Нигматов Ифтихор Обиджон Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз ўрта қисмининг жароҳатлардан кейинги деформасияларини даволашни такомиллаштириш» 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2285.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шуҳрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Муҳаммадхон Бурхонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозогʻистон тиббиёт академияси (Қозоғистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз ўрта соҳасининг жароҳатдан кейинги деформатсияларини даволашда липофиллинг, рақамли моделлаштириш ва даволаш натижаларини сунъий интеллект ёрдамида баҳолаш асосида реконструксия усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яратилган рақамли платформа асосида юз ўрта соҳаси шикастланишларини баҳолашнинг клиник-диагностик мезонлари такомиллаштирилди, бу эса деформатсия ҳажмини, чандиқли-атрофик ўзгаришлар даражасини ва юмшоқ тўқималар мажмуасининг функсионал ҳолатини комплекс баҳолаш орқали липофиллинг усулини диференсиал танлаш имкони аниқланган;
юз ўрта соҳаси тўқималарида жароҳатдан кейинги ўзгаришлар кузатилган беморларда ўтказилган даволашдан сўнг МСКТ кўрсаткичлари +40 ва +70 ҲУ дан +40 ҲУ гача пасайганлиги, бу эса тўқималарнинг рентгенологик зичлиги меъёрлашгани ва уларнинг морфофунксионал ҳолати нормотрофия йўналишида тикланганидан исботланган;
жароҳатдан кейинги деформатсияларни тузатишнинг турли усулларини қўллаш лазер допплер флоуметрияси маълумотларига кўра микротциркулятсия кўрсаткичларининг 40 фоизга ошиши билан бирга кечиши, бу эса минтақавий гемодинамиканинг тикланиши ва тўқималарнинг трофик таъминоти яхшилангани аниқланган;
юз ўрта соҳаси юмшоқ тўқималарининг посттравматик деформатсиялари бўлган беморларда ўтказилган даволашдан сўнг терининг эластиклик кўрсаткичлари 26% га ошгани, бу эса терининг биомеханик хусусиятлари яхшиланганидан, юмшоқ тўқималарнинг функсионал чидамлилиги ошганидан ва дермал матрикснинг структуравий қайта қуриш жараёнлари фаоллашгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юзнинг ўрта соҳасидаги деформатсиялари бор беморларни ташхислаш ва даволашга доир комплекс ёндашув бўйича олинган натижалар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 24-октябрдаги 27/04-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: юзнинг ўрта соҳаси шикастланишини баҳолашнинг клиник-диагностик мезонлари такомиллаштирилди. Ушбу мезонлар асосида жароҳатдан кейинги ларни бартараф этиш учун липофиллинг муолажаси индивидуал тарзда танлаб олинди. Усул Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 22-октябрдаги 96У/Т-сонли буйруғига асосан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ташхис аниқлиги ва индивидуал режалаштиришнинг такомиллашуви беморларнинг ҳаёт сифати ва ташқи кўринишини яхшилаш орқали анча барқарор натижага эришиш имконини беради. Бу уларнинг касбий ва руҳий реабилитатсиясига кўмаклашади. Иқтисодий самарадорлиги: Такрорий аралашувлар ва асоратлар сонининг камайиши даволаш харажатларини ўртача 20–25% га қисқартиради. Бу такрорий маслаҳатлар, текширувлар ва материаллар қийматини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир бемор учун 5 миллиондан 8 миллион сўмгача (тахминан 450-700 млн. сўм) маблағ тежалишига тенгдир.
иккинчи илмий янгилик: юзнинг ўрта соҳасидаги жароҳатдан кейинги тўқималарга эга беморларда 6 ойлик даволаш натижасида МСКТ кўрсаткичлари +40 дан +70 ҲУ гача бўлган диапазондан +20 дан +40 ҲУ гача бўлган диапазонгача пасайгани исботланди, бу эса тўқималарнинг нормотрофия томон ўзгарганидан далолат беради. Усул Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024-йил 25-ноябрдаги 15-сонли буйруғига асосан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тўқималар тузилишининг обектив тикланиши даволаш натижаси барқарорлигини оширади ва кейинги тузатишларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, беморнинг мамнунлигини оширади ҳамда стрессни пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: МСКТни динамикада қўллаш аралашув натижасини аниқ башорат қилиш ва кераксиз муолажалардан қочиш имконини беради. Бу, айниқса, аввал такрорий текширув талаб этилган ҳолатларда, операциядан кейинги кузатув умумий харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1,5–2 миллион сўмга (130–180 млн. сўм) камайтиради.
учинчи илмий янгилик: ЛДФ асосидаги микроциркулятсия кўрсаткичлари 1-гуруҳ беморларида 25% га пасайгани, 2-гуруҳ беморларида 40% га ортгани, 3-гуруҳ беморларида эса соғлом томон кўрсаткичлари билан деярли бир хил бўлгани аниқланди. Усул Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг 2024-йил 22-октябрдаги 96У/Т-сонли буйруғига асосан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Микроциркулятсиянинг яхшиланиши фиброзлар ҳосил бўлиши хавфини камайтиради, тўқималарнинг яхши битишини ва узоқ муддатли эстетик самарани таъминлайди, бу эса беморларнинг фаол ҳаётга қайтишини тезлаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: Микроциркулятсиянинг яхшиланиши қўшимча стимуллаш муолажалари, дори-дармон билан қўллаб-қувватлаш ва парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиради, бу эса ҳар бир бемор ҳисобига 2–3 миллион сўм маблағ тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: юмшоқ тўқималарида жароҳатдан кейинги лар бўлган беморларнинг биринчи гуруҳида тери эластиклиги кўрсаткичлари 19% га, иккинчи гуруҳ беморларида 26% га, учинчи гуруҳда эса 8% га ошгани исботланди. Усул Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024-йил 25-ноябрдаги 15-сонли буйруғига асосан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тери эластиклигининг ошиши юз кўринишини яхшилайди, руҳий ишончни мустаҳкамлайди, хавотирни ва эстетик тузатишларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Тери ҳолатининг барқарор яхшиланиши кейинги косметологик муолажаларга (лазер, филлерлар, парваришлаш муолажалари) бўлган эҳтиёжни камайтиради ва реконструксиядан кейинги биринчи йил давомида ҳар бир бемор ҳисобидан 4-6 миллион сўмгача маблағни тежайди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish