Қаюмова Муборак Абзал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида академик кадрларни стратегик мотивациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4191.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуг'бек номидаги О'збекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.03/2025.27.12.1.24.01   
Расмий оппонентлар: Ходжаева Нодира Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳамрокулов Мираббос Ортикович,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида академик кадрларни стратегик мотивациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини университетнинг узоқ муддатли мақсадлари ва меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотларида академик кадрларни стратегик мотивациялашнинг консептуал модели ўқитувчининг индивидуал меҳнат натижаларини университетнинг узоқ муддатли мақсадлари билан мувофиқлаштириш, натижаларни рақамли мониторинг ва ташқи баҳолаш орқали тасдиқлаш ҳамда уларга мувофиқ моддий ва номоддий рағбатларни дифференциаллаштириш асосида ишлаб чиқилган;
академик кадрлар фаолиятини комплекс баҳолаш услубиёти таълимий ва илмий натижалар, дастурий-методик ҳисса, рақамли фаоллик, касбий ривожланиш ҳамда ташкилий ҳиссани нисбий аҳамиятига кўра ягона интеграл индексда умумлаштириш ва баҳолаш натижаларидан индивидуал рағбатлантириш йўналишларини белгилашда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
академик кадрларни танлаш ва касбий ривожлантириш механизми компетенсиялар ва тасдиқланган натижаларни акс эттирувчи рақамли портфолио, синов машғулоти ҳамда комплекс баҳолашни касбий мослаштириш, аниқланган компетенсия етишмовчиликлари бўйича мақсадли малака ошириш ва такрорий мониторинг билан ягона бошқарув циклига бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
академик кадрларни стратегик мотивациялашни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми иш берувчиларнинг компетенсияларга бўлган талабларини таълим дастурлари ва ўқитувчининг фаолият кўрсаткичларига киритиш, унинг амалий тайёргарликка қўшган ҳиссасини битирувчиларнинг мутахассислигига мос ва барқарор бандлиги, амалиёт натижалари ҳамда иш берувчилар баҳоси билан боғлиқликда баҳолаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида академик кадрларни стратегик мотивациялашнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим ташкилотларида академик кадрларни стратегик мотивациялашнинг ўқитувчининг индивидуал меҳнат натижаларини университетнинг узоқ муддатли мақсадлари билан мувофиқлаштириш, натижаларни рақамли мониторинг ва ташқи баҳолаш орқали тасдиқлаш ҳамда уларга мувофиқ моддий ва номоддий рағбатларни дифференциаллаштириш асосида ишлаб чиқилган консептуал модели жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-майдаги ПФ-76-сон “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2025-йил 8-сентябрдаги ПҚ-275-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида таъминланди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-июлдаги 02/17-5869-сонли маълумотномаси). Унинг амалий аҳамияти 222 та олий таълим ташкилоти фаолият юритиб турган,                     7 та олий таълим муассасасининг 39 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтган ва жаҳоннинг Топ-500 талигига кирувчи хорижий университетлар билан 15 та қўшма дастур амалга оширилаётган шароитда профессор-ўқитувчилар таркибининг ички мотивациясини аккредитация ва таълим сифатини ташқи баҳолаш тартиб-таомиллари билан боғлаш имконини бериши билан ифодаланади.
академик кадрларни танлаш ва касбий ривожлантириш механизми компетенсиялар ва тасдиқланган натижаларни акс эттирувчи рақамли портфолио, синов машғулоти ҳамда комплекс баҳолашни касбий мослаштириш, аниқланган компетенсия етишмовчиликлари бўйича мақсадли малака ошириш ва такрорий мониторинг билан ягона бошқарув циклига бирлаштириш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича таклифларни амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-майдаги ПФ-76-сон Фармони ҳамда 2025-йил 28-апрелдаги ПФ-73-сон “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида амалга оширилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-июлдаги 02/17-5869-сонли маълумотномаси). Унинг амалий аҳамияти талабалар сони 1 432,8 минг нафарга, қабул кўрсаткичи 381,7 минг нафарга ва профессор-ўқитувчилар таркиби 49,6 минг нафарга етган шароитда ўқитувчилар фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда рақамли мониторингни ташкил этиш учун обектив асос яратиши билан белгиланади.
академик кадрларни стратегик мотивациялашни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми иш берувчиларнинг компетенсияларга бўлган талабларини таълим дастурлари ва ўқитувчининг фаолият кўрсаткичларига киритиш, унинг амалий тайёргарликка қўшган ҳиссасини битирувчиларнинг мутахассислигига мос ва барқарор бандлиги, амалиёт натижалари ҳамда иш берувчилар баҳоси билан боғлиқликда баҳолаш асосида ишлаб чиқилган таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 28-апрелдаги ПФ-73-сон Фармони ва 2025-йил 8-сентябрдаги ПҚ-275-сон қарори асосида таъминланди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил  17-июлдаги 02/17-5869-сонли маълумотномаси). Унинг амалий аҳамияти формал танловдан тасдиқланадиган малака, малака ошириш, рақамли кузатув ва ўқитувчи фаолияти сифатининг ташқи верификация қилиниши билан интеграциялашган тизимга ўтишда намоён бўлади. Бу, айниқса,                  4 970 нафар ўқитувчининг хорижий стажировкалардан ўтгани, 2 510 нафар хорижий профессор жалб қилингани ва 1 200 тадан ортиқ таълим дастурлари такомиллаштирилгани шароитида алоҳида аҳамиятга эгадир.
Академик кадрларни стратегик мотивациялашни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан мувофиқлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми иш берувчиларнинг компетенсияларга бўлган талабларини таълим дастурлари ва ўқитувчининг фаолият кўрсаткичларига киритиш, унинг амалий тайёргарликка қўшган ҳиссасини битирувчиларнинг мутахассислигига мос ва барқарор бандлиги, амалиёт натижалари ҳамда иш берувчилар баҳоси билан боғлиқликда баҳолаш асосида ишлаб чиқилган. Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сон “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда                2025-йил 5-майдаги ПФ-76-сон Фармони асосида амалга оширилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-июлдаги 02/17-5869-сонли маълумотномаси). Унинг амалий аҳамияти иш берувчилар талаблари, амалиёт механизмлари ва битирувчиларнинг карера траекторияларини мониторинг қилиш натижаларини олий таълим муассасаси ичидаги рағбатлар ва ўқитувчини баҳолаш мезонларига айлантириш имконини бериши билан ифодаланади; бу эса “Келажакка қадам” дастурининг барча олий таълим ташкилотларига татбиқ этилгани, 10 йил муддатга 80 млн АҚШ доллари ҳамда қайтариб бермаслик шарти билан 20 млн АҚШ доллари ажратилгани билан тасдиқланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish