Далимова Камола Мамуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида эпилепсияни клиник-эпидемиологик ўрганиш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.2.PhD/Tib1182.
Илмий маслаҳатчи: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Туйчибаева Нодира Мираталиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси катта ёшдаги аҳолиси орасида эпилепсиянинг клиник-эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда олинган натижалар асосида эпилепсия билан оғриган беморларни мониторинг қилиш, ташхислаш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган 3060 нафар бемор маълумотларининг қиёсий таҳлили асосида эпилепсиянинг ҳудудий клиник-этиологик хусусиятлари, генерализациялашган тоник-клоник хуружларнинг (56,5%) хамда этиологияси номаълум шаклларнинг (70,6%) устунлиги аниқланган;
ўрганилган ҳудудларда эпилепсия номаълум ҳолатларнинг юқори улуши ҳамда ЭЭГ ва МРТ текширувлари билан қамровнинг чекланганлиги асосида клиник-анамнестик маълумотларни нейрофизиологик ва нейровизуализация натижалари билан биргаликда баҳолашни кенгайтириш зарурати далилланган;
тадқиқотга киритилган беморларда ота-оналар ўртасидаги қариндошлик никоҳи анамнезининг эпилепсиянинг эрта бошланиши, хуружлар полиморфизми ва фармакорезистент кечиши билан статистик аҳамиятли боғлиқлиги исботланган;
Фарғона водийсида эпилепсия билан оғриган беморларнинг ҳудудий электрон реестрини юритиш учун шифокор веб-интерфейси ҳамда бемор учун мобил интерфейс ва Telegram-бот интеграциясига асосланган «Epilex.uz» рақамли мониторинг тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона водийсида эпилепсия билан оғриган беморни клиник-эпидемиологик ўрганиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Фарғона водийсининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида рўйхатга олинган 3060 нафар бемор маълумотларининг қиёсий таҳлили асосида эпилепсиянинг ҳудудий клиник-этиологик хусусиятлари, генерализациялашган тоник-клоник хуружларнинг (56,5%) хамда этиологияси номаълум шаклларнинг (70,6%) устунлиги аниқланганлиги  бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 12 декабрдаги 61-82/у сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фарғона водийсида эпилепсиянинг клиник ва эпидемиологик хусусиятлари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Академик Н.М. Маджидов номидаги “Неврология ва Нейрореабилитация” марказида (2024 йил 25 декабрдаги №103 сонли буйруги), Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказ Навоий филиали неврология бўлими (2026-йил 14 январдаги № 57-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: учта минтақа учун ҳақиқий эпидемиологик маълумотларни олиш ихтисослашган эпилептологик ёрдамни режалаштириш, тиббий ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва мураккаб эпилепсия xавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: эпилепсиянинг тарқалиши ва тузилиши бўйича минтақавий маълумотлардан фойдаланиш талвасага қарши дориларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблашни оптималлаштириш, самарасиз даволаш xаражатларини камайтириш ва режасиз касалxонага ётқизиш частотасини камайтириш имконини берди. Бу эса Evr= 30-8*120000=2640000 сўм хар бир бемор учун иқтисод қилиш имкони берди. Xулоса: Фарғона водийсида тутқаноқ синдромининг кенг қамровли эпидемиологик таҳлили неврологик ёрдамни стратегик режалаштириш учун далиллар базасини шакллантиради ва минтақада эпилептологик хизматларни ташкил қилиш учун муҳим восита ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: ўрганилган ҳудудларда эпилепсия номаълум ҳолатларнинг юқори улуши ҳамда ЭЭГ ва МРТ текширувлари билан қамровнинг чекланганлиги асосида клиник-анамнестик маълумотларни нейрофизиологик ва нейровизуализация натижалари билан биргаликда баҳолашни кенгайтириш зарурати далиллангани бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 12 декабрдаги 61-82/у сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фарғона водийсида эпилепсиянинг клиник ва эпидемиологик хусусиятлари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Академик Н.М. Маджидов номидаги “Неврология ва Нейрореабилитация” марказида (2024 йил 25 декабрдаги №103 сонли буйруги), Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Навоий филиали неврология бўлими (2026-йил 14 январдаги № 57-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: консултациялар, жамоатчиликни ўқитиш компаниялари ва бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари учун малака ошириш учун устувор ҳудудлар рўйxатини ишлаб чиқиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига эпилепсияни эрта ташхислаш такрор кўриклар ва текширувлар харажатдарини камайтириш хисобига ёрдам бериши аниқланди. Иқтисодий самарадорлик ўртача 1 нафар бемор учун 570000 сўм умумий хисобда  Evr=(350+120+70+30)*3060=1744200000 иқтисод қилишга эришилди. Xулоса: эпилепсия тарқалишидаги ҳудудий тафовутларни xариталаш Фарғона водийсида ихтисослашган неврологик ёрдамни оптималлаштириш учун амалий воситасидир.
учинчи илмий янгилик: тадқиқотга киритилган беморларда ота-оналар ўртасидаги қариндошлик никоҳи анамнезининг эпилепсиянинг эрта бошланиши, хуружлар полиморфизми ва фармакорезистент кечиши билан статистик аҳамиятли боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 12 декабрдаги 61-82/у сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фарғона водийсида эпилепсиянинг клиник ва эпидемиологик хусусиятлари” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Академик Н.М. Маджидов номидаги “Неврология ва Нейрореабилитация” марказида (2024 йил 25 декабрдаги №103 сонли буйруги), Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказлар марказ Навоий филиали неврология бўлими (2026-йил 14 январдаги № 57-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпилептик тутқаноқларнинг тузилишини аниқлаш патогенетик жиҳатдан асосланган талвасага қарши терапияни буюриш имконини берди, даволаш муваффақиятсизлиги ҳолатларини камайтирди ва беморларнинг ҳаёт сифатини яxшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: тутқаноқ турини тўғри ташxислаш самарасиз талвасага қарши дориларни қабул қилишдан қочиш имконини берди, терапияни танлаш учун зарур бўлган вақтни қисқартиради ва беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимига молиявий юкни камайтирди. Xулоса: тутқаноқ тузилишининг аниқланган хусусиятлари минтақада юқори аниқликдаги МРТ диагностикасига киришни кенгайтиришни тақозо этади ва минтақавий эпилепсия диагностикаси протоколларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: Фарғона водийсида эпилепсия билан оғриган беморларнинг ҳудудий электрон реестрини юритиш учун шифокор веб-интерфейси ҳамда бемор учун мобил интерфейс ва Telegram-бот интеграциясига асосланган «Epilex.uz» рақамли мониторинг тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги 61-82/у-сонли қарори билан тасдиқланган “Фарғона водийсида эпилепсиянинг клиник-эпидемиологик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди. Ушбу таклифлар академик Н.М. Мажидов номидаги Неврология ва нейрореабилитация марказида (2024 йил 25 декабрдаги 103-сонли буйруқ) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали неврология бўлимида (2026 йил 14 январдаги 57-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: реестр учта ҳудуддаги эпилепсияли беморларнинг сони, таркиби ва даволанишини доимий кузатиб боришга имкон беради. Бу эса эпидемиологик вазиятдаги ўзгаришларни тезкор аниқлаш ва ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш тизимига ўз вақтида тузатишлар киритиш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: реестр маълумотларидан фойдаланган ҳолда эпилепсияни эрта аниқлаш ва асоратларни олидини олиш, даволаниш кунлари камайтириш, ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш хисобига 1 нафар бемор учун 1716000 сўм умумий хисобда эса Evr=(D1-D2)+(G+E)*N-0.15*K Шунда Evr=(30-8)+(46000-32000)*3060-0.15*0=5250960000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: яратилган ҳудудий реестр Фарғона водийсида эпилепсия бўйича хизматларни бошқаришнинг узоқ муддатли амалий воситаси бўлиб, ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимида қарорлар қабул қилиш учун далилларга асосланган замин яратади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish