Имамова Ақида Обиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тез-тез касалланувчи болалар организмига таъсир этувчи гигиеник омилларни ўрганиш ва уларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Тib4521.
Илмий раҳбарлар: Аҳмадалиева Нигора Одиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Dsc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотларидаги тез-тез касалланувчи болалар организимига таъсир етувчи гигиеник омилларни баҳолаш ва уларда соғлом турмуш тарзи тамойилларни такомиллаштириш йўлларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
111-, 259- ва 448-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида микроиқлим, ёритилганлик, шовқин, ҳаво алмашинуви, TSP, PM₂.₅, PM₁₀, CO₂ ва формальдегид кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, қиш мавсумида хона ҳароратининг 19,1–19,7 °C, нисбий намликнинг 38,4–40,3%, ёритилганликнинг 174–208 lx даражасида бўлиши ҳамда шовқиннинг 68,6–76,6 dBA гача кўтарилиши тез-тез касалланиш частотаси билан боғлиқ гигиеник хавф омиллари эканлиги илмий асосланган;
тез-тез касалланувчи 3–5 ва 6–7 ёшли болаларда жисмоний ривожланиш, тана вазни индекси, қўл-мушак кучи, нафас олиш тизимининг функционал ҳолати ва таянч-ҳаракат аппарати кўрсаткичлари соғлом тенгдошлари билан қиёсий баҳоланиб, қўл-мушак кучининг пасайиши мос равишда 31,9% ва 37,5%, ясси оёқлик 30,2% ва 28,8%, 6–7 ёшли болаларда рестриктив нафас бузилишлари эса 8,7% ҳолатда учраши ҳамда ушбу ўзгаришларнинг қайталанувчи респиратор касалликлар билан боғлиқлиги аниқланган;
тез-тез касалланувчи болаларда умумий қон таҳлили ва микроэлементлар миқдоридаги ўзгаришлар ёш гуруҳлари бўйича баҳоланиб, 3–5 ёшли болаларда камқонлик 39,1% ва темир танқислиги 36,5%, 6–7 ёшли болаларда эса мос равишда 28,8% ва 26,0% ҳолатда аниқланиши, шунингдек, натрий, калий, магний ва кальций етишмовчилигининг касалланиш частотаси, респиратор инфекцияларнинг қайталаниши ва организм функционал имкониятларининг пасайиши билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
тез-тез касалланувчи болалар саломатлигини баҳолашда гигиеник, клиник-лаборатор, антропометрик, функционал ва ижтимоий-гигиеник кўрсаткичларни бирлаштирувчи комплекс баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда ушбу мезонлар асосида ташкил этилган рақамли мониторинг натижасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўртача баллнинг 3–5 ёшли тез-тез касалланувчи болаларда 31,4 дан 45,8 баллгача, 6–7 ёшли болаларда эса 36,9 дан 49,7 баллгача статистик ишончли ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган тез-тез касалланувчи болалар организмига таъсир этувчи гигиеник омилларни баҳолаш ва уларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 111-, 259- ва 448-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида микроиқлим, ёритилганлик, шовқин, ҳаво алмашинуви, TSP, PM₂.₅, PM₁₀, CO₂ ва формальдегид кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, қиш мавсумида хона ҳароратининг 19,1–19,7 °C, нисбий намликнинг 38,4–40,3%, ёритилганликнинг 174–208 lx даражасида бўлиши ҳамда шовқиннинг 68,6–76,6 dBA гача кўтарилиши тез-тез касалланиш частотаси билан боғлиқ гигиеник хавф омиллари эканлиги илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25619-t-сон билан тасдиқланган “Тез-тез касал бўлувчи болаларда саломатлик хавф омилларини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Шайхонтоҳур тумани ХТБ 111-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 24.07.2025 йилдаги 353-14-205-ДММ/2025-сон, Шайхонтоҳур тумани ХТБ 259-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 23.07.2025 йилдаги 366-14-205-ДММ/2025-сон, Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 14.04.2026 йилдаги Т-29-&-1-сон ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази  бўйича 13.05.2026 йилдаги 46-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 сентябрдаги X127-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактабгача таълим ташкилотларида тез-тез касалланувчи болалар саломатлигига салбий таъсир этувчи гигиеник хавф омилларини эрта аниқлаш, хоналар микроиқлими, ёритилганлик, шовқин, ҳаво сифати, овқатланиш ва кун тартибини назорат қилиш имконини берган. Бу эса болаларда респиратор касалликлар қайталанишини камайтириш, саломатлик ҳолатини яхшилаш, мактабгача таълим ташкилотларига қатнашувни барқарорлаштириш ва соғломлаштириш тадбирларини манзилли ташкил этишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: тез-тез касалланувчи болаларда гигиеник ва профилактик тадбирларни жорий этиш амбулатор-поликлиник мурожаатлар, тез тиббий ёрдам чақирувлари ва стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш натижасида бир нафар тез-тез касалланувчи бола ҳисобига йилига 18279,5 сўм, 220 нафар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳи ҳисобига эса 4021490 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: тез-тез касалланувчи 3–5 ва 6–7 ёшли болаларда жисмоний ривожланиш, тана вазни индекси, қўл-мушак кучи, нафас олиш тизимининг функционал ҳолати ва таянч-ҳаракат аппарати кўрсаткичлари соғлом тенгдошлари билан қиёсий баҳоланиб, қўл-мушак кучининг пасайиши мос равишда 31,9% ва 37,5%, ясси оёқлик 30,2% ва 28,8%, 6–7 ёшли болаларда рестриктив нафас бузилишлари эса 8,7% ҳолатда учраши ҳамда ушбу ўзгаришларнинг қайталанувчи респиратор касалликлар билан боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25619-t-сон билан тасдиқланган “Тез-тез касал бўлувчи болаларда саломатлик хавф омилларини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Шайхонтоҳур тумани ХТБ 111-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 24.07.2025 йилдаги 353-14-205-ДММ/2025-сон, Шайхонтоҳур тумани ХТБ 259-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 23.07.2025 йилдаги 366-14-205-ДММ/2025-сон, Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 14.04.2026 йилдаги Т-29-&-1-сон ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази  бўйича 13.05.2026 йилдаги 46-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 сентябрдаги X127-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тез-тез касалланувчи болаларда жисмоний ривожланишдаги номутаносибликлар, нафас олиш тизими функционал имкониятларининг пасайиши, таянч-ҳаракат аппарати ҳолатидаги ўзгаришлар ва мослашув механизмларидаги бузилишларни эрта аниқлаш имконини берган. Натижада болалар учун индивидуал соғломлаштириш, жисмоний фаолликни меъёрлаштириш, нафас машқлари, кун тартибини тўғри ташкил этиш ва педагог-тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида профилактик кузатувни кучайтириш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда функционал бузилишларни эрта аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш касалликларнинг қайталаниши, даволаниш муддатлари ва тиббий мурожаатлар сонини камайтириш натижасида тез-тез касалланувчи болаларни соғломлаштиришга сарфланадиган харажатларни қисқартиради ва профилактик тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини оширади;
учинчи илмий янгилик: тез-тез касалланувчи болаларда умумий қон таҳлили ва микроэлементлар миқдоридаги ўзгаришлар ёш гуруҳлари бўйича баҳоланиб, 3–5 ёшли болаларда камқонлик 39,1% ва темир танқислиги 36,5%, 6–7 ёшли болаларда эса мос равишда 28,8% ва 26,0% ҳолатда аниқланиши, шунингдек, натрий, калий, магний ва кальций етишмовчилигининг касалланиш частотаси, респиратор инфекцияларнинг қайталаниши ва организм функционал имкониятларининг пасайиши билан ўзаро боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25619-t-сон билан тасдиқланган “Тез-тез касал бўлувчи болаларда саломатлик хавф омилларини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Шайхонтоҳур тумани ХТБ 111-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 24.07.2025 йилдаги 353-14-205-ДММ/2025-сон, Шайхонтоҳур тумани ХТБ 259-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 23.07.2025 йилдаги 366-14-205-ДММ/2025-сон, Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 14.04.2026 йилдаги Т-29-&-1-сон ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази  бўйича 13.05.2026 йилдаги 46-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 сентябрдаги X127-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тез-тез касалланувчи болаларда камқонлик, яллиғланиш фаоллиги, иммун-аллергик мойиллик ва микроелементлар етишмовчилигини эрта аниқлаш орқали касалланиш хавфини баҳолаш, овқатланишни рационал ташкил этиш, лаборатор назоратни кучайтириш ва индивидуал соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш имконини берган. Бу болаларда умумий резистентликни ошириш, респиратор касалликлар давомийлиги ва қайталанишини камайтириш ҳамда ота-оналар ва тиббиёт ходимлари учун аниқ профилактик йўналишларни ишлаб чиқишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: лаборатор ва клиник-гигиеник хавф белгиларини эрта аниқлаш ҳисобига касалликларнинг оғирлашиши ва стационар даволаниш эҳтиёжини камайтириш имкони яратилиб, профилактик тадбирлар натижасида тиббий ёрдамга мурожаатлар сонининг камайиши натижасида бир нафар тез-тез касалланувчи бола учун дори воситаларига сарфланадиган йилига 18279,5 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тез-тез касалланувчи болалар саломатлигини баҳолашда гигиеник, клиник-лаборатор, антропометрик, функционал ва ижтимоий-гигиеник кўрсаткичларни бирлаштирувчи комплекс баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда ушбу мезонлар асосида ташкил этилган рақамли мониторинг натижасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўртача баллнинг 3–5 ёшли тез-тез касалланувчи болаларда 31,4 дан 45,8 баллгача, 6–7 ёшли болаларда эса 36,9 дан 49,7 баллгача статистик ишончли ошиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 майда 05-25619-t-сон билан тасдиқланган “Тез-тез касал бўлувчи болаларда саломатлик хавф омилларини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Шайхонтоҳур тумани ХТБ 111-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 24.07.2025 йилдаги 353-14-205-ДММ/2025-сон, Шайхонтоҳур тумани ХТБ 259-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича 23.07.2025 йилдаги 366-14-205-ДММ/2025-сон, Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 14.04.2026 йилдаги Т-29-&-1-сон ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази  бўйича 13.05.2026 йилдаги 46-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 сентябрдаги X127-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Телеграм бот ва мобил илова асосида ота-оналарнинг гигиеник саводхонлигини ошириш, болаларда соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, кун тартиби ва шахсий гигиена кўникмаларини баҳолаш, тез-тез касалланувчи болалар учун индивидуал профилактик тавсиялар бериш имконияти яратилган. Рақамли мониторинг ёндашуви болалар саломатлигини мунтазам кузатиш, хавф омилларини эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини оилавий муҳитда мустаҳкамлашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: рақамли мониторинг ва профилактик тавсияларни қўллаш орқали такрорий респиратор касалликлар сонини камайтириш, амбулатор мурожаатлар ва стационар даволанишга эҳтиёжни қисқартириш натижасида тўғридан-тўғри тиббий харажатларни 20,6 фоизгача камайтириб, 220 нафар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳи бўйича йилига 4021490 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish