Тиллоева Шахло Шавкатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларни башоратлашнинг патогенетик жиҳатлари ва реабилитация усулларини такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Tib1424.
Илмий маслаҳатчи: Рахимова Дилорам Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Холжигитова Мухайё Бердикуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали обструктив ўпка касаллигининг артериал гипертония билан коморбид кечишида ўпка гипертензияси ва тромбоэмболик асоратлар ривожланишининг патогенетик механизмларини илмий асослаш ва индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали обструктив ўпка касаллигининг артериал гипертония билан коморбид кечишида бронхиал обструкция ва гипоксемиянинг кучайиши ўпка гипертензияси ҳамда беморларнинг функционал ҳолатини чеклашига олиб келиши илмий асосланган;
сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида биоимпедансометрия, ташқи нафас функцияси, ўпка гипертензияси ва NT-proBNP кўрсаткичларининг кардиореспиратор ремоделланиш билан боғлиқлиги аниқланган;
сурункали обструктив ўпка касаллиги артериал гипертония билан коморбидлигида EDN1 (Lys198Asn) генининг Asn аллели ҳамда eNOS (T786C) генининг С аллели ташувчиларида эндотелиал дисфункциянинг кучайиши ўпка гипертензияси ва тромбоэмболик асоратлар хавфини баҳолашдаги клиник-прогностик аҳамияти асосланган;
сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида клиник-функционал, биоимпедансометрия, NT-proBNP, гемостазиологик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни интеграл баҳолаш асосида ўпка гипертензияси ва юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш ҳамда прогнозлашнинг комплекс математик модели ва хавф стратификацияси алгоритми ишлаб чиқилган;
сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида AL-PULMO рақамли платформасига интеграция қилинган индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация дастури такомиллаштирилиб, кардиореспиратор ва тромбоэмболик асоратлар хавфини баҳолаш, касаллик прогрессиясини секинлаштириши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида асоратлар ривожланишини олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва реабилитация жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали обструктив ўпка касаллигининг артериал гипертония билан коморбид кечишида бронхиал обструкция ва гипоксемиянинг кучайиши ўпка гипертензияси ҳамда беморларнинг функционал ҳолатини чеклашига олиб келиши илмий асосланганлиги бўйича «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларини эрта аниқлаш ва даволашда самарали ёндашув усули» ва «Сурункали обструктив ўпка касаллигининг коморбид ҳолатида реабилитациясини такомиллаштириш усуллари» номли услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган. (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 27 декабрдаги №25-м/368-сон ва 27 декабрдаги №25-м/370-сон маълумотномалари) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.01.2026 йил 40-2-42-ТВ/2026-сон ва 12.01.2026 йил 42-2-42-ТВ/2026-сон), Навоий вилояти Ғозғон шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.01.2026 йил 39-5-210-ТВ/2026-сон ва 30.01.2026 йил 46-5-210-ТВ/2026-сон), Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (19.02.2026 йил 742-12-173-ТВ/2026-сон ва 19.02.2026 йил 745-12-173-ТВ/2026-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 06/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: вентиляция-перфузия муносабатлари, ташқи нафас функцияси ва марказий гемодинамика кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида ўпка гипертензияси ҳамда кардиореспиратор асоратларни эрта аниқлаш имконияти кенгайиб, даволаш самарадорлиги ошиши, стационарда даволаниш муддати қисқариши ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланиши натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 256700 сўмга иқтисод қилишга, шу билан бирга, асоратларни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш тактикасини қўллаш ҳисобига қўшимча диагностик текширувлар ҳамда касалхонада даволаниш харажатлари камайишига эришилади. Хулоса: вентиляция-перфузия муносабатлари ва функционал кўрсаткичларни комплекс баҳолаш СОЎК ва артериал гипертония коморбидлигида ўпка гипертензияси ҳамда кардиореспиратор асоратларни эрта прогнозлашнинг муҳим клиник мезони ҳисобланади, касалликни эрта босқичларида ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатларни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида биоимпедансометрия, ташқи нафас функцияси, ўпка гипертензияси ва NT-proBNP кўрсаткичларининг кардиореспиратор ремоделланиш билан боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларини эрта аниқлаш ва даволашда самарали ёндашув усули» ва «Сурункали обструктив ўпка касаллигининг коморбид ҳолатида реабилитациясини такомиллаштириш усуллари» номли услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган. (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 27 декабрдаги №25-м/368-сон ва 27 декабрдаги №25-м/370-сон маълумотномалари) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.01.2026 йил 40-2-42-ТВ/2026-сон ва 12.01.2026 йил 42-2-42-ТВ/2026-сон), Навоий вилояти Ғозғон шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.01.2026 йил 39-5-210-ТВ/2026-сон ва 30.01.2026 йил 46-5-210-ТВ/2026-сон), Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (19.02.2026 йил 742-12-173-ТВ/2026-сон ва 19.02.2026 йил 745-12-173-ТВ/2026-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 06/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биоимпедансометрия кўрсаткичларини клиник амалиётга татбиқ этиш юқори кардиометаболик хавф гуруҳидаги беморларни эрта саралаш, асоратларнинг олдини олиш ва реабилитация самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: кардиореспиратор хавфни эрта баҳолаш ҳисобига қўшимча диагностик ва даволаш харажатлари ҳамда такрорий госпитализациялар сони камаяди, ўзгаришларни аниқлашга асосланган патогенетик терапия асоратлар сонини камайтиради, даволаш самарадорлигини оширади ва стационар даво муддатини қисқартиради, бир беморга даволаш ҳисобига 550000 сўм, стационар даво кунлари қисқариши ҳисобига эса 365000 сўм иқтисодий самара таъминланади. Хулоса. биоимпедансометрия кўрсаткичлари СОЎК ва артериал гипертония коморбидлигида кардиореспиратор хавфни баҳолашнинг муҳим клиник-прогностик мезони ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: сурункали обструктив ўпка касаллиги артериал гипертония билан коморбидлигида EDN1 (Lys198Asn) генининг Asn аллели ҳамда eNOS (T786C) генининг С аллели ташувчиларида эндотелиал дисфункциянинг кучайиши ўпка гипертензияси ва тромбоэмболик асоратлар хавфини баҳолашдаги клиник-прогностик аҳамияти асосланганлиги бўйича «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларини эрта аниқлаш ва даволашда самарали ёндашув усули» ва «Сурункали обструктив ўпка касаллигининг коморбид ҳолатида реабилитациясини такомиллаштириш усуллари» номли услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган. (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 27 декабрдаги №25-м/368-сон ва 27 декабрдаги №25-м/370-сон маълумотномалари) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.01.2026 йил 40-2-42-ТВ/2026-сон ва 12.01.2026 йил 42-2-42-ТВ/2026-сон), Навоий вилояти Ғозғон шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.01.2026 йил 39-5-210-ТВ/2026-сон ва 30.01.2026 йил 46-5-210-ТВ/2026-сон), Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (19.02.2026 йил 742-12-173-ТВ/2026-сон ва 19.02.2026 йил 745-12-173-ТВ/2026-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 06/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик маркерларни баҳолаш юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш, эндотелиал дисфункция ва тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ҳамда индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини шакллантириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: генетик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда мақсадли профилактика ва даволаш тактикасини қўллаш такрорий госпитализациялар ҳамда асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга хизмат қилди. Битта бемор учун генетик текширувларни ўтказиш 1млн 200 сўмни ташкил қилса, асоратларни олди олинганлиги туфайли, касалхонага ётиш кунлари қисқарганлиги ҳисобидан ҳар бир бемор учун 450000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса. EDN1 ва eNOS генлари полиморфизмларини аниқлаш СОЎК ва артериал гипертония коморбидлигида ўпка гипертензияси ҳамда тромбоэмболик асоратлар хавфини эрта баҳолашда самарали молекуляр-генетик маркерлардан бири бўлиб ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида клиник-функционал, биоимпедансометрия, NT-proBNP, гемостазиологик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни интеграл баҳолаш асосида ўпка гипертензияси ва юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш ҳамда прогнозлашнинг комплекс математик модели ва хавф стратификацияси алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларини эрта аниқлаш ва даволашда самарали ёндашув усули» ва «Сурункали обструктив ўпка касаллигининг коморбид ҳолатида реабилитациясини такомиллаштириш усуллари» номли услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган. (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 27 декабрдаги №25-м/368-сон ва 27 декабрдаги №25-м/370-сон маълумотномалари) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.01.2026 йил 40-2-42-ТВ/2026-сон ва 12.01.2026 йил 42-2-42-ТВ/2026-сон), Навоий вилояти Ғозғон шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.01.2026 йил 39-5-210-ТВ/2026-сон ва 30.01.2026 йил 46-5-210-ТВ/2026-сон), Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (19.02.2026 йил 742-12-173-ТВ/2026-сон ва 19.02.2026 йил 745-12-173-ТВ/2026-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 06/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш, даволашни индивидуаллаштириш ва кардиореспиратор ҳамда тромбоэмболик асоратлар хавфини эрта баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф стратификацияси алгоритмини амалиётга жорий этиш ортиқча текширувлар сонини қисқартириб, диагностик ва даволаш жараёнининг иқтисодий самарадорлигини оширади, бир беморга даволаш ҳисобига 550000 сўм, стационар даво кунлари қисқариши ҳисобига эса 365000 сўм иқтисодий самара таъминланди. Хулоса: комплекс математик модель ва хавф стратификацияси алгоритми СОЎК ва артериал гипертония коморбидлигида эрта ташхислаш ҳамда прогнозлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилди
бешинчи илмий янгилик: сурункали обструктив ўпка касаллиги ва артериал гипертония коморбидлигида AL-PULMO рақамли платформасига интеграция қилинган индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация дастури такомиллаштирилиб, кардиореспиратор ва тромбоэмболик асоратлар хавфини баҳолаш, касаллик прогрессиясини секинлаштириши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш самарадорлиги асосланганлиги бўйича «Сурункали обструктив ўпка касаллиги коморбид ҳолатидаги асоратларини эрта аниқлаш ва даволашда самарали ёндашув усули» ва «Сурункали обструктив ўпка касаллигининг коморбид ҳолатида реабилитациясини такомиллаштириш усуллари» номли услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган. (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши 2025 йил 27 декабрдаги №25-м/368-сон ва 27 декабрдаги №25-м/370-сон маълумотномалари) билан тасдиқланган. Натижалар Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (12.01.2026 йил 40-2-42-ТВ/2026-сон ва 12.01.2026 йил 42-2-42-ТВ/2026-сон), Навоий вилояти Ғозғон шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.01.2026 йил 39-5-210-ТВ/2026-сон ва 30.01.2026 йил 46-5-210-ТВ/2026-сон), Хоразм вилояти Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (19.02.2026 йил 742-12-173-ТВ/2026-сон ва 19.02.2026 йил 745-12-173-ТВ/2026-сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги 06/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация дастурини қўллаш кардиореспиратор ва тромбоэмболик асоратлар хавфини камайтириш, беморларнинг функционал ҳолати ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, такрорий госпитализациялар сонини қисқартириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган реабилитация дастурини амалиётга жорий этиш даволаш самарадорлигини ошириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга хизмат қилади, ҳар бир бемор учун 550000 сўм стационар даво кунлари учун сарфланган бўлса, ушбу дастурни қўллаш ҳисобидан 365000 сўм иқтисодий самара таъминланди. Хулоса: ишлаб чиқилган индивидуаллаштирилган даволаш ва реабилитация дастури СОЎК ва артериал гипертония коморбидлигида кардиореспиратор ҳамда тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш ва узоқ муддатли клиник натижаларни яхшилашнинг самарали усули ҳисобланади.