Игамова Севара Зикриллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перикоронитни комплекс даволашни такомиллаштириш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025.2.PhD/Tib6032.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Азимов Мухаммаджон Исмоилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асилбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лазер оперкулектомия самарадорлигини клиник-лаборатор асослаш орқали перикоронитни даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив таҳлил асосида оперкулектомия жарроҳлик амалиёти ва буюрилган медикаментоз терапиядан кейин ижобий динамиканинг пастлиги перикоронитнинг кайталаниш частотаси (21,6%) ва пастки жағ учинчи моляр тишларни олиб ташлаш частотаси юқори эканлиги аниқлаган;
лазерли оперкулектомияни амалга ошириш алгоритмининг умумий клиник самарадорлиги жароҳатнинг битиш муддатини 5,8±0,2 кунгача қисқартириш, чандиқ ҳосил қилмасдан эпителизацияни тезлаштириш, кесилгандан кейинги биринчи кунда оғриқ ва коллатерал шишни бартараф этиш (95% ҳолларда), қайталанишлар ва яллиғланиш асоратларини истисно этиш билан ифодаланиши исботланган;
аралаш сўлакнинг ситокин профилини ўрганиш асосида лазер билан кесишнинг яллиғланишга қарши яққол таъсири аниқланди, бу яллиғланиш олди интерлейкин ИЛ-1β миқдорининг 254,17±18,08 пг/мл гача қисқа муддатли реактив ошиши ва оперкулектомиядан кейинги учинчи кунга келиб кўрсаткичларнинг 208,33±10,06 пг/мл гача тез меёрлашиши билан исботланган;
перикоронитда лазерли оперкулектомия ва шиллиқ қават электроекссизияси алгоритмлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг юқори самарадорлик даражаси аралашувдан сўнг 7-кунига келиб жароҳатнинг тўлиқ эпителизациясига 80% ҳолларда эришиш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техникавий эксперт кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги №04/42-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ретроспектив таҳлил асосида оперкулектомия ва буюрилган медикаментоз терапиядан кейин ижобий динамиканинг паст натижадорлиги рецидивлар (21,6%) ҳамда пастки жағ учинчи моляр тишларни олиб ташлаш ҳолатларининг юқори частотада кузатилиши аниқланган. Олинган натижалар асосида «Перикоронитнинг клиник кечиши ва комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаш усули» номли услубий тавсия ишлаб чиқилган (Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги №12-25/836-т қарори билан тасдиқланган). Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: 2026 йил 19 январдаги №1-А/32-сонли буйруққа мувофиқ Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология ўқув-илмий маркази фаолиятига ҳамда 2025 йил 17 декабрдаги №5-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 4-сон стоматология поликлиникаси фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оперкулектомиядан кейин жароҳат битиш жараёнини мониторинг қилиш ўз вақтида комплекс даволаш чора-тадбирларини қўллаш имконини беради. Натижада инфекция тарқалиши ва пастки жағ учинчи моляр тишни олиб ташлаш хавфи сезиларли даражада камайган. Бундай ҳолатлар турли асоратлар (пастки жағ синиши, пастки алвеоляр нерв шикастланиши ва бошқалар) билан кечиши мумкин бўлганлиги сабабли, беморлардаги ноқулайлик, оғриқ, узоқ муддатли меҳнатга лаёқацизлик, оғир асоратлар ҳамда такрорий узоқ даволаниш эҳтиёжини бартараф этишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган услубий тавсиялар перикоронитнинг оғир яллиғланиш асоратларини даволаш учун сарфланадиган харажатларни, шунингдек, перикоронит асорати ёки пастки жағ учинчи моляр тишни олиб ташлаш вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар нерв шикастланиши билан боғлиқ харажатларни олдини олиш имконини беради. Бу эса ўртача 3 038 462 сўм маблағни тежашга ҳамда яллиғланиш жараёнини бартараф этиш ва перикоронит рецидиви хавфини истисно қилиш ҳисобига пастки жағ учинчи моляр тишнинг тўлиқ чиқиши ва тиш-жағ тизимига функсионал қўшилишини таъминлайди. Хулоса: таклиф этилган даволаш усули перикоронитнинг яллиғланиш асоратлари ва пастки жағ учинчи моляр тишни олиб ташлаш эҳтимолини камайтириш орқали клиник ва иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини сақлаш, даволаш муддати ҳамда тиббий харажатларни қисқартиришга хизмат қилади..
иккинчи илмий янгилик: лазерли оперкулектомияни амалга ошириш алгоритмининг умумий клиник самарадорлиги жароҳатнинг битиш муддатини 5,8±0,2 кунгача қисқартириш, чандиқ ҳосил қилмасдан эпителизацияни тезлаштириш, кесилгандан кейинги биринчи кунда оғриқ ва коллатерал шишни бартараф этиш (95% ҳолларда), қайталанишлар ва яллиғланиш асоратларини истисно этиш билан ифодаланиши исботланган. Олинган натижалар асосида «Перикоронитда лазерли оперкулектомия ва шиллиқ қават электроекссизиясини бажариш алгоритми» номли услубий тавсия ишлаб чиқилган (Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги №12-25/837-т қарори билан тасдиқланган). Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: 2026 йил 19 январдаги №1-А/32-сонли буйруққа мувофиқ Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология ўқув-илмий маркази фаолиятига ҳамда 2025 йил 17 декабрдаги №5-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент шаҳри 4-сон стоматология поликлиникаси фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: лазер қўлланган минимал инвазив оперкулектомия усулининг юқори самарадорлиги перикоронит рецидивлари, кейинчалик пастки жағ учинчи моляр тишни олиб ташлаш ҳамда яллиғланиш жараёни тарқалиши натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Бу ҳолатлар беморларнинг ҳаёт сифати ва тиш-жағ тизимининг тўлиқ фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Хулоса: лазерли оперкулектомия алгоритмининг қўлланилиши жароҳатнинг тез ва қўпол чандиқсиз битишини, операциядан кейинги оғриқ ва коллатерал шишнинг минимал даражада бўлишини, шунингдек, рецидивлар ва яллиғланиш асоратларининг олдини олишини таъминлади. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий этилиши мазкур алгоритмнинг юқори клиник ва ижтимоий самарадорлигини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: аралаш сўлакнинг ситокин профилини ўрганиш асосида лазер билан кесишнинг яллиғланишга қарши яққол таъсири аниқланди, бу яллиғланиш олди интерлейкин ИЛ-1β миқдорининг 254,17±18,08 пг/мл гача қисқа муддатли реактив ошиши ва оперкулектомиядан кейинги учинчи кунга келиб кўрсаткичларнинг 208,33±10,06 пг/мл гача тез меёрлашиши билан исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: оперкулектомиядан кейин жароҳат битиш жараёнини мониторинг қилиш меёрдан оғишларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс даволаш чора-тадбирларини қўллаш имконини беради. Бу инфекция тарқалиши ва пастки жағ учинчи моляр тишни кейинчалик олиб ташлаш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шу билан бирга, синиш, пастки алвеоляр нерв шикастланиши каби асоратлар, ноқулайлик, оғриқ, узоқ меҳнатга лаёқацизлик ҳамда оғир асоратлар хавфини камайтиришга хизмат қилади. Хулоса: аралаш сўлак ситокинлари динамикасини баҳолаш лазерли оперкулектомиянинг яллиғланишга қарши юқори самарадорлигини обектив тасдиқлади. Бу жароҳат битиш жараёнини эрта мониторинг қилиш, яллиғланишнинг нохуш кечишини ўз вақтида аниқлаш, рецидивлар ва оғир асоратларнинг олдини олиш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: перикоронитда лазерли оперкулектомия ва шиллиқ қават электроекссизияси алгоритмлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг юқори самарадорлик даражаси аралашувдан сўнг 7-кунига келиб жароҳатнинг тўлиқ эпителизациясига 80% ҳолларда эришиш аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: инвазив оперкулектомия усулининг юқори самарадорлиги перикоронит қайталаниши, кейинчалик пастки жағ учинчи моляр тишни олиб ташлаш ҳамда яллиғланиш жараёни тарқалиши билан боғлиқ асоратлар юз-жағ соҳасидаги абссесс, флегмона ва бошқаларнинг олдини олиш имконини беради. Бу беморлар ҳаёт сифати ва тиш-жағ тизимининг фаолиятини сақлаб қолишга ижобий хизмат қилади. Хулоса: ишлаб чиқилган лазерли оперкулектомия ва шиллиқ қават электроекссизиясини бажариш алгоритмлари жароҳатнинг тез ва тўлиқ эпителизациясини таъминлаб, перикоронит рецидивлари ҳамда яллиғланиш асоратларининг олдини олиш имконини бериши исботланди. Бу алгоритмлар перикоронитни даволаш самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.