Осербаева Альфия Курбанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тузли ва водород сульфидли эритмаларда углеродли пўлатларни коррозияланишини аминлар билан ингибирлашнинг физик-кимёвий қонуниятлари», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/К190.
Илмий раҳбар: Нуруллаев Шавкат Пайзиевич, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пўлатович, кимё фанлари доктори, профессор; Халилов Қадритдин Фахритдинович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашё ва кимё саноати чиқиндилари асосида таркибида аминлар билан тузли ва водород сульфидли муҳитларда металл қотишмаларининг коррозияланишини ингибирлаш ҳамда минерал тузлар чўкиндилари тўпланишига қарши янги композицион ингибиторлар таркибини яратиш ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида азот (аминли, амидли) ва фосфор сақловчи маҳаллий хомашё ҳамда кимё саноати чиқиндилари асосида пўлат намуналарининг коррозияланиши ва минерал тузлар чўкиндилари тўпланишининг олдини олувчи кўп компонентли композицион ингибиторларнинг янги таркиби яратилган;
кўп компонентли ингибиторлар коррозия муҳитига киритилганда металл юзасида темир иони билан комплекс ҳосил қилиш ва адсорбцияланиш жараёнининг термодинамик катталиклари ( Н, S, G) аниқланган;
ингибитор билан темир ионининг мустаҳкам комплекси Н+ ионига эркин жойлар ҳосил қилмаслиги ва кучли кислотали, водород сульфидли ва сувли муҳитларда ҳам эримаслиги исботланган;
амин, амид ва фосфор сақловчи моддалар асосида яратилган кўп компонентли композицион ингибиторларнинг кинетик хоссалари ва адсорбцияланиш изотермалари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тузли ва водород сульфидли эритмаларда углеродли пўлатларнинг коррозияланишини аминлар билан ингибирлашнинг физик-кимёвий қонуниятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган композицион ингибиторлар “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 17 февралдаги 01-09/450-сон маълумотномаси). Натижада, пўлат материалларининг коррозиясини 97,3% гача камайтириш имконини берган;
яратилган композицион ингибиторлар СП ООО “ART GLOSS GALLERY” Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (СП ООО “ART GLOSS GALLERY”нинг 2020 йил 5февралдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада, қурилма ва ўтказгич қувурларнинг коррозиясини 97,3%гача ва минерал тузлар чўкиндиларининг ҳосил бўлишини камайтириш имконини берган.