Тайлякова Ферузахон Султановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ижтимоий самарадорлигини юксалтиришнинг ўзига хос хусусиятлари”  
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fal521
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника инситути. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қурбонова Лолахон Абдухадимовна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Назар Ҳакимович фалсафа фанлари доктори, профессор; Холмирзаев Нодиржон Низомжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Этакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ижтимоий самарадорлигини юксалтиришнинг ўзига хос хусусиятларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги фалсафий тадқиқот объекти сифатида, шахсий масъулият ва тафаккур интеграцияси эмпирик тадқиқотлар натижаси билан асосланган;
 Янги Ўзбекистон стратегиясида оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-прогрессиф институт сифатидаги инновацион моҳияти ва замонавий хўжалик юритишдаги ўрни қиёсий жадвал асосида очиб берилган;
 оилавий тадбиркорликка хос қоида ва тартиблар, маданий анъаналар ва ижтимоий мажбуриятлар, бизнес ахлоқининг миллий-инновацион қоидалари ишлаб чиқилган;
 урбанизация жараёнида замонавий тадбиркорлик фаолияти йўналишлари, давлат томонида амалга оширилаётган ислоҳотларининг либерал-демократик тамойилларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларида новаторлик, ташаббускорлик каби фазилатларнинг ривожлантириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ижтимоий самарадорлигини юксалтиришнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича тавсия ва таклифлар асосида:
  Янги Ўзбекистонни барпо этиш бу шунчаки хохиш-истак, субъектив ҳодиса бўлмай, туб тарихий асосларга эга бўлган мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятни ўзида тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилишларига мос, уинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруриятдир. Мамлакатимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг моҳияти, уларнинг ривожлантириш йўлларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқодлар институтининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказиннинг 2022-2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури, Маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигии ошириш ҳудудий бўлим ва бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора тадбирлари 51 банди Худудларда ҳоким ёрдамчилари-иқтисодий ўсишга маънавий, тарбиявий муҳитга масъул тамойили асосида ишларни ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 4-ноябрдаги 333-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Марказ томонидан амалга оширилган давлат грантини самарали ташкил этишга хизмат қилган; 
 диссертациясининг натижалари ва материалларидан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқитувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Маркази”нинг 2023-2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан грант танловида “Қўли гул бўлса аёл - ҳаётда топар камол” номли 76-13/297-сонли лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқитувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Марказининг 2024-йил 4-ноябр ИТИД-24-10-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Марказ томонидан амалга оширилган давлат грантини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда диссертация тадқиқотида ўрганилган масалалар жуда долзарб хисобланади. Оилавий тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф этилган механизм ва воситалар Республика Маънавият ва маърифат марказиннинг 2022 йилда амалга оширилган лойихаларини амалга оширишда бевосита фойдананилган. “Ишбилармон аёл” кўрик танлови, “Менинг сердаромад боғим”, “Намунали таморқачи аёл-фаровонлик бунёдкори”, “Бунёдкор аёл” шулар жумласидандир. Шунингдек диссертайия натижаларидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисидаги ПФ-37-сон Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7 июндаги “Хар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сон қарорида қўрсатилган вазифаларни хаётга тадбиқ этишда мазкур тадқиқоднинг илмий янгилигидан фойдаланишни назарда тутади (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 4-ноябрдаги 333-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Марказ томонидан амалга оширилган давлат грантини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
диссертациясининг натижалари ва материалларидан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқитувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Маркази”нинг 2023-2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан оилавий тадбиркорликни назарий асослари “Оилавий тадбиркорлик”, “оилавий бизнес” тушунчаларининг мазмун - моҳияти ва функциялари миллий нуқтаи назардан муносабат билдиришлиги, оилавий тадбиркорликнинг Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий соҳага инновацион тизим ва технологиялар кириб келишидаги роли ва ижтимоий иқтисодий функцияларини ишлаб чиқишда амалий аҳамияти, тадбиркорлик фаолияти иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигининг ўзаро боғлиқлиги, оилалар фаровонлигини таъминлаш учун амалий дастур вазифасини бажариши каби муҳим концептуал ижтимоий-тизимли муаммолари аниқланиб, уларга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқитувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш Марказининг 2024-йил 4-ноябр ИТИД-24-10-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Марказ томонидан амалга оширилган давлат грантини самарали ташкил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish