўлланилиши беморларда хавотир ва депрессив симптомлар даражасини камайтириш натижасида ижтимоий мослашувчанликни тиклашдаги самарадорлигини кўрсатган. Иқтисодий самадорлиги: ушбу психотерапевтик ёндашув ёрдамида беморларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ҳисобига хар бир бемор учун ўртача 729000 сўм иқтисодий тежамкорлик таъминланади. Хулоса: КБТ-И сурункали инсомния учун энг муқобил психотерапия усули бўлиб, у турли шароитларда уйқусизлик билан қийналувчи беморларга турли механизмлар билан самарали таъсир қила олади.
тўртинчи илмий янгилик: постпандемия даврида сурункали инсомнияни эрта аниқлаш ва психокоррекция қилиш мақсадида 6-8 ҳафталик терапевтик КБТ-И дастури ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 24- ноябрдаги 11-25/748-т-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган «COVID-19 ўтказган беморларда хавотирли-фобик ва хавотирли-депрессив бузилишлар ва сурункали инсомния психодиагностикаси ва психотерапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар 2025-йил 26- ноябрдаги 3-М-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиалида ва 2025-йил 12-декабрдаги 35-И-сонли буйруқ асосида Урганч давлат тиббиёт институти клиникасида амалиётга татбиқ қилинган. Ижтимоий самадорлиги: ишлаб чиқилган интегратив КБТ-И модели анъанавий терапия усулларидан фарқли равишда фақат уйқу гигиенасини эмас, балки уйқуга оид нотўғри эътиқодларни когнитив қайта талқин қилиш, метакогнитив назоратни шакллантириш ва психоэдукация элементларини бирлаштирган тизимли ёндашув сифатида таклиф этилган. Иқтисодий самадорлиги: КБТ-И асосидаги гипнотик дори воситаларисиз психотерапия модули анъанавий фармакологик ёндашувларга нисбатан хар бир бемор учун сарфланадиган ўртача 729000 сўмгача тежамкорликни таъминлаган. Хулоса: сурункали инсомнияда интегратив психотерапия усулини ўз вақтида танлаш беморларда комплекс реабилитация қилишнинг юқори самарадорлигини ва узоқ муддатли сифатли натижани таъминлайди.