Эргашев Фируз Фахритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндотелиал-тромбоцитар фон Виллебранд омилининг ўткир миокард инфаркти прогнозидаги аҳамияти», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3142.
Илмий раҳбар: Никишин Алексей Геннадьевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.09.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори; Аляви Бахромхон Анисхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда эндотелиал-тромбоцитар фон Виллебранд омилининг аҳамиятини ўрганиш, унинг касалликнинг клиник кечиши ва инвазив даволаш натижалари билан боғлиқлигини баҳолаш ҳамда шу асосда 12 ойлик йирик нохуш юрак-қон томир ҳодисалари (MACE) хавфини баҳоловчи интеграл прогноз моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир миокард инфарктидан кейинги 12 ойлик йирик нохуш юрак-қон томир ҳодисалари (MACE) хавфини индивидуал баҳолаш мақсадида стационар босқич учун 9 предикторли прогностик хавф балли ва амбулатор кузатув шароити учун 7 предикторли номограмма ишлаб чиқилиб, уларнинг беморларни хавф даражаси бўйича стратификация қилишдаги прогностик аҳамияти аниқланган;
илк бор ўткир миокард инфарктининг Q-тишчали ва Q-тишчасиз шаклларида фон Виллебранд омилининг (vWF) дастлабки ва 12 ойлик динамикаси қиёсий баҳоланиб, унинг чап қоринча функционал ҳолати ҳамда эндотелиал-микроциркулятор бузилишлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ўткир миокард инфарктидан кейин айрим беморларда 12 ой давомида vWF юқори даражасининг сақланиб қолиши эндотелиал функциянинг тўлиқ тикланмаганлиги ва қолдиқ тромботик хавф сақланиб қолишини ифодаловчи фенотип эканлиги аниқланган;
илк бор ўткир миокард инфарктидан кейин клопидогрел ва тикагрелор қабул қилган беморларда vWF динамикаси ва 12 ойлик клиник натижалар қиёсий баҳоланиб, P2Y12-рецептор ингибитори турига кўра MACE хавфида статистик аҳамиятли фарқ мавжуд эмаслиги ҳамда постинфаркт даврда қолдиқ хавфни баҳолашда антиагрегант танлови билан бир қаторда эндотелиал ҳолатни мустақил ҳисобга олиш зарурлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026-йил 20-августдаги X96-сонли диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича хулосасига биноан:
Биринчи илмий янгилик: илк бор ўткир миокард инфарктидан кейинги 12 ойлик йирик нохуш юрак-қон томир ҳодисалари (MACE) хавфини индивидуал баҳолаш мақсадида стационар босқич учун 9 предикторли прогностик хавф балли ва амбулатор кузатув шароити учун 7 предикторли номограмма ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг беморларни хавф даражаси бўйича стратификация қилишдаги прогностик аҳамияти аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги 12-сонли баённомаси билан маъқулланган «Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда интеграл хавф индекси асосида хавфни стратификация қилиш ва терапияни индивидуаллаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2025-йил 9-декабрдаги 98т-сонли ҳамда Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 2025-йил 6-декабрдаги 01-159-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 9 предикторли прогностик хавф баллини стационар босқичда қўллаш юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш, 7 предикторли номограммадан амбулатор кузатувда фойдаланиш эса 12 ойлик индивидуал прогнозни баҳолаш имконини беради. Беморларни хавф даражасига кўра стратификация қилиш кузатув частотасини, иккиламчи профилактика ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш, такрорий юрак-қон томир ҳодисалари ва шошилинч госпитализациялар хавфини камайтиришга хизмат қилади. 9 предикторли прогностик хавф модели юқори прогностик аниқлик кўрсатиб, AUC 0,89 (95% CI: 0,85–0,93), bootstrap C-index 0,87, Hosmer–Lemeshow p=0,42 ни ташкил этган. Иқтисодий самарадорлиги: vWF асосида эрта хавф стратификациясини қўллаш такрорий госпитализацияларни 1,4 баравар камайтириш имконини бериб, ҳар бир бемор учун ўртача 1 450 000 сўм иқтисодий самара беради. Лаборатор-инструментал диагностика, реабилитация ва меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ йўқотишлар ҳисобга олинганда, иқтисодий самара ҳар бир бемор учун 4 200 000–6 500 000 сўмгача етиши кўрсатилган;
Иккинчи илмий янгилик: илк бор ўткир миокард инфарктининг Q-тишчали ва Q-тишчасиз шаклларида фон Виллебранд омилининг (vWF) дастлабки ва 12 ойлик динамикаси қиёсий баҳоланиб, унинг чап қоринча функционал ҳолати ҳамда эндотелиал-микроциркулятор бузилишлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги 12-сонли баённомаси билан маъқулланган «Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда интеграл хавф индекси асосида хавфни стратификация қилиш ва терапияни индивидуаллаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2025-йил 9-декабрдаги 98т-сонли ҳамда Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 2025-йил 6-декабрдаги 01-159-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: vWF динамикасини ўткир миокард инфарктининг клиник шакли ва чап қоринча функционал ҳолати билан биргаликда баҳолаш миокарднинг постинфаркт тикланиш жараёнини тўлиқроқ назорат қилиш имконини беради. Эндотелиал дисфункция белгилари ва функционал тикланишнинг етарли бўлмаслигини ўз вақтида аниқлаш юқори хавфли беморларни алоҳида кузатув гуруҳига ажратиш, уларда даволаш ва иккиламчи профилактика чораларини индивидуаллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни клиник, функционал ва эндотелиал кўрсаткичлар асосида мақсадли стратификация қилиш ортиқча такрорий текширувлар ва асоссиз госпитализациялар сонини камайтириш, диагностик ҳамда даволаш ресурсларини юқори хавфли беморларга йўналтириш имконини беради. Натижада тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва постинфаркт кузатуви билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш таъминланади;
Учинчи илмий янгилик: илк бор ўткир миокард инфарктидан кейин айрим беморларда 12 ой давомида vWF юқори даражасининг сақланиб қолиши эндотелиал функциянинг тўлиқ тикланмаганлиги ва қолдиқ тромботик хавфнинг сақланишини ифодаловчи фенотип эканлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги 12-сонли баённомаси билан маъқулланган «Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда интеграл хавф индекси асосида хавфни стратификация қилиш ва терапияни индивидуаллаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2025-йил 9-декабрдаги 98т-сонли ҳамда Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 2025-йил 6-декабрдаги 01-159-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 12 ойлик кузатув даврида vWF юқори даражаси сақланиб қолган беморларни аниқлаш клиник жиҳатдан барқарор беморларда ҳам эндотелиал дисфункция ва қолдиқ тромботик хавфни баҳолаш имконини беради. Бундай беморларда кузатувни кучайтириш, модификацияланувчи хавф омилларини назорат қилиш, даволашга риоя этилишини баҳолаш ва иккиламчи профилактика чораларини ўз вақтида коррекция қилиш такрорий юрак-қон томир ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: қолдиқ тромботик хавфи юқори бўлган беморларни мақсадли аниқлаш кузатув ва текширувлар ҳажмини индивидуал хавф даражасига мослаштириш, паст хавфли беморларда ортиқча текширувларни, юқори хавфли беморларда эса асоратлар билан боғлиқ такрорий госпитализация ва даволаш харажатларини камайтириш имконини беради;
Тўртинчи илмий янгилик: илк бор ўткир миокард инфарктидан кейин клопидогрел ва тикагрелор қабул қилган беморларда vWF динамикаси ва 12 ойлик клиник натижалар қиёсий баҳоланиб, P2Y12-рецептор ингибитори турига кўра MACE хавфида статистик аҳамиятли фарқ аниқланмаган ҳамда постинфаркт даврда қолдиқ хавфни баҳолашда антиагрегант танлови билан бир қаторда эндотелиал ҳолатни мустақил ҳисобга олиш зарурлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги 12-сонли баённомаси билан маъқулланган «Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда интеграл хавф индекси асосида хавфни стратификация қилиш ва терапияни индивидуаллаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2025-йил 9-декабрдаги 98т-сонли ҳамда Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 2025-йил 6-декабрдаги 01-159-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клопидогрел ёки тикагрелор қабул қилаётган беморларда постинфаркт қолдиқ хавфни баҳолашда фақат антиагрегант препарат турига эмас, балки эндотелиал ҳолат ва бошқа прогностик омилларга ҳам эътибор қаратиш имконини беради. Бу юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш, даволашга риоя этилишини назорат қилиш, амбулатор кузатувни индивидуаллаштириш ва иккиламчи профилактика самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: постинфаркт даврда беморларни индивидуал хавф профили асосида кузатиш диагностик текширувлар ва даволаш чораларини мақсадли режалаштириш, юқори хавфли беморларда асоратларнинг олдини олиш чораларини ўз вақтида кучайтириш, паст хавфли беморларда эса асоссиз такрорий текширувлар ва госпитализацияларни камайтириш имконини беради. Натижада соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланиш ва умумий даволаш харажатларини қисқартиришга эришилади.