Жалилова Дилдора Мурот қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар eтишмовчилигини прогнозлаш ва  профилактика чораларини оптималлаштириш", 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4801.
Илмий рахбар: Шавази Наргиз Нуралиевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчилигини эрта муддатларда  башорат қилиш ва олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчилиги учраш частотаси 59,4% эканлиги ва улар қонида глутатион пероксидаза-4 (GPX4) миқдорининг 1,4 марта ва ундан ортиқ камайиши фетоплацентар етишмовчилик ривожланиш хавфини 2,1 мартага ошириши исботланган;
муддатдан олдинги туғруқ хавфи мавжуд ҳомиладорларда фетоплацентар комплексни ультратовуш ва допплерометрик текшириш натижасида плацентар дисфункцияга хос белгилар (ўртача фетоплацентар гемодинамиканинг бузилиши - 48,45%да, фетометрик кўрсаткичларнинг пасайиши - 41,3%, киндик артериясида PI индексининг ошиши - 39,6%) аниқланган;
муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда плацентанинг гистологик тахлилида тўқима шикастланишига хос белгилар мавжудлиги: трофобласт ҳужайраларининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари, цитоплазматик эозинофилия, гиперхромия (тўқ рангли ядролар), калцификация ўчоқлари, локал тромбозлар ҳамда виллуслар склерози аниқланган;
муддатдан олдинги туғруқ хавфи мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда такомиллаштирилган комплекс даволаш-профилактика чора-тадбирларини қўллаш орқали муддатдан олдин туғилиш ҳолатларини  15,1% га камайтириши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар eтишмовчилигини прогнозлаш ва  профилактика чораларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12-май  08/09-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: муддатдан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчилиги учраш частотаси 59,4% эканлиги ва улар қонида глутатион пероксидаза-4 (GPX4) миқдорининг 1,4 марта ва ундан ортиқ камайиши фетоплацентар етишмовчилик ривожланиш хавфини 2,1 мартага ошириши исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 30-декабрьдаги 5-сони билан тасдиқланган “Муддатдан олдин туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчиликни эрта прогнозлаш усулларини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 йилдаги №2281-7-107-ТВ/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 19.02.2026 йилдаги №354-8-118-ТВ/2026-сон буйруғи асосида амалий фаолиятга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил “12” май 08/09 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш-профилактика алгоритмларидан фойдаланиш, ҳомиладорликни бошқариш самарадорлигини ошириш, неонатал ва перинатал патология билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни камайтиришга, шунингдек, перинатал ёрдам тизимини ҳудудий ва миллий даражада оптималлаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: муддатдан олдинги туғруқ хавфи мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчилигини даволаш-профилактика чора-тадбирларини қўллаш орқали бир бемор учун 585 000 сўм давлат бюджети маблағларини тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: муддатдан олдинги туғруқ хавфи мавжуд ҳомиладорларда фетоплацентар комплексни ультратовуш ва допплерометрик текшириш натижасида плацентар дисфункцияга хос белгилар (ўртача фетоплацентар гемодинамиканинг бузилиши - 48,45%да, фетометрик кўрсаткичларнинг пасайиши - 41,3%, киндик артериясида PI индексининг ошиши - 39,6%) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 30-декабрьдаги 5-сони билан тасдиқланган “Муддатдан олдин туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчиликни эрта прогнозлаш усулларини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 йилдаги №2281-7-107-ТВ/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 19.02.2026 йилдаги №354-8-118-ТВ/2026-сон буйруғи асосида амалий фаолиятга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил “12” май 08/09 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчилик ривожланиш хавфини эрта ташхислашни такомиллаштириш орқали хомиладорлик,  туғруқ ва перинатал асоратларни учраш частотасини камайтириш,  натижада Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган оналар касалланиши ва гўдаклар ўлими даражасини пасайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда фетоплацентар гемодинамика бузилишини эрта муддатларда аниқланиши, бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган харажатларини камайтириш ҳисобига ўзини 5-7 баравар иқтисодий жиҳатдан оқлаган. 
учинчи илмий янгилик муддатдан олдинги туғруқ кузатилган аёлларда плацентанинг гистологик тахлилида тўқима шикастланишига хос белгилар мавжудлиги: трофобласт ҳужайраларининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари, цитоплазматик эозинофилия, гиперхромия (тўқ рангли ядролар), калцификация ўчоқлари, локал тромбозлар ҳамда виллуслар склерози аниқланган ва таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 30-декабрьдаги 5-сони билан тасдиқланган “Муддатдан олдин туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчиликни морфологик баҳолаш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 йилдаги №2281-7-107-ТВ/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 19.02.2026 йилдаги №354-8-118-ТВ/2026-сон буйруғи асосида амалий фаолиятга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил “12” май 08/09 сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлик: аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган ижтимоий юкни камайтириш, муддатдан олдин туғруқлар сонини камайтириш ва нохуш перинатал неонатал оқибатлар частотасини пасайтиришда намоён бўлган. Иқтисодий самарадорлик: фетоплацентар  етишмовчилик ривожланиш хавфини эрта аниқлаб уларни даволаш стационарда бўлиш муддатини 9,8±2,4 суткадан 7,6±2,1 суткагача қисқариб, профилактика чоралари учун прогностик муҳим кўрсаткичлигини асослаган.
туртинчи илмий янгилик: муддатдан олдинги туғруқ хавфи мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда такомиллаштирилган комплекс даволаш-профилактика чора-тадбирларини қўллаш орқали муддатдан олдин туғилиш ҳолатларини  15,1% га камайтириши асосланган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 30-декабрьдаги 5-сони билан тасдиқланган “Муддатдан олдин туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчиликни эрта прогнозлаш усулларини оптималлаштириш” номли ва “Муддатдан олдин туғруқ хавфи бўлган ҳомиладорларда фетоплацентар етишмовчиликни морфологик баҳолаш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 13.03.2026 йилдаги №2281-7-107-ТВ/2026-сонли буйруғи, Сурхондарё вилояти Узун туман тиббиёт бирлашмасининг 19.02.2026 йилдаги №354-8-118-ТВ/2026-сон буйруғи асосида амалий фаолиятга жорий этилган.Ижтимоий самарадорлик: фетоплацентар  етишмовчилик ривожланиш хавфини узоқ ва яқин муддатли оқибатларини олдини олиш хомиладорлик  ва  туғруқ асоратларни камайтиришга, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда давлат соғлиқни сақлаш маблағларидан оқилона фойдаланишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: фетоплацентар  етишмовчилик ривожланиш хавфини эрта аниқлаш орқали стационарда такрорий ётқизишлар сони 2,5 мартага камайтириш ҳисобига бир бемор учун 585 000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish