Назаров Элбек Алимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатларининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги боʼйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Дауменов Бердақ Аймуратович юридик фанлар номзоди, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар номзоди, профессор М.Утемуратов; юридик фанлар доктори, профессор Б.Нариманов. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Малака ошириш институти белгилансин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги вазифалардан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутати фаолияти самарадорлигини оширишга оид илмий-назарий таҳлиллар натижасида, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган ҳужжатлар бундан мустасно, агар ушбу ҳужжатнинг ўзида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кучга кириши лозимлиги асослаб берилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида шаҳар ва туманларда жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати мобайнида халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилиши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
халқ депутатлари Кенгашининг раиси ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради, шунингдек, доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги асослаб берилган;
маҳаллий Кенгаш депутати ўз сайлов ҳудудида бир йил давомида бажарган ишлари бўйича, маҳаллий Кенгаш томонидан ёзма шаклда тасдиқланган ҳисоботини кейинги йилнинг январ ойидан кечиктирмай тақдим этиши кераклиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди: 
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган ҳужжатлар бундан мустасно, агар ушбу ҳужжатнинг ўзида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кучга кириши лозимлиги тўғрисидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2025-йил 12-июлдаги 52/В-сонли “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси, 3-банд, учунчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2026-йил 23-июндаги 08-08-353-сон далолатномаси). Мазкур таклиф аҳоли ва тадбиркорлар ўзларига тегишли бўлган ҳудудда қандай тартиб ва қоидалар кучга кираётганини аниқ вақтида билиши, халқ депутатлари Кенгаши ва маҳаллий ҳокимият қарорларининг очиқлигини таъминлашга, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида шаҳар ва туманларда жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати мобайнида халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2025-йил 12-июлдаги 52/В-сонли “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси, 5-банди, учунчи қисмини ишлаб ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2026-йил 23-июндаги 08-08-353-сон далолатномаси). Бу таклиф фавқулодда ҳолат даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эркин ва адолатли овоз бериш ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларнинг қонунийлигини асрашга хизмат қилган.
халқ депутатлари Кенгашининг раиси ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради, шунингдек, доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2025-йил 12-июлдаги 52/В-сонли “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси, 6-банди, олтинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2026-йил 23-июндаги 08-08-353-сон далолатномаси). Ушбу таклиф халқ депутатлари Кенгаши раисининг фаолиятида мустақиллик, холислик ва бетарафликни таъминлашга ҳамда барча сиёсий партиялар гуруҳлари учун тенг шароитлар яратиб, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга хизмат қилган.
 маҳаллий Кенгаш депутати ўз сайлов ҳудудида бир йил давомида бажарган ишлари бўйича, маҳаллий Кенгаш томонидан ёзма шаклда тасдиқланган ҳисоботини кейинги йилнинг январ ойидан кечиктирмай тақдим этиши кераклиги ҳақидаги таклифдан халқ депутатлари Хўжайли Кенгаши регламентининг 95-моддасига қўшимчалар киритилганда фойдаланилган (Халқ депутатлари Хўжайли Кенгашининг 2025 йил 19 сентябрдаги 02-08/63-сон далолатномаси). Мазкур таклиф маҳаллий Кенгаш депутатларини ўз сайлов округидаги фаолиятини самарали олиб боришидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатларининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини тадқиқ этишга қаратилган бўлиб, тегишли тартибда қабул қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish