Ортиқов Бобомурод Баймаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш статусини яхшилашга қаратилган профилактик рацион ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib1220.
Илмий маслаҳатчи: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Dsc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Рузизода Муродали Мехмондустович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон); Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш статусини яхшилашга қаратилган профилактик рацион ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
калий заводи ишчиларининг мурожаатлари ва даврий тиббий кўриклар натижалари таҳлили асосида кунлик рационнинг номутаносиблиги калий заводнинг салбий омиллари билан биргаликда сийдик-таносил, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишида этиологик омил эканлиги исботланган;
калий заводи ишчиларининг ёши, жинси, меҳнат шароти ва зарарали омилларини инобатга олган ҳолда, уларда энергия сарфи етишмовчилиги ва ортиқча энергия сарфининг олдини олишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
калий заводи ишчиларнинг кунлик овқатланиш рациони таркибини омилли таҳлили асосида юқори (олий навли ун маҳсулотлари, моносахаридлар, қаҳва, маргарин, ортиқча ош тузи, қандолат ва тузланган маҳсулотлари), ўртача (ёрмалар, дуккаклилар, жавдар нони, гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари) ҳамда паст (мева-сабзавотларнинг кам истеъмоли) хавф даражасидаги омилларнинг кунлик энергия сарфи ва иш қобилиятининг пасайишидаги ўрни аниқланган;
калий заводи ишчиларининг уй ва иш шароитидаги кунлик овқатланиш рационини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган янги рацион таркибидаги ўсимлик оқсиллари, ҳайвон ёғлари, РР витамини ҳамда темир, йод, рух ва селен каби биоминералларнинг физиологик меъёрларга мослиги озуқавий-биологик қиймат таҳлили орқали асосланган;
биоимпедансометрик кўрсаткичлар (кунлик қувват сарфи, мушак массаси, мушак қисқариш фаолияти, ортиқча туз ва ёғ миқдорининг камайиши) ҳамда ишчиларнинг овқатланиш статуси ва ҳаёт сифати кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда, калий заводи ишчилари учун маҳаллий маҳсулотлар асосида ишлаб чиқилган профилактик рационнинг самарадорлиги исботланган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг овқатланиш статуси ва саломатлик ҳолатини яхшилашга қаратилган овқатланиш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: калий заводи ишчиларининг мурожаатлари ва даврий тиббий кўриклар натижалари таҳлили асосида кунлик рационнинг номутаносиблиги калий заводнинг салбий омиллари билан биргаликда сийдик-таносил, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланишида этиологик омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2025 йил 27 октябрда 10-25/729-t-сон билан тасдиқланган «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг касалланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш усули» ҳамда 2026 йил 27 январда 01-26/866- t-сон билан тасдиқланган «Калий завод ишчиларининг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 02.03.2026 йилдаги 02-/53-сон ва 03.03.2026 йилдаги 02/54-сон, Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.02.2026 йилдаги 04/-43-сон ва 04/-42-сон, ҳамда Cурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.03.2026 йилдаги 21-Т-сон ва 05.03.2026 йилдаги 20-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: калий заводи ишчиларига таъсир этувчи тиббий биологик ва ижтимоий гигиеник тахлика омилларини таҳлил қилиш орқали касалланишларни эрта аниқлаш, ишчилар саломатлик ҳолатини сақлаш ва муҳофаза қилиш, касб билан боғлиқ касалланиши ва унинг асоратланиш натижасида вақтинча ва доимий меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган прагностик жадвал ишлаб чиқилш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ишлаб чиқилган профилактик овқатланиш рационини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар ишчи ходимни меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатнинг ўртача давомийлиги 2,1 кунга қисқартириш ҳисобига амбулатор ва стационар даволаниш харажатлари ўртача 2872337 сўмгача иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: калий заводи ишчиларининг ёши, жинси, меҳнат шароти ва зарарали омилларини инобатга олган ҳолда, уларда энергия сарфи етишмовчилиги ва ортиқча энергия сарфининг олдини олишнинг янги усули ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2025 йил 27 октябрда 10-25/729-t-сон билан тасдиқланган «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг касалланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш усули» ҳамда 2026 йил 27 январда 01-26/866- t-сон билан тасдиқланган «Калий завод ишчиларининг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 02.03.2026 йилдаги 02-/53-сон ва 03.03.2026 йилдаги 02/54-сон, Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.02.2026 йилдаги 04/-43-сон ва 04/-42-сон, ҳамда Cурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.03.2026 йилдаги 21-Т-сон ва 05.03.2026 йилдаги 20-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчи ходимларининг ёши, жинси ва касбий хусусиятлари қараб кунлик энергия сарфинининг янги вавриантини ишлаб чиқиш орқали кон мажмуасидаги асосий ва админстрациядаги назорат гуруҳларидаги ходимларнинг энергия сарфи кўрсаткичларидаги фарқни хисобга олиб оқсил-энергия этишмосчилиги олини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ишлаб чиқилган профилактик овқатланиш рационини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар ишчи ходимни меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатнинг ўртача давомийлиги 2,1 кунга қисқартириш ҳисобига амбулатор ва стационар даволаниш харажатлари ўртача 2872337 сўмгача иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: калий заводи ишчиларнинг кунлик овқатланиш рациони таркибини омилли таҳлили асосида юқори (олий навли ун маҳсулотлари, моносахаридлар, қаҳва, маргарин, ортиқча ош тузи, қандолат ва тузланган маҳсулотлари), ўртача (ёрмалар, дуккаклилар, жавдар нони, гўшт, балиқ ва сут маҳсулотлари) ҳамда паст (мева-сабзавотларнинг кам истеъмоли) хавф даражасидаги омилларнинг кунлик энергия сарфи ва иш қобилиятининг пасайишидаги ўрни аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2025 йил 27 октябрда 10-25/729-t-сон билан тасдиқланган «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг касалланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш усули» ҳамда 2026 йил 27 январда 01-26/866- t-сон билан тасдиқланган «Калий завод ишчиларининг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 02.03.2026 йилдаги 02-/53-сон ва 03.03.2026 йилдаги 02/54-сон, Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.02.2026 йилдаги 04/-43-сон ва 04/-42-сон, ҳамда Cурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.03.2026 йилдаги 21-Т-сон ва 05.03.2026 йилдаги 20-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: калий заводи ишчиларининг касби ва меҳнат интинсивлиги бўйича овқатланиш статусини ва унинг ўзгаришини биоимпедансометрик таҳлиллар натижалари асосида ишчилар организмига мос энергия сарфи билан таъминлаш ҳамда оқсил энергия этишмовчилигининг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ишлаб чиқилган профилактик овқатланиш рационини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар ишчи ходимни меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатнинг ўртача давомийлиги 2,1 кунга қисқартириш ҳисобига амбулатор ва стационар даволаниш харажатлари ўртача 2872337 сўмгача иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: калий заводи ишчиларининг уй ва иш шароитидаги кунлик овқатланиш рационини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган янги рацион таркибидаги ўсимлик оқсиллари, ҳайвон ёғлари, РР витамини ҳамда темир, йод, рух ва селен каби биоминералларнинг физиологик меъёрларга мослиги озуқавий-биологик қиймат таҳлили орқали асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2025 йил 27 октябрда 10-25/729-t-сон билан тасдиқланган «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг касалланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш усули» ҳамда 2026 йил 27 январда 01-26/866- t-сон билан тасдиқланган «Калий завод ишчиларининг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 02.03.2026 йилдаги 02-/53-сон ва 03.03.2026 йилдаги 02/54-сон, Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.02.2026 йилдаги 04/-43-сон ва 04/-42-сон, ҳамда Cурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.03.2026 йилдаги 21-Т-сон ва 05.03.2026 йилдаги 20-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароити билан боғлиқ ҳаёт сифат кўрсаткичларига таъсир қилиувчи хавф омиллари, умумий саломатлик ҳолати, жисмоний ва ижтимоий фаолият, руҳий-эмоционал ҳолат, овқатланиш тартиби ва санитар гигиеник кўрсаткичлар ёрдамида ишчиларнинг ҳаёт сифат кўрсаткичлари яхшиланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ишлаб чиқилган профилактик овқатланиш рационини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар ишчи ходимни меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатнинг ўртача давомийлиги 2,1 кунга қисқартириш ҳисобига амбулатор ва стационар даволаниш харажатлари ўртача 2872337 сўмгача иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: биоимпедансометрик кўрсаткичлар (кунлик қувват сарфи, мушак массаси, мушак қисқариш фаолияти, ортиқча туз ва ёғ миқдорининг камайиши) ҳамда ишчиларнинг овқатланиш статуси ва ҳаёт сифати кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳолда, калий заводи ишчилари учун маҳаллий маҳсулотлар асосида ишлаб чиқилган профилактик рационнинг самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2025 йил 27 октябрда 10-25/729-t-сон билан тасдиқланган «Калий ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг касалланиш ҳолатини гигиеник таҳлил қилиш усули» ҳамда 2026 йил 27 январда 01-26/866- t-сон билан тасдиқланган «Калий завод ишчиларининг овқатланиш статусини гигиеник баҳолаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 02.03.2026 йилдаги 02-/53-сон ва 03.03.2026 йилдаги 02/54-сон, Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 17.02.2026 йилдаги 04/-43-сон ва 04/-42-сон, ҳамда Cурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 06.03.2026 йилдаги 21-Т-сон ва 05.03.2026 йилдаги 20-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: калий завод ишчиларининг уй ва иш шароитидаги кунлик овқатланиш рационини гигиеник таҳлил натижалари асосида ишлаб чиқилган проқилактик рацион ишчилар организмини этарли энергетик қувват ва зарарли мехнат шароити хавф омилларидан ҳимоялаш ҳамда касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни кмаайтириш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ишлаб чиқилган профилактик овқатланиш рационини амалиётга жорий қилиш орқали 1 нафар ишчи ходимни меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатнинг ўртача давомийлиги 2,1 кунга қисқартириш ҳисобига амбулатор ва стационар даволаниш харажатлари ўртача 2872337 сўмгача иқтисод қилинади.