Дурдиев Нурали Ярашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма ривожланиш нуқсонлари бўлган чақалоқларда операциядан кейинги оғриқсизлантириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Tib6140.
Илмий раҳбар: Сатвалдиева Элмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Болалар миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хура Нуритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Анвар Собирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозон-ичак йўллари, қорин бўшлиғи ва сийдик чиқариш тизими аъзоларининг туғма ривожланиш нуқсонлари бўлган янги туғилган чақалоқларда олдини олувчи мултимодал аналгезия шароитида операциядан кейинги оғриқсизлантириш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма ривожланиш нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тузатишда янги туғилган чақалоқларда умумий анестезия схемасига қўшимча компонент сифатида операциядан 30 дақиқа олдин пер реcтум 15 мг/кг парацетамол юбориш орқали олдини олувчи оғриқсизлантиришни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги илк бор асосланган;
операциядан кейинги ўткир оғриқ жадаллигини баҳолашда бир вақтнинг ўзида бир нечта физиологик ва хулқ-атворий шкаладан фойдаланиш зарурати исботланди; кардиомониторинг кўрсаткичлари ва ДАН шкаласининг ахборот қиймати юқори экани, CОМФОРТнео шкаласи билан промедол истеʼмоли ўртасида эса кучсиз корреляция (р=0,18; п>0,05) мавжудлиги аниқланган;
циклооксигеназа-3 ни ингибирлаш ва μ-опиат рецепторларига таъсир кўрсатишга асосланган икки босқичли периоперацион мултимодал аналгезия усули ишлаб чиқилган;
стресс гормонлари (кортизол, глюкоза) плазма даражаси ва гемодинамик кўрсаткичлар динамикаси асосида олдини олувчи мултимодал аналгезиянинг антиноцицептив ҳимоя самарадорлиги исботланди ҳамда унинг промедол билан моноаналгезияга нисбатан опиоидни тежовчи самараси (50,8 %) ва ножўя таъсирларни 2,2 баравар камайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот доирасида «Туғма ривожланиш нуқсонлари бўлган чақалоқларда операциядан кейинги оғриқсизлантириш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий кенгашининг 2026 йил 30 январдаги У.Т-4/01-26-сон баённомаси билан тасдиқланган), шунингдек, тадқиқот натижалари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 й., №33) ва Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (11.03.2026 й., №48) буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 9-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилган №09/59-сонли хулосасига биноан:
Биринчи илмий янгилик: туғма ривожланиш нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тузатишда янги туғилган чақалоқларда умумий анестезия схемасига қўшимча компонент сифатида олдини олувчи (превентив) оғриқсизлантиришни – операциядан 30 дақиқа олдин пер реcтум 15 мг/кг парацетамол юборишни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги илк бор асосланганлиги ва бу усул операциядан кейинги илк даврда оғриқ жадаллигини ДАН шкаласи бўйича 16,3 фоизга камайтириши (п<0,001) исботланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олдини олувчи оғриқсизлантириш чақалоқни жарроҳлик амалиёти оқибатидаги стрессдан ишончли ҳимоя қилиб, операциядан кейинги ҳолатини енгиллаштиради ва эрта реабилитациясини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: усулнинг қўлланилиши стационарда ётиш муддатини 2,6 кунга қисқартирган (п<0,05), натижада 1 нафар бемор ҳисобига даволаш харажатлари 1 166 255 сўмга (26,5 %) камайган, 45 нафар бемор бўйича эса жами 52 481 475 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинган. Хулоса: олдини олувчи аналгезиянинг клиник амалиётга жорий этилиши операциядан кейинги даврни енгиллаштириб, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини тежашни таъминлаган.
Иккинчи илмий янгилик: операциядан кейинги ўткир оғриқ жадаллигини баҳолашда бир вақтнинг ўзида бир нечта физиологик ва хулқ-атворий шкаладан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланганлиги, кардиомониторинг кўрсаткичлари ва ДАН шкаласининг ахборот қиймати юқори экани ҳамда CОМФОРТнео шкаласи билан промедол истеʼмоли ўртасидаги кучсиз корреляция (р=0,18; п>0,05) мавжудлиги аниқланганлиги ушбу шкаланинг ўткир оғриққа сезгирлиги пастлигидан далолат бериши аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғриқни иккита неонатал шкала ёрдамида мунтазам баҳолаш уни ўз вақтида аниқлаш, аналгезияни индивидуаллаштириш ва яширин оғриқ ҳолатларини истисно қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: оғриқни обектив баҳолаш ҳисобига қўшимча аналгетиклар сарфи 50,8 фоизга камайган (п<0,001), бу эса 1 нафар бемор ҳисобига даволаш харажатларининг 26,5 фоизга камайишига ҳисса қўшган. Хулоса: оғриқни ўз вақтида ва аниқ баҳолашнинг жорий этилиши аналгетиклар сарфини оптималлаштириб, 1 нафар бемор ҳисобига даволаш харажатларини камайтирган.
Учинчи илмий янгилик: циклооксигеназа-3 ни ингибирлаш ва μ-опиат рецепторларига таъсир кўрсатишга асосланган икки босқичли периоперацион мултимодал аналгезия усули ишлаб чиқилганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: опиоид юкламасининг икки баравар камайиши чақалоқларда нафас фаолиятининг сусайиши, ортиқча седация ва ичак парези каби ҳаёт учун хавфли асоратлар эҳтимолини пасайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: опиоид ва қўшимча дори воситалари сарфининг камайиши ҳамда стационарда ётиш муддатининг 2,6 кунга қисқариши ҳисобига 1 нафар беморни жарроҳлик йўли билан даволашнинг умумий харажатлари 26,5 фоизга камайган. Хулоса: периоперацион мултимодал аналгезиянинг жорий этилиши опиоид юкламасини камайтириб, бир беморни даволаш харажатларини 26,5 фоизга иқтисод қилишни таъминлаган.
Тўртинчи илмий янгилик: стресс гормонлари (кортизол, глюкоза) плазма даражаси ва гемодинамик кўрсаткичлар динамикаси асосида олдини олувчи мултимодал аналгезиянинг антиноцицептив ҳимоя самарадорлиги исботланди ҳамда унинг промедол билан моноаналгезияга нисбатан опиоидни тежовчи самараси (50,8 %) ва ножўя таъсирларни 2,2 баравар камайтириши аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: асоратлар частотасининг икки баравардан кўпроқ камайиши ва асорациз кечган беморлар улушининг 26,6 фоиздан 66,6 фоизгача ортиши чақалоқлар ҳаёт сифатини яхшилаб, ота-оналар билан алоқани эрта тиклаш ва боланинг кейинги ривожланиши учун қулай шароит яратган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар сонининг 54,6 фоизга камайиши қўшимча даволаш ҳажмини ва реанимация бўлимида қолиш муддатини қисқартириб, 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларни 26,5 фоизга камайтирган. Хулоса: антиноцицептив ҳимоя адекватлигини комплекс баҳолашнинг жорий этилиши асоратларни камайтириш ҳисобига бюджет маблағларини сезиларли тежашни таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish