Хайдаралиев Саидолим Умарали ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ревматоид артрит билан оғриган беморларда суяк ва тоғай тўқима метаболизми маркерларининг клиник ва диагностик аҳамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5117.
Илмий раҳбар: Эшмурзаева Аида Абдиганиевна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
 Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Гулчеҳра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артрит билан оғриган беморларда касалликнинг фаоллик даражасини аниқлаш, суяк-тоғай тўқимасидаги деструктив ўзгаришларни башоратлашда, суяк ва тоғай тўқима метоболизми маркерларининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритда калпротектиннинг консентрациясининг қон зардобида ортиши, касалликнинг фаол кечиши ва авжланиб бориши билан боғлиқлиги аниқланган; 
ревматоид артрит кечиши давомида клиник белгиларнинг кучайиши α – ўсма некрози омили (α-ЎНО), СРО, Остаза билан қон зардобидаги калпротектин даражаси ўртасидаги тўғри боғлиқлик аниқланган; 
ревматоид артритда тизимли яллиғланиш жараёнларининг авж олиб бориши ва калпротектин даражасининг ўзгариши билан боғлиқлиги касаллик зўрайишининг предиктори сифатидаги ўрни асосланган;
ревматоид артритда калпротектин миқдори ўзгаришига кўра касаллик кечиши, фаолликнинг турғунлиги оқибатида асоратларнинг ривожланишини башоратлаш мезонлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ревматоид артрит билан оғриган беморларда суяк ва тоғай тўқима метаболизми маркерларининг клиник ва диагностик аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик сифатида: ревматоид артритда калпротектиннинг консентрациясининг қон зардобида ортиши, касалликнинг фаол кечиши ва авжланиб бориши билан боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасининг 29.05.2024-йил 27-сонли ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 24.10.2024-йил 3572-10-142-ТБ/2024-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 сентябрдаги №Х158-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда РА фаоллик даражасини эрта аниқлаш, ўз навбатида касалликка тўғри ёндашиш имкониятини яратади. Иқтисодий самарадорлик: РА фаоллик даражасини эрта аниқлаш натижасида беморларнинг стационарда бўлиш муддатини қисқартиради, бу эса ташхислашда ва даволашда сарфланадиган маблағларни тежалишига имкон беради. Хулоса: РА касаллиги бор беморларни ҳолатини олдиндан башорат қилиш ва ўз вақтида ташхислаш уларнинг меҳнат қобилиятини, ўз-ўзига ҳизмат кўрсатиш имкониятларини сақлаб қолиш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит кечиши давомида клиник белгиларнинг кучайиши α – ўсма некрози омили (α-ЎНО), СРО, Остаза билан қон зардобидаги калпротектин даражаси ўртасидаги тўғри боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент шаҳар 3- сон клиник шифохонасининг 29.05.2024-йил 27-сонли ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 24.10.2024-йил 3572-10-142-ТБ/2024-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 сентябрдаги №Х158-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РА билан касалланган беморларда иммунологик, клиник, биокимёвий, инструментал тадқиқот натижалари билан исботланган. Иқтисодий самарадорлик: РА да юзага келдиган бўғимлардаги деструктив жараёнларни эрта аниқлаш, уларнинг бошланиш механизмларини ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали беморларда юзага келадиган асоратларни олдини олиш, беморларнинг шифохоналарда бўлиш муддатини камайтириш, шу натижада сарфланадиган маблағлар тежалишига замин яратади. Хулоса: Ушбу мезонлардан фойдаланиш индивидуаллаштирилган даволаш стратегиясини шакллантириш, касаллик прогрессиясини секинлаштириш, беморларнинг функционал ҳолати ва ҳаёт сифатини сақлаб қолиш, шунингдек узоқ муддатли клиник натижаларни яхшилашга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: ревматоид артритда тизимли яллиғланиш жараёнларининг авж олиб бориши ва калпротектин даражасининг ўзгариши билан боғлиқлиги касаллик зўрайишининг придиктори сифатидаги ўрни асосланганлиги Тошкент шаҳар 3- сон клиник шифохонасининг 29.05.2024-йил 27- сонли ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 24.10.2024-йил 3572-10-142-ТБ/2024-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 сентябрдаги №Х158-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РА билан беморларда иммунологик яллиғланиш кўрсаткичларини аниқлаш орқали касалликнинг кечиши, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларини башоратлаш имконини беради. Бу иммунологик кўрсаткичлардан амалда фойдаланиш РА нинг тизимли зарарланишлар билан кечувчи шаклларини эрта аниқлаш, клиник ҳолатини кузатиш ҳамда индивидуал терапевтик ёндашувни белгилаш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ревматоид артритда қон зардобидаги калпротектин миқдорини аниқлаш касалликнинг фаоллигини, тизимли яллиғланиш даражасини ҳамда асоратлар ривожланиш хавфини эрта баҳолаш имконини беради. Бу эса юқори хавф гуруҳига мансуб беморларда ўз вақтида мақсадли даволаш чораларини қўллаш, касалликнинг оғир кечиши ва ногиронликка олиб келувчи асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Хулоса: Қон зардобидаги калпротектин даражасини баҳолаш ревматоид артритда тизимли яллиғланиш фаоллигини акс эттирувчи ишончли биомаркер сифатида касалликнинг кечиши, авжланиш хавфи ва эҳтимолий асоратларини эрта прогноз қилиш имконини беради. Ушбу кўрсаткичдан клиник амалиётда фойдаланиш беморларни динамик кузатиш сифатини ошириш, индивидуал даволаш тактикасини ўз вақтида танлаш, касаллик прогрессиясини секинлаштириш, функционал фаолликни сақлаб қолиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артритда калпротектин миқдори ўзгаришига кўра касаллик кечиши, фаолликнинг турғунлиги оқибатида асоратларнинг ривожланишини башоратлаш мезонлари асосланганлиги Тошкент шаҳар 3- сон клиник шифохонасининг 29.05.2024-йил 27- сонли ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 24.10.2024-йил 3572-10-142-ТБ/2024-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 18 сентябрдаги №Х158-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: РА билан беморларда касалликнинг фаоллигиниг турғун юқори бўлиши бўғимларнинг шикастланиш даражасини кучайтиришини аниқлаш орқали касалликнинг келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларини башоратлаш имконини беради. Бундан амалда фойдаланиш РА нинг тизимли зарарланишлар билан кечувчи шаклларини эрта аниқлаш, клиник ҳолатини кузатиш ҳамда индивидуал терапевтик ёндашувни белгилаш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ревматоид артритда қон зардобидаги калпротектин миқдорига асосланган ҳолда касаллик фаоллигининг турғунлигини ва асоратлар ривожланиш хавфини эрта башоратлаш беморларни хавф даражаси бўйича стратификация қилиш ҳамда даволаш тактикасини ўз вақтида оптималлаштириш имконини беради. Бу эса бўғимларда деструктив ўзгаришлар ва тизимли асоратларнинг ривожланишини камайтириш, такрорий госпитализациялар ҳамда қиммат диагностик ва реабилитацион тадбирларга эҳтиёжни қисқартиришга хизмат қилади. Натижада даволаш самарадорлиги ошади, меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолатлари камаяди ва соғлиқни сақлаш тизими маблағларидан оқилона фойдаланиш таъминланади. Хулоса: Ревматоид артритда қон зардобидаги калпротектин миқдорига асосланган прогноз мезонларини клиник амалиётга жорий этиш касаллик фаоллигининг турғунлигини объектив баҳолаш, бўғим ва бўғимдан ташқари асоратларнинг ривожланиш хавфини эрта аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида олдини олиш имконини беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish