Усманов Зайнидин Халиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипергликемик кетоацидозли комадаги беморларда интенсив терапияни мувофиқлаштириш”, 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Tib4615.
Илмий раҳбар: Сабиров Джура Маруфбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Немат Камилжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшонов Олим Шоимқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети (Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диабетик кетоацидоз билан кечган кома ҳолатидаги беморларнинг умумий ҳолати оғирлигини комплекс баҳолаш ва патогенетик асосланган инфузион терапия дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипергликемик кетоацидозли комада беморлар аҳволининг SAPS II шкаласи бўйича оғирлиги марказий гемодинамика, циркулятор ва коллоид-осмотик гомеостаз кўрсаткичлари билан комплекс баҳоланиб, ушбу тизимлар ўртасидаги патогенетик ўзаро боғлиқлик асосланган;
гипергликемик кетоацидозли комада SAPS II баллининг ортиши юрак индекси, юрак зарб индекси, айланувчи қон ҳажми, зардоб натрийи ва коллоид-осмотик босимнинг пасайиши ҳамда периферик қон томирлар қаршилигининг ортиши билан кечиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичларнинг бемор аҳволи оғирлигини баҳолашдаги клиник аҳамияти исботланган;
 SAPS II шкаласи бўйича стратификация қилинган беморларда тузли, тузсиз ва коллоид эритмаларнинг оптимал нисбатига асосланган патогенетик мувофиқлаштирилган инфузион терапия дастури ишлаб чиқилди ва унинг марказий гемодинамика, циркулятор ҳамда коллоид-осмотик гомеостазни анʼанавий терапияга нисбатан тезроқ барқарорлаштириши исботланган;
 мувофиқлаштирилган инфузион терапиянинг клиник самарадорлиги нафақат оралиқ кўрсаткичлар (гемодинамика, гомеостаз) динамикаси, балки якуний клиник натижа — беморларнинг тирик қолиш кўрсаткичи ошиши (ўлим кўрсаткичининг 16,66% дан 7,14% гача камайиши) билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гипергликемик кетоацидозли кома ҳолатидаги беморларда марказий гемодинамика, циркулятор ва коллоид-осмотик гомеостаз ҳолатини комплекс баҳолаш ҳамда патогенетик жиҳатдан асосланган интенсив инфузион терапия самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гипергликемик кетоацидозли комада беморлар аҳволининг SAPS II шкаласи бўйича оғирлиги марказий гемодинамика, циркулятор ва коллоид-осмотик гомеостаз кўрсаткичлари билан комплекс баҳоланиб, ушбу тизимлар ўртасидаги патогенетик ўзаро боғлиқлик асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.05.2025-йилда тасдиқланган “Гипергликемик кетоацидозли кома ҳолатидаги беморларда интенсив даво тактикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025-йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025-йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026-йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: SAPS II шкаласи асосида ишлаб чиқилган табақалаштирилган инфузион терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини 58,3% дан 74,6% гача ошириш, летал ҳолатларни 41,7% дан 25,4% гача камайтириш ҳисобига беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, полиорган етишмовчилиги ривожланишини чеклаш ва интенсив терапия натижаларини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилган инфузион терапия алгоритмини амалиётга жорий этиш ҳар бир беморни даволашда ўртача 35 000 сўм маблағни тежашга, интенсив терапия ресурслари ва дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига умумий даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилди;
иккинчи илмий янгилик: гипергликемик кетоацидозли комада SAPS II баллининг ортиши юрак индекси, юрак зарб индекси, айланувчи қон ҳажми, зардоб натрийи ва коллоид-осмотик босимнинг пасайиши ҳамда периферик қон томирлар қаршилигининг ортиши билан кечиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичларнинг бемор аҳволи оғирлигини баҳолашдаги клиник аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.05.2025-йилда тасдиқланган “Гипергликемик кетоацидозли кома ҳолатидаги беморларда интенсив даво тактикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025-йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025-йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026-йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: SAPS II шкаласи асосида табақалаштирилган инфузион терапия алгоритмининг клиник амалиётга жорий этилиши гипергликемик кетоацидозли комадаги беморларда интенсив даволаш самарадорлигини ошириш, оғир асоратлар ва летал ҳолатлар хавфини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда республика шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида ягона даволаш тактикасини шакллантириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: SAPS II шкаласига асосланган инфузион терапия алгоритмини амалиётга жорий этиш инфузион эритмалар ва реанимация ресурсларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаб, ортиқча даволаш харажатларини камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 35 000 сўм иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: SAPS II шкаласи бўйича стратификация қилинган беморларда тузли, тузсиз ва коллоид эритмаларнинг оптимал нисбатига асосланган патогенетик мувофиқлаштирилган инфузион терапия дастури ишлаб чиқилди ва унинг марказий гемодинамика, циркулятор ҳамда коллоид-осмотик гомеостазни анʼанавий терапияга нисбатан тезроқ барқарорлаштириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.05.2025-йилда тасдиқланган “Гипергликемик кетоацидозли кома ҳолатидаги беморларда интенсив даво тактикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025-йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025-йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026-йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Гипергликемик кетоацидозли комада тузли, тузсиз ва коллоид эритмаларни тайинлашнинг илмий асосланган таркиби ва кетма-кетлигини амалиётга жорий этиш инфузион терапияни стандартлаштириш, шифокорлар томонидан клиник қарор қабул қилишни енгиллаштириш, даволаш сифати ва хавфсизлигини ошириш ҳамда асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Инфузион муҳитларнинг оптимал таркиби ва кетма-кетлигини қўллаш ортиқча инфузион эритмалар сарфини чеклаш, коллоид препаратлардан мақсадли фойдаланиш ва даволаш тактикасини рационаллаштириш ҳисобига дори воситалари ҳамда стационар ресурсларига сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: мувофиқлаштирилган инфузион терапиянинг клиник самарадорлиги нафақат оралиқ кўрсаткичлар (гемодинамика, гомеостаз) динамикаси, балки якуний клиник натижа — беморларнинг тирик қолиш кўрсаткичи ошиши (ўлим кўрсаткичининг 16,66% дан 7,14% гача камайиши) билан асосланганлиги ҳақидаги  таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.05.2025-йилда тасдиқланган “Гипергликемик кетоацидозли кома ҳолатидаги беморларда интенсив даво тактикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли марказий клиник шифохонаси бўйича 15.05.2025-йилдаги 24а-сон ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 15.06.2025-йилдаги 57-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 03.02.2026-йилдаги 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Патогенетик жиҳатдан асосланган инфузион дастурларни қўллаш гипергликемик кетоацидозли комада гликемия, неврологик статус, марказий гемодинамика ҳамда циркулятор ва коллоид-осмотик гомеостаз кўрсаткичларини қисқа муддатда барқарорлаштириш орқали оғир асоратлар ва леталлик хавфини камайтириш, интенсив терапия сифатини ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Патогенетик асосланган инфузион дастурларни амалиётга жорий этиш гликемия ва гемодинамик кўрсаткичларни тезроқ барқарорлаштириш ҳисобига интенсив терапия давомийлигини қисқартириш, инфузион препаратлар ва реанимация ресурсларидан рационал фойдаланиш ҳамда даволаш харажатларини камайтириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish