Хасанова Шахнозахон Боходиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия қон айланиши бузилган аёлларда ҳомиладорлик хавфини прогноз қилиш», 14.00.01 – «Акушерлик ва гинекология» ва 14.00.25 – «Клиник-лаборатор ва функционал диагностика» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5310.
Илмий раҳбарлар: Ахмедова Нилюфар Махмуджановна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Наджмитдинов Отабек Бахритдин ўғли, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шокирова Садокатхон Мухамматсолиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хидоятова Мухлиса Рахматуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда гестацион ва бош мия қон айланиши бузилишлари асоратларини прогнозлаш усулларини оптималлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари ривожланишининг анамнестик хавф омиллари орасида 26,5 ёшдан катта бўлиш ва артериал гипертензиянинг мавжудлиги мустақил аҳамиятли предикторлар сифатида белгиланиб асоратлар ривожланиш хавфининг 38% га ошиши билан боғлиқ эканлиги исботланган; 
гемоглобин кўрсаткичининг ошиши гестацион асоратлар ривожланиш хавфини 22,5% га (OR=0,775; 95% ИИ: 0,658–0,912), гематокрит кўрсаткичининг ошиши эса 39,3% га (OR=0,607; 95% ИИ: 0,408–0,905) камайтириши аниқланган; 
мочевина, холестерин, ПТИ ва фибриноген миқдорларининг ошиши, шунингдек, СМА ва ПМАда қон оқими тезликларининг ўзгаришининг гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари ривожланишидаги прогностик аҳамияти аниқланган;
ҳомиладор аёлларда гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари хавфини прогнозлашнинг математик модели ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида БМҚАБ мавжуд беморларда ҳомиладорликни олиб бориш бўйича алгоритмлар яратилган ва улардан фойдаланиш эрта прогнозлаш ҳамда мақсадли профилактик чора-тадбирларни танлаш имкониятларини кенгайтириши исботланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий тадқиқот маълумотлари "Способ прогнозирования гестационных осложнений у беременных женщин с нарушениями мозгового кровообращения" услубий тавсияномасида ўз аксини топган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 25 мартдаги №6i-28/u-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш 25/45 сон хулосаси 2025 йил 22 сентябрда олинган.
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари ривожланишининг анамнестик хавф омиллари орасида 26,5 ёшдан катта бўлиш ва артериал гипертензиянинг мавжудлиги мустақил аҳамиятли предикторлар сифатида белгиланиб асоратлар ривожланиш хавфининг 38% га ошиши билан боғлиқ эканлиги исботланганлиги «Бош мия қон айланиши бузилган аёлларда хомиладорлик хавфини прогноз қилиш усули» (Андижон давлат тиббиёт институти экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, № 6i-28/u-сон, «25» март 2025 йил) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ № 07/120, «29» март 2025 йил) ва Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Наманган филиали (буйруқ №26, «02» июн 2025 йил) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган лаборатор, инструментал, статистик тадқиқотлар орқали ҳомиладорлик фонидаги бош мия қон айланиши бузилишининг предикторлари ва прогнозга таъсир этувчи кўрсаткичлар қийматлари аниқланиб, хавф даражасини тўғри баҳолаш ва даволашнинг тўғри тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар ҳавфини камайтириш имконини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу янгилик бош мия қон айланиши бузилиши хавфи мавжуд ҳомиладор аёлларда превентив терапияни ўтказилиши лозимлиги ҳақидаги ҳулосага келиш имконини берди. Мазкур ҳусусиятлар, эрта диагностика ва профилактика орқали мутаҳассислар қўшимча ва такрорий ташрифларнинг заруратини камайтириш, шунингдек, беморларни парваришлашнинг тўғри тактикаси ҳисобидан асоратларни даволаш учун ҳаражатларни камайтириш имконини берадилар. Ҳулоса: ҳомиладорликда бош мия қон айланиши бузилишининг предикторлари ва прогнозга таъсир этувчи кўрсаткичлар қийматлари аниқлаш, хавф даражасини тўғри баҳолаш ва даволашнинг тўғри тактикасини танлаш, беморлар ногиронланиш хавфини гестацион асоратлар частотасини 1,5 баробарга камайиши ва ҳар бир бемордан 1.670.000 сўмгача маблағларни иқтисод қилинишини таъминлаш имконини яратади.
иккинчи илмий янгилик: гемоглобин кўрсаткичининг ошиши гестацион асоратлар ривожланиш хавфини 22,5% га (OR=0,775; 95% ИИ: 0,658–0,912), гематокрит кўрсаткичининг ошиши эса 39,3% га (OR=0,607; 95% ИИ: 0,408–0,905) камайтириши аниқланганлиги «Бош мия қон айланиши бузилган аёлларда хомиладорлик хавфини прогноз қилиш усули» (Андижон давлат тиббиёт институти экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди № 6i-28/u-сон, «25» март 2025 йил) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ № 07/120, «29» март 2025 йил) ва Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Наманган филиали (буйруқ №26, «02» июн 2025 йил) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур кўрсатқичлар превентив терапияни ўтказиш учун асосни яратиб, бунинг натижасида даволаш самарадорлиги ошади ва асоратларнинг ҳавфи пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликда бош мия ва гестацион асоратларни башоратланиши даволаш орқали асоратлар частотасини 38%-га камайтириш имконини беради. Ҳулоса: ҳомиладорликни кечишини мониторинг қилиниши превентив терапияни ўтказиш ҳамда  лаборатор кўрсаткичлар орқали башоратлаш учун асосни яратиб бериб, даволаш самарадорлигини 38%га оширади ва ҳаражатларни ҳар бир аёлдан 790.000 сўмгача маблағларни тежайди.
учинчи илмий янгилик: мочевина, холестерин, ПТИ ва фибриноген миқдорларининг ошиши, шунингдек, СМА ва ПМАда қон оқими тезликларининг ўзгаришининг гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари ривожланишидаги прогностик аҳамияти аниқланганлиги «Бош мия қон айланиши бузилган аёлларда хомиладорлик хавфини прогноз қилиш усули» (Андижон давлат тиббиёт институти экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, № 6i-28/u-сон, «25» март 2025 йил) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ № 07/120, «29» март 2025 йил) ва Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Наманган филиали (буйруқ №26, «02» июн 2025 йил) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликда мочевина кўрсатқичининг ортишида ҳавфлар 53,5%-га ўсиши (ОR=54.5; 95% ИИ: 8.69-341.843), холестерин ортишида- 13,5%-га ўсиши (ОR=14.517; 95% ИИ: 1.820-115.80), ва бунда чегаравий кўрсатқичларнинг диагностик аҳамияти 2,25 ммоль/л ва 6,95 ммоль/л ташкил қилишини аниқланиши ҳомиладорликдан аввал ва давомида тегишли профилактика ва даво чораларини ўтказиш учун асосни яратиб, бунинг натижасида даволаш самарадорлиги ошади ва асоратларнинг ҳавфи пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорликда бош мия қон айланиши бузилишини ҳомиладорликдаги асоратларни башоратланиши даволаш учун ҳаражатларни 75%-га камайтириш имконини беради. Ҳулоса: ҳомиладорликни кечишини мониторинг қилиниши превентив терапияни ўтказиш ҳамда  лаборатор кўрсаткичлар орқали башоратлаш учун асосни яратиб бериб, даволаш самарадорлигини оширади ва ҳаражатларни 75%-га камайтиради, яний ҳар бир бемор аёл учун 1.336.000 сўм миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда гестацион асоратлар ва бош мия қон айланиши бузилишлари хавфини прогнозлашнинг математик модели ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида БМҚАБ мавжуд беморларда ҳомиладорликни олиб бориш бўйича алгоритмлар яратилган ва улардан фойдаланиш эрта прогнозлаш ҳамда мақсадли профилактик чора-тадбирларни танлаш имкониятларини кенгайтириши исботланганлиги «Бош мия қон айланиши бузилган аёлларда хомиладорлик хавфини прогноз қилиш усули» (Андижон давлат тиббиёт институти экспертлик кенгаши томонидан тасдиқланди, , № 6i-28/u-сон, «25» март 2025 йил) деб номланган методик тавсиялар таркибига киритилган. Илмий янгиликнинг жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Фарғона филиали (буйруқ № 07/120, «29» март 2025 йил) ва Республика она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш илмий маркази Наманган филиали (буйруқ №26, «02» июн 2025 йил амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар беморларда бош мия қон айланишини бузилишини олдини олиш орқали хаёт сифатини яхшилайди, шунингдек, ногиронликни олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни парваришлаш тактикаси учун ишлаб чиқилган мезон ва ёндашувлар, умумий олганида, битта тиббий муассаса учун “қиймат/самарадорлик” кўрсаткичи бўйича ҳаражатларни 1 йилда 3.060.000.000 сўмга камайтириш имконини беради. Ҳулоса: ҳомиладорликда бош мия қон айланиши бузилишини олдини олиш орқали беморларда ҳаёт сифати яхшиланади, ногиронликни олди олинади, ҳамда ҳар йили бир тиббий муассаса кесимида 3.060.000.000 сўмни тежаш имкони яратилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish