Маматхўжаев Минхожиддин Садирдинхожи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Компьютер кўриш синдромини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш алгаритимини ишлаб чиқиш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023/2.PhD/Tib3533.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.12.01.
Расмий оппонентлар: Маккаева Сакинат Магамедовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси); Максудова Лайло Масхутовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компьютер фойдаланувчиларида компьютер кўриш синдромининг клиник-функционал офталмологик, нейровегетатив ва метоболик хусусиятларини комплекс баҳолаш асосида уни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг интеграл алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компьютер кўриш синдромининг субъектив, клиник ва функционал намоён бўлишларини комплекс баҳолаш имконини берувчи «ККС-44» клиник-функционал саволномаси ҳамда компьютер кўриш синдроми ифодаланиш даражасини баҳолашнинг клиник-функционал интеграл тизими ишлаб чиқилиб, унинг асосида компьютер кўриш синдромининг оғир даражаларини аниқланган;
компьютер кўриш синдромида аккомодация ва бинокуляр функциялар ҳолати, кўз ёши пардаси параметрлари, симпатоадренал тизим фаоллиги, гликозаминогликанлар алмашинуви, минераллар ҳолати ва D витамини даражасини комплекс баҳолаш асосида компьютер кўриш синдромининг клиник-функционал, нейровегетатив ва метаболик ўзгаришларни қамраб олган яхлит патогенетик профили шакллантирилиб, офталмологик, нейровегетатив ва метаболик кўрсаткичлар ўртасидаги патогенетик боғлиқликлар аниқланган;
компьютер кўриш синдромини ташхислаш учун клиник, офталмофункционал, нейровегетатив ва биокимёвий мезонларни бирлаштирувчи интеграл диагностик алгоритм ишлаб чиқилди ва компьютер кўриш синдроми оғирлик даражасини объектив баҳолаш, юқори хавф гуруҳларини аниқлаш ҳамда патогенетик даволаш тактикасини танлаш асосида исботланган;
аккомодацион-бинокуляр бузилишларни коррекция қилиш, кўз ёши пардасини барқарорлаштириш, нейровегетатив дисбалансни меъёрлаштириш ва метаболик ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган, компьютер кўриш синдроми оғирлик даражаларини ҳисобга олган комплекс даволаш-профилактика протоколи ишлаб чиқилди ва унинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Компьютер фойдаланувчиларда компьютер кўриш синдромининг клиник кечиши, даволаш ва профилактикасини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17-декабрдаги 31/28-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: компьютер кўриш синдромининг субъектив, клиник ва функционал намоён бўлишларини комплекс баҳолаш имконини берувчи «ККС-44» клиник-функционал саволномаси ҳамда компьютер кўриш синдроми ифодаланиш даражасини баҳолашнинг клиник-функционал интеграл тизими ишлаб чиқилиб, унинг асосида компьютер кўриш синдромининг оғир даражаларини аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Компьютер кўриш синдромини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш» (Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, №01-38/u-сон, 22.04.2025 й.) номли услубий тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйрук 76-М-сон, 23.05.2025 й.) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кўз бўлими (буйруқ 72-А/Ф-сон, 28.06.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган «ККС-44» клиник-функционал саволномаси ва клиник-функционал интеграл баҳолаш тизими компьютер кўриш синдромини эрта, жумладан субклиник босқичларда ҳам аниқлаш имконини беради. Бу эса компьютер билан узоқ вақт ишловчи шахсларда кўриш билан боғлиқ муаммоларнинг кучайишини олдини олиш, меҳнат фаоллиги ва ҳаёт сифатини сақлаб қолишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган баҳолаш тизими содда, қулай ва қўшимча қимматбаҳо ускуналарни талаб қилмайди. Ундан амбулатор амалиётда фойдаланиш ККСни эрта аниқлаш, ортиқча текширувлар ва даволаш харажатларини камайтириш, хар бир нафар бемор учун 225000 сўмни тежаш, меҳнат қобилияти пасайиши билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни қисқартириш имконини беради. Хулоса: ишлаб чиқилган «ККС-44» клиник-функционал саволномаси ва ККСнинг клиник-функционал интеграл баҳолаш тизими синдромнинг субклиник, енгил, ўрта ва оғир даражаларини объектив баҳолаш имконини берди. Мазкур ёндашув ККСни эрта ташхислаш, хавф гуруҳларини аниқлаш ва даволаш тактикасини танлашни такомиллаштириб, амалиёт учун янги диагностик восита сифатида таклиф этилди.
иккинчи илмий янгилик: компьютер кўриш синдромида аккомодация ва бинокуляр функциялар ҳолати, кўз ёши пардаси параметрлари, симпатоадренал тизим фаоллиги, гликозаминогликанлар алмашинуви, минераллар ҳолати ва D витамини даражасини комплекс баҳолаш асосида компьютер кўриш синдромининг клиник-функционал, нейровегетатив ва метаболик ўзгаришларни қамраб олган яхлит патогенетик профили шакллантирилиб, офталмологик, нейровегетатив ва метаболик кўрсаткичлар ўртасидаги патогенетик боғлиқликлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Компьютер кўриш синдромини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш» (Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, №01-38/u-сон, 22.04.2025 й.) номли услубий тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйрук 76-М-сон, 23.05.2025 й.) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кўз бўлими (буйруқ 72-А/Ф-сон, 28.06.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: компьютер кўриш синдромида кузатиладиган клиник-функционал, нейровегетатив ва метаболик ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқлангани ККСни эрта босқичларда аниқлаш ва хавф гуруҳларини белгилаш имконини кенгайтирди. Бу эса компьютер билан узоқ вақт ишловчи шахсларда кўриш билан боғлиқ шикоятларнинг кучайиши ва функционал бузилишларнинг ривожланиш хавфини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ККС ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган патогенетик омилларнинг аниқланиши беморларни мақсадли текшириш ва даволаш имконини берди. Натижада ортиқча текширувлар ҳажмини қисқартириш, бир нафар бемор учун ўртача 400000 сўм бюджет маблағларини тежаш, даволаш самарадорлигини ошириш ва меҳнат қобилияти пасайиши билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни камайтириш учун шароит яратилди. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида компьютер кўриш синдромининг клиник-функционал, нейровегетатив ва метаболик ўзгаришларни қамраб олган яхлит патогенетик профили шакллантирилди. Аккомодацион-бинокуляр функциялар, кўз ёши пардаси ҳолати, симпатоадренал тизим фаоллиги, гликозаминогликанлар алмашинуви, минерал ҳолат ва D витамини даражаси ўртасидаги боғлиқликларнинг аниқланиши ККС ривожланиш механизмларини чуқурроқ тушуниш, уни патогенетик асосда ташхислаш ва коррекция қилиш учун илмий асос яратди.
учинчи илмий янгилик: компьютер кўриш синдромини ташхислаш учун клиник, офталмофункционал, нейровегетатив ва биокимёвий мезонларни бирлаштирувчи интеграл диагностик алгоритм ишлаб чиқилди ва компьютер кўриш синдроми оғирлик даражасини объектив баҳолаш, юқори хавф гуруҳларини аниқлаш ҳамда патогенетик даволаш тактикасини танлаш асосида исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Компьютер кўриш синдромини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш» (Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, №01-38/u-сон, 22.04.2025 й.) номли услубий тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйрук 76-М-сон, 23.05.2025 й.) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кўз бўлими (буйруқ 72-А/Ф-сон, 28.06.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган интеграл диагностик алгоритм компьютер кўриш синдромини ҳар томонлама баҳолаш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва юқори хавф гуруҳларини ўз вақтида белгилаш имконини беради. Бу компьютер билан узоқ вақт ишловчи шахсларда кўриш тизимидаги функционал бузилишларнинг олдини олиш, меҳнат қобилиятини сақлаш, ҳаёт сифатини яхшилашга ва ижтимоий фаол аҳолининг кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган алгоритм ташхис жараёнини мақсадли ва тизимли ташкил этиш имконини бериб, ортиқча текширувлар сонини камайтиради ҳамда даволаш тактикасини танлашни енгиллаштиради. Натижада тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш таъминланиб, диагностика ва даволаш билан боғлиқ харажатлар 160 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 136000000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: тадқиқот натижасида компьютер кўриш синдромини ташхислаш учун клиник, офталмофункционал, нейровегетатив ва биокимёвий кўрсаткичларни бирлаштирувчи интеграл диагностик алгоритм ишлаб чиқилди ва илмий асосланди. Ушбу алгоритм ККС оғирлик даражасини объектив баҳолаш, юқори хавф гуруҳларини аниқлаш ва даволаш тактикасини индивидуал танлаш имконини берди. Бу эса компьютер кўриш синдромини ташхислашга доир мавжуд ёндашувларни такомиллаштириб, клиник амалиёт учун янада қулай ва самарали диагностик механизмни таклиф этиш имконини яратди.
тўртинчи илмий янгилик: аккомодацион-бинокуляр бузилишларни коррекция қилиш, кўз ёши пардасини барқарорлаштириш, нейровегетатив дисбалансни меъёрлаштириш ва метаболик ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган, компьютер кўриш синдроми оғирлик даражаларини ҳисобга олган комплекс даволаш-профилактика протоколи ишлаб чиқилди ва унинг клиник самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Компьютер кўриш синдромини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш» (Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, №01-38/u-сон, 22.04.2025 й.) номли услубий тавсиялар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали (буйрук 76-М-сон, 23.05.2025 й.) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кўз бўлими (буйруқ 72-А/Ф-сон, 28.06.2025 й.) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ККСнинг оғирлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган комплекс даволаш-профилактика протоколи кўриш билан боғлиқ шикоятларни камайтириш, аккомодацион-бинокуляр функцияларни тиклаш ва кўз юзаси ҳолатини яхшилаш имконини берди. Бу компьютер билан узоқ вақт ишловчи шахсларда меҳнат қобилиятини сақлаш, иш самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган дифференциал ёндашув ҳар бир беморнинг ҳолати ва синдром оғирлик даражасидан келиб чиққан ҳолда даволаш чораларини ва муддатини танлаш имконини берди. Натижада ҳар бир бемор учун 450000 сўмни тежаш, ортиқча текширувларни ва даволаш муддатини камайтириш, тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда меҳнат қобилияти пасайиши билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни қисқартириш учун шароит яратилди. Хулоса: nадқиқот натижасида компьютер кўриш синдромининг турли даражалари учун патогенетик асосланган комплекс даволаш-профилактика протоколи ишлаб чиқилди. Унинг самарадорлиги клиник, функционал ва лаборатор кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси билан тасдиқланди ҳамда ККСни даволаш ва олдини олишнинг самарали ёндашуви сифатида тавсия этилди.