Алимардонов Асрор Алимардоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Алимардонов Асрор Алимардоновичнинг “Олий таълим муассасаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш” 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2026.1.PhD/Iqt6634
Илмий раҳбар: Метякубов Азамат Джуманазарович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура - қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03.
Расмий оппонентлар:
1) иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессори Очилов Акрам Одилович
2) иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессори Саидов Машъал Самадович
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
 олий таълим муассасаларини бошқариш, соҳада инновацион ва кадрлар салоҳиятини ҳамда таълим сифатини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари бошқарув тизими стратегик бошқарувнинг таълим, илмий тадқиқот, инновацион ва халқаро ҳамкорлик каби таркибий элементларини декомпозиялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари таълим рискларини бошқаришда риск мезонларига ажратишнинг амалий аналитик шкаласига кўра, паст риск Р≤12 , ўрта риск 12<Р≤16 ва жуда юқори риск Р>20 интерваллар бўйича тоифалаш асосланган;
олий таълим муассасалари молиявий ресурсларини бошқаришда даромад манбалари, контингент-юклама, ресурс таъминоти, харажат барқарорлиги ҳамда натижавийлик ва самарадорлик омилларини оптимал гуруҳлаш асосида молиявий бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги далилланган;
молиявий мустақиллик коеффициенти, соҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми, умумий талабалар сони, консолидациялашган бюджет маблағлари орқали молиялаштириш ҳажми ва олий таълим муассасалари сони ҳисобига олий таълим муассасалари хизмат фаолиятининг ялпи ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим муассасаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
олий таълим муассасалари бошқарув тизими стратегик бошқарувнинг таълим, илмий тадқиқот, инновацион ва халқаро ҳамкорлик каби таркибий элементларини декомпозициялаш асосида такомиллаштирилиши бўйича илмий янгилик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари бошқарув тизимини стратегик бошқарув тамойиллари асосида такомиллаштириш, таълим, илмий тадқиқот, инновацион фаолият ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш имконияти яратилди;
олий таълим муассасалари таълим рискларини бошқаришда риск мезонларига ажратишнинг амалий аналитик шкаласига кўра, паст риск R≤12 , ўрта риск 12<R≤16 ва жуда юқори риск Р>20 интерваллар бўйича тоифалаш асосланиши бўйича илмий янгилик Олий таълим, фан va инновациялар вазирлиги  фаолиятига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг  амалиётга жорий этилиши натижасида 12 нафар талабага - 1 нафар профессор-ўқитувчи нисбатан қулай, 12–16 оралиқда юклама орта бошлайди (ўрта риск), 16–20 оралиқда юклама сезиларли босим беради (юқори риск) ҳамда 20 дан юқори – сифтга таъсир хавфли кучайиши (жуда юқори риск) аниқланган;
олий таълим муассасалари молиявий ресурсларини бошқаришда даромад манбалари, контингент-юклама, ресурс таъминоти, харажат барқарорлиги ҳамда натижавийлик ва самарадорлик омилларини оптимал гуруҳлаш асосида молиявий бошқарувнинг иқтисодий самарадорлиги далилланиши бўйича илмий янгилик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари молиявий ресурсларини бошқаришда даромад манбалари, контингент-юклама, ресурс таъминоти, харажат барқарорлиги ҳамда натижавийлик ва самарадорлик омилларини тизимли равишда баҳолаш ва оптимал гуруҳлаш имконияти яратилган;
молиявий мустақиллик коеффициенти, соҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми, умумий талабалар сони, консолидациялашган бюджет маблағлари орқали молиялаштириш ҳажми ва олий таълим муассасалари сони ҳисобига олий таълим муассасалари хизмат фаолиятининг ялпи ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари бўйича илмий янгилик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 16-мартдаги 03-10-17-6469-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида умумий сифат даражаси (Дарбин-Уоцон мезони 1,87 га тенг) юқори бўлган чизиқсиз моделга асосланган, олий таълим муассасалари хизмат фаолияти ялпи ҳажмининг 2030-йилгача бўлган, тафовут оралиғи 0-2,5% диапазонга тенг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish