Тохиров Акбархон Тоирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлик тизимини такомиллаштириш” 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2521
Илмий маслаҳатчи: Касимов Саидахрор Магруфович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Гайпназарова Зумрад Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, проф Файзуллаев Жавлон Султонович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлик тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноати корхоналарининг корпоратив фаолияти тахлилида иқтисодий хавфсизликнинг тизими кўрсаткичларининг баҳолаш интерваллари: “ С — 0 дан 3.9 гача “таҳликали”, С+ — 4 дан 5.9 гача “паст”, В — 6 дан 7.9 “ўртача”, В+ 8 дан 9 гача “хафсиз”, А 9 дан 10 гача “юқори хафсиз”таклиф этилган;
саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг тизими ишлаб чиқилди, бунда иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий ишлаб чиқариш-иқтисодий омиллар ўзаро боғлиқликда интеграциялаш асосида гуруҳланди ҳамда иқтисодий хавфсизлик саноат корхонасининг ишлаб чиқариш-иқтисодий тизими доирасида узвий боғлиқ бўлган мустақил иқтисодий механизм сифатида илмий жиҳатдан асосланди.
саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини ифодаловчи асосий натижа — соф фойда кўрсаткичи орқали баҳоланиши илмий жиҳатдан асосланди, ҳамда соф фойданинг динамикасига узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик ва жорий кредиторлик қарздорликларининг таъсирини акс эттирувчи эконометрик модел ишлаб чиқилди, мазкур модел саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлик даражасини таҳлил қилиш ва истиқболли ривожланишини прогнозлашга хизмат қилди.
“Ёғ-мой уюшмаси” корхоналари таркибидаги корхоналарида иқтисодий хавфсизликнинг тизимини жорий этиш, интеграл кўрсаткичларни баҳолашнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигига тасирининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: . Ёғ-мой саноати корхоналарининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноати корхоналарининг корпоратив фаолияти тахлилида иқтисодий хавфсизликнинг интеграллашган тизими кўрсаткичларининг баҳолаш интерваллари: “ С — 0 дан 3.9 гача “таҳликали”, С+ — 4 дан 5.9 гача “паст”, В — 6 дан 7.9 “ўртача”, В+ 8 дан 9 гача “хафсиз”, А 9 дан 10 гача “юқори хафсиз”таклиф этилган; (Ёғ-мой уюшмасининг 2025-йил 28-февралдаги КC/3-88-сонли маълумотномаси). “Қарши ёғекстракция” АЖ, “Сардоба оил гроуп” МЧЖ ва “ЭCОБОРН ИНC” МЧЖ ларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда унинг бошқарув тузилмасига “Иқтисодий хавфсизлик тизими”ни жорий этилган. Натижада “Қарши ёғекстракция” АЖ ва “ЭCОБОРН ИНC” МЧЖ иқтисоди йўқотишлар 11% камайди, корхона фойдаси 13,5 фоизга ошди, “Сардоба оил гроуп” МЧЖ иқтисоди йўқотишлар 15% камайди, корхона фойдаси 15,5 фоизга ошди,
саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг тизими ишлаб чиқилди, бунда иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий ишлаб чиқариш-иқтисодий омиллар ўзаро боғлиқликда интеграциялаш асосида гуруҳланди ҳамда иқтисодий хавфсизлик саноат корхонасининг ишлаб чиқариш-иқтисодий тизими доирасида узвий боғлиқ бўлган мустақил иқтисодий механизм сифатида илмий жиҳатдан асосланди. (Ёғ-мой уюшмасининг 2025-йил 28-февралдаги КC/3-88-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир омилнинг умумий иқтисодий хавфсизликга таъсир даражасини ҳисобга олган ҳолда, корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс йўриқномаси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий эътилган.
саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини ифодаловчи асосий натижа — соф фойда кўрсаткичи орқали баҳоланиши илмий жиҳатдан асосланди, ҳамда соф фойданинг динамикасига узоқ муддатли инвестициялар, дебиторлик ва жорий кредиторлик қарздорликларининг таъсирини акс эттирувчи эконометрик модел ишлаб чиқилди ва жорий этилди. (Ёғ-мой уюшмасининг 2025-йил 28-февралдаги КC/3-88-сонли маълумотномаси) Мазкур модел саноат корхоналарининг иқтисодий хавфсизлик даражасини таҳлил қилиш ва истиқболли ривожланишини прогнозлашга хизмат қилди.
“Ёғ-мой уюшмаси” таркибидаги корхоналарнинг стратегик ривожлантиришнинг мақсадли Дастурига “иқтисодий хавфсизлик омиллари” модели асосида уюшма таркибига кирувчи корхоналар ривожланиши 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ёғ-мой уюшмасининг 2025-йил 28-февралдаги КC/3-88-сонли маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, уюшма таркибидаги “Қарши ёғекстракция” АЖ ва “ЭCОБОРН ИНC” МЧЖ корхоналарнинг “2030-йилгача озиқ-овқат саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари”га тузатишлари киритилган