Холмуратов Жаҳонгир Салимбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасида инновацион ривожланишни бошқаришнинг стратегик ёндашувларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt1383.
Илмий раҳбари: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.04.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурод Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаева Нодира Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Халқаро нордик университети”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ижтимоий соҳасини инновацион ривожлантиришни бошқаришнинг стратегик ёндашувларини институционал, инновацион ва инсонга йўналтирилган бошқарув механизмларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини стратегик бошқаришга оид назарий ёндашувлар тизимлаштирилиб, институционал, инсон капиталига йўналтирилган, рақамли ва инновацион ёндашувларнинг ўзаро интеграцияси асосида стратегик мақсадларни белгилаш, ресурсларни самарали тақсимлаш, манфаатдор субектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий самарадорликни баҳолашни таъминловчи комплекс ташкилий-иқтисодий механизм ишлаб чиқилган;
ҳудудлар ва тармоқлар кесимида стратегик қарорлар қабул қилиш имконини берувчи интеграл баҳолаш модели ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини ресурс, жараён, натижа, сифат ва инновацион самарадорлик мезонларини ўзида қамраб олган кўп контурли баҳолаш методикаси асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишига таъсир этувчи омиллар тизимлаштирилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги илмий асосланган ҳамда “яшил иқтисодиёт” консепсияси тамойиллари ўзаро интеграцияланган ҳолда, ижтимоий соҳанинг барқарор инновацион ривожланишини таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув модели таклиф этилган;
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини таъминлашга таъсир этувчи рақамли трансформация, ҳудудий ривожланиш, инсон капитали ва давлат-хусусий шериклик омилларининг ўзаро таъсири баҳоланиб, уларнинг синергетик таъсирини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, бошқарув қарорлари самарадорлигини кучайтириш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик бошқарув модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасини инновацион ривожлантиришни бошқаришга стратегик ёндашувларни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини стратегик бошқаришга оид назарий ёндашувлар тизимлаштирилиб, институционал, инсон капиталига йўналтирилган, рақамли ва инновацион ёндашувларнинг ўзаро интеграцияси асосида стратегик мақсадларни белгилаш, ресурсларни самарали тақсимлаш, манфаатдор субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий самарадорликни баҳолашни таъминловчи комплекс ташкилий-иқтисодий механизм Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга фойдаланиш учун қабул қилинган. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий эилиши натижасида 2030-йилга бориб Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш самарадорлиги индексининг 1,2–1,5 даражагача ошиши прогноз қилинди, бу эса иқтисодий ўсишнинг интенсивлашувини англатади. Шунингдек, Баланcед Сcореcард (БСC, Мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизими) методологияси илк бор миллий даражада каскадли шаклда жорий этилиб, стратегик бошқарувнинг кўп босқичли модели таклиф этилди. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 04-04/2-2-3874-сон хатига илова қилинган маълумотнома). Мазкур ёндашув макро ва микро даражадаги кўрсаткичларни интеграциялашни таъминлайди ҳамда натижадорликка йўналтирилган режалаштиришни ривожлантиришга хизмат қилиши аниқланган.
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини ресурс, жараён, натижа, сифат ва инновацион самарадорлик мезонларини ўзида қамраб олган кўп контурли баҳолаш методикаси асосида такомиллаштирилган ҳудудлар ва тармоқлар кесимида стратегик қарорлар қабул қилиш имконини берувчи интеграл баҳолаш модели Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга фойдаланиш учун қабул қилинган. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 04-04/2-2-3874-сон хатига илова қилинган маълумотнома). Мазкур интеграл баҳолаш моделини вазирлик амалиётига татбиқ этиш натижасида ҳудудлар ва тармоқлар кесимида ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш, ижтимоий дастурлар натижадорлигини мониторинг қилиш, ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликларни аниқлаш ҳамда бюджет маблағлари ва бошқа ресурсларнинг манзилли ҳамда самарали тақсимланишини таъминлаш имконияти кенгайтирган.
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишига таъсир этувчи омиллар тизимлаштирилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги илмий асосланган ҳамда “яшил иқтисодиёт” консепсияси тамойиллари ўзаро интеграцияланган ҳолда, ижтимоий соҳанинг барқарор инновацион ривожланишини таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув модели Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга фойдаланиш учун қабул қилинган. “Яшил иқтисодиёт” консепсияси асосида ишлаб чиқилган моделга кўра, 2030-йилга келиб “яшил ўсиш” индексининг 0,9-1,2 даражагача ошиши кутилмоқда (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 04-04/2-2-3874-сон хатига илова қилинган маълумотнома). Ҳудудий ривожланишни прогнозлаш учун ишлаб чиқилган эконометрик модел даромадлар, бандлик, инвестициялар ва таълим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ҳамда илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берган. Шунингдек, ижтимоий соҳа иқтисодиётини инновацион ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар ўртасидаги институционал ҳамкорликни кучайтириш, ресурсларни устувор йўналишлар бўйича мақсадли тақсимлаш ва қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг ижтимоий самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.
ижтимоий соҳа иқтисодиётининг инновацион ривожланишини таъминлашга таъсир этувчи рақамли трансформация, ҳудудий ривожланиш, инсон капитали ва давлат-хусусий шериклик омилларининг ўзаро таъсири баҳоланиб, уларнинг синергетик таъсирини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, бошқарув қарорлари самарадорлигини кучайтириш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик бошқарув модели Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга фойдаланиш учун қабул қилинган. Ушбу стратегия иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро номутаносибликларни қисқартиришга қаратилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 04-04/2-2-3874-сон хатига илова қилинган маълумотнома). Ишлаб чиқилган стратегик бошқарув моделини вазирлик амалиётига жорий этиш натижасида рақамли трансформация, инсон капитали ва давлат-хусусий шериклик механизмларидан самарали фойдаланиш асосида ижтимоий хизматларнинг сифати ва қамровини ошириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг манзиллилигини кучайтириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини юксалтириш имконияти яратилади.