Реимкулова Хурзада Хапузатдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий мцлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида конституциявий назоратнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”. 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD/Yu1902
Илмий раҳбар: юридик фанлар доктори, профессор З.А.Реймова
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: Юридик фанлари доктори (DSc), доцент Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна; юридик фанлар доктори, профессор Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна
Етакчи ташкилот: Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш инсититути
Диссертация йўналиши: 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослиги.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистонда конституциявий назоратнинг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
ички ишлар органларининг хотин-қизлар бўйича бўлинмалари ходималари “Э-ҳимоя” тизим орқали келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиб бориш мумкинлиги асослантирилган;
”Э-ҳимоя” тизимдаги мурожаатлар юзасидан профилактика инспекторлари фуқаролардан тушунтиришлар олиш ва зарур ҳолларда қўшимча амалий ёрдам кўрсатиши лозимлиги исботланган;
“Э-ҳимоя” тизим орқали етарли даражада иш олиб бормаган, хато ва камчиликларга йўл қуйган масъул ходимлар тўғрисида юқори турувчи раҳбарга ахборот тақдим этиш зарурлиги асослантирилган;
“Э-ҳимоя” тизим орқали ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик кераклиги асослантирилган;
хорижда кам даромад топаётган аёлларни ватанга тизимли кайтариш чораларини кўриб бориш ва ижтимоий хизматлар билан таъминлашни ташкил этиш лозимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди: Тадқиқот иши боʻйича олинган илмий натижалардан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган:
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар бўйича бўлинмалари ходималари “Э-ҳимоя” тизим орқали келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиб бориш мумкинлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил “27” февралдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига “Э-ҳимоя” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 118-сон буйруғининг 13-банд 1-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 19 апрел кунги 33/03-01/1908-сонли далолатномаси). Ҳимоя ордери жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахс иштирокида профилактика инспектори томонидан планшет ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилишини таъминлашга хизмат қилган;
“Э-ҳимоя” тизимдаги мурожаатлар юзасидан профилактика инспекторлари фуқаролардан тушунтиришлар олиш ва зарур ҳолларда қўшимча амалий ёрдам кўрсатиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил “27” февралдаги “Ички ишлар органлари “Э-ҳимоя” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 118-сон буйруғининг 13 банд 2 хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 19 апрел кунги 33/03-01/1908 сонли далолатномаси). Хотин-қизларга тазийиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб борилиши зарурлигини белгилашга хизмат қилган;
“Э-ҳимоя” тизим орқали етарли даражада иш олиб бормаган, хато ва камчиликларга йўл қойган масъул ходимлар тўғрисида юқори турувчи раҳбарга ахборот тақдим этиш зарурлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил “27” февралдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига “Э-ҳимоя” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 118-сон буйруғининг 13-банд 3-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 19 апрел кунги 33/03-01/1908 сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар хотин-қизларни тазийиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этилишига доир асосларини белгилашга хизмат қилган;
“Э-ҳимоя” тизим орқали ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик кераклиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил “27” февралдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига "Э-ҳимоя" ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 118-сон буйруғининг 14-банд 1-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган; (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 19 апрел кунги 33/03-01/1908-сонли далолатномаси). Таклифларнинг жорий этилиши ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган тазийиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқилиши кераклигини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
Хорижда кам даромад топаётган аёлларни ватанга тизимли қайтариш чораларини кўриб бориш ва ижтимоий хизматлар билан таъминлашни ташкил этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 2024 йил 29 ноябр куни тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2025 йилда Хотин-қизларларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аёлларнининг бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги “Йўл Харитаси”нинг 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2026 йил 9 январ кунги 0906/12-01/17 сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг Хорижда ишлаш истагидаги аёллар билан “Хавфсиз миграция”талаблари буйича ишларни ташкил этишда хизмат қилган.