Аймухаммедова Амина Какажановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар даромадлари ва харажатларини бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6382
Илмий раҳбар: Карлибаева Гулшат Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Абдусаломов Акром Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Таспанова Айзада Кенжебаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар даромадлари ва харажатларини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар молиявий натижаларининг барқарорлигини баҳолаш мақсадида даромад-харажат эластиклиги коеффициенти (ЭC,Р) асосида молиявий самарадорликни баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
корхоналар молиявий барқарорлигини комплекс аниқлаш мақсадида молиявий барқарорликка таъсирни рейтингли комплекс баҳолаш модели (РКБМ) ишлаб чиқилган;
фаолиятга асосланган харажатлар ҳисоби (ФАХҲ) ва даромад–ҳажм–фойда (ДҲФ) таҳлили усулларини интеграция қилиш орқали корхона харажатларини фаолият турлари кесимида аниқ тақсимлаш ҳамда даромад ва харажатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни комплекс баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
тадқиқот доирасида корхоналар молиявий натижаларини комплекс баҳолаш мақсадида фойдалилик, даромадлар динамикаси, харажатлар самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлик индексига асосланган интеграл баҳолаш матрицаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар даромадлари ва харажатларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
корхоналар молиявий натижаларининг барқарорлигини баҳолаш мақсадида даромад–харажат эластиклиги коеффициенти (ЭC,Р) асосида молиявий самарадорликни баҳолаш механизми “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИнинг 2026 йил 12 июндаги №01/018-2544 - сонли маълумотномаси). Натижада, “Тахиатош дон махсулотлари” АЖнинг 2021–2025 йиллар бўйича молиявий ҳисобот маълумотлари асосида даромадларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 4,49 фоизни, харажатларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 3,25 фоизни ташкил этган ва даромад–харажат эластиклиги коеффициенти 0,72 даражасида шаклланган. Мазкур натижа даромад ўсиши харажатлар ўсишидан 1,38 марта юқори эканлигини кўрсатади. Яъни ҳар 1 сўмлик қўшимча харажат ҳисобига тахминан 1,38 сўмлик қўшимча даромад шаклланган. Шу асосда (ЭC,Р) <1 бўлган ҳолат молиявий барқарорлик зонаси, (ЭC,Р)=1 ҳолати мувозанат зонаси ва (ЭC,Р) >1 ҳолати рискли зона сифатида баҳолашнинг меъёрий чегаралари таклиф этилган.
корхоналар молиявий барқарорлигини комплекс аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган молиявий барқарорликка таъсирни рейтингли комплекс баҳолаш модели (РКБМ) “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИнинг 2026 йил 12 июндаги №01/018-2544 - сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур модел корхонанинг молиявий ҳолатини реал ҳисобот маълумотлари асосида баҳолаш, рискли ва барқарор даврларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берган ва “Тахиатош дон махсулотлари” АЖнинг 2021–2025 йиллар молиявий ҳисоботлари асосида ўтказилган комплекс баҳолаш натижаларига кўра, 2022 йилда молиявий барқарорлик даражаси рискли ҳолатга тушган бўлса-да, 2024–2025 йилларда рентабелликнинг 6,12 ва 5,18 фоизга, даромад–харажат коеффициентининг 1,065 ва 1,055 даражага ҳамда молиявий барқарорлик индексининг 0,0612 ва 0,0518 қийматларига ўсиши ҳисобига корхона юқори молиявий барқарорлик даражасига эришган;
фаолиятга асосланган харажатлар ҳисоби (ФАХҲ) ва даромад–ҳажм–фойда (ДҲФ) таҳлили усулларини интеграция қилиш орқали корхона харажатларини фаолият турлари кесимида аниқ тақсимлаш ҳамда даромад ва харажатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни комплекс баҳолаш механизми такомиллаштириш таклифи “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИнинг 2026 йил 12 июндаги №01/018-2544 - сонли маълумотномаси). Натижада корхонада харажатларнинг таркибий тузилиши оптималлаштирилиб, молиявий барқарорлик индекси 2022 йилдаги -0,0066 даражадан 2024–2025 йилларда мос равишда 0,0612 ва 0,0518 қийматларигача яхшилангани ушбу ёндашувни амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаган;
тадқиқот доирасида корхоналар молиявий натижаларини комплекс баҳолаш мақсадида фойдалилик, даромадлар динамикаси, харажатлар самарадорлиги ҳамда молиявий барқарорлик индексига асосланган интеграл баҳолаш матрицаси таклифи “Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида амалиётга жорий этилган (“ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИнинг 2026 йил 12 июндаги №01/018-2544 - сонли маълумотномаси). Мазкур матрица корхона молиявий натижаларини рискли, ўртача ва юқори барқарорлик зоналари бўйича комплекс баҳолаш имконини беради. Натижада “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖнинг 2021–2025 йиллар молиявий ҳисоботлари асосида унинг молиявий ҳолати 2022 йилда рискли, 2023 йилда тикланиш босқичида, 2024 йилда харажат/даромад коеффициенти 0,939 га пасайган, молиявий барқарорлик индекси эса 0,0612 га етган. 2025 йилда ҳам мазкур ижобий ҳолат сақланиб, харажат/даромад коеффициенти 0,948, молиявий барқарорлик индекси 0,0518ни ташкил этган. Бу эса 2024–2025 йилларда корхона юқори барқарорлик даражасига ўтганлигини тасдиқлаган.