Ибрагимов Улмас Рахмановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектлари рақобатбардошлигини ошириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt2343
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Султанов Баҳодир Файзуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори профессор, Таджибаев Комилжон Қурбанович  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақобатбардош кичик бизнес моделини шакллантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субектлари рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кичик бизнеснинг молиявий, ташкилий, инновацион ва бозор салоҳиятини мижозга йўналтирилган бошқарув билан уйғунлаштирган ҳолда узоқ муддатли иқтисодий барқарорликни таъминлаш қобилиятини ифодаловчи интеграциялашган иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини баҳолашда савдо, саноат ва хизматлар соҳаларидаги фаолиятининг ҳудудий иқтисодий ривожланиш (ЯҲМ) кўрсаткичига нисбатан таъсирини “максимал рақобат” (Cи ≥ 1), “юқори рақобат” (0,70 ≤ Cи ≤ 0,99), “ўрта рақобат” (0,40 ≤ Cи ≤ 0,70), “паст рақобат” (Cи < 0,40) мезон чегараларига кўра ўзаро нисбат тавсифи орқали ифодалаш таклифи асосланган; 
кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган стратегик чора-тадбирлар натижасини иқтисодий баҳолаш “энг юқори самарадорлик” (45 ≤ СИБТ ≤ 50), “юқори самарадорлик” (38 ≤ СИБТ < 44), “ўрта самарадорлик” (30 ≤ СИБТ < 37), “паст самарадорлик” (СИБТ < 30) миқдорий чегараларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
Наманган вилояти кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини оширишга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни эконометрик модели асосида ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнес субектлари рақобатбардошлигини оширишга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кичик бизнеснинг молиявий, ташкилий, инновацион ва бозор салоҳиятини мижозга йўналтирилган бошқарув билан уйғунлаштирган ҳолда узоқ муддатли иқтисодий барқарорликни таъминлаш қобилиятини ифодаловчи интеграциялашган иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирига оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнесни тадқиқ этиш усуллари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09 июлдаги 258-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик бизнес рақобатбардошлигини ошириш тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини баҳолашда савдо, саноат ва хизматлар соҳаларидаги фаолиятининг ҳудудий иқтисодий ривожланиш (ЯҲМ) кўрсаткичига нисбатан таъсирини “максимал рақобат” (Cи ≥ 1), “юқори рақобат” (0,70 ≤ Cи ≤ 0,99), “ўрта рақобат” (0,40 ≤ Cи ≤ 0,70), “паст рақобат” (Cи < 0,40) мезон чегараларига кўра ўзаро нисбат тавсифи орқали ифодалаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 22 апрелдаги 21-239-сонли маълумотномаси).Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Наманган вилояти ҳудудларида кичик бизнес субекти секторларининг ЙҲМга кўпроқ ҳисса қўшаётганини аниқлаш ҳисобига маҳаллий иқтисодий сиясатни диференсиаллаштириш имконияти яратилди;
кичик бизнес субъектлари рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган стратегик чора-тадбирлар натижасини иқтисодий баҳолаш “энг юқори самарадорлик” (45 ≤ СИБТ ≤ 50), “юқори самарадорлик” (38 ≤ СИБТ < 44), “ўрта самарадорлик” (30 ≤ СИБТ < 37), “паст самарадорлик” (СИБТ < 30) миқдорий чегараларини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 22 апрелдаги 21-239-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга асос бўлиб ҳизмат қилиши натижасида Наманган вилояти ҳудудлардаги кичик бизнес субектлари рақобат индексини аниқлаш имкони яратилган. 
Наманган вилояти кичик бизнес субектларининг рақобатбардошлигини оширишга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни эконометрик модели асосида ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 22 апрелдаги 21-239-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2030-йилга қадар бўлган тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish