Бойсариев Мансур Янгибаевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси тарихи (1991–2021 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar806
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшод Жамолиддинович тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1991–2021-йилларда Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси тарихини муфассал тарзда, асосан, архив манбаларига таянган ҳолда холисона ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиёда ўзбек ва озарбайжонликлар ўртасидаги бевосита тарихий алоқаларни ривожига қараб, Ўзбекистондаги озарбайжонлар диаспораси шаклланиш тарихи тўртта асосий тарихий даврга: энг қадимги даврдан ХВИ асрга бўлган давр, ХВИ асрдан – ХХ аср 20-йилларигача бўлган давр ва ХХ аср 20-80-йилларгача, 1991-йилдан 2021-йилга қадар бўлган даврлар оралиғида шаклланганлиги асосланган;
1991-2021-йилларда “Гардашлик”, “Республика озарбайжон миллий маданий маркази”, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилояти озарбайжон миллий маданий марказлари, “Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти”, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданий маркази озарбайжон диаспораси тили дини, урф-одати ва маданияти ривожланишида муҳим ўрин эгаллаганлиги далилланган;
Фарғона вилоятида 2004-2010-йилларда фаолият юритган Озарбайжон маданият марказлари ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими озарбайжон диаспорасининг формацияси натижасида ёпилганлиги ҳамда Ўзбекистонда озарбайжон диаспораси сони ўрганилган давр ичида 44 мингдан 40 минггача камайишига туғилиш ва ўлим динамикаси таъсир этмаганлиги, ташқи миграция натижаси эканлиги аниқланган;
Ўзбекистонда фаолияти йўлга қўйилган Муҳаммад Фузулий номидаги илмий тадқиқот маркази, Хуршидабону Нотавон номидаги озарбайжон маданият ва адабаёти маркази, Саид Ризо Ализода номидаги Озарбайжон Ўзбекистон дўстлик маркази, Қара Караев номидаги озарбайжон маданияти ва санъати маркази “халқ дипломацияси” натижаси эканлиги асосланган ҳамда озарбайжон диаспорасининг илк этногеографик харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси тарихи тарихини тадқиқ этиш доирасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси тарихи борилган тадқиқотлар бу даврдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш имконини берди. Тадқиқотдан олинган илмий хулосалар Ўзбекистонда озарбайжон диаспораси сони ўрганилган давр ичида 44 мингдан
40 минггача камайишига туғилиш ва ўлим динамикаси таъсир этмаганлиги ташқи миграция натижаси эканлиги, озарбайжон диаспорасининг илк этногеографик харитаси ишлаб чиқилгани, Ўзбекистон илм-фани, маданияти адабиёти, санъати ривожига ҳисса қўшган ўнлаб озарбайжон диаспораси вакилларининг ҳаёти ва фаолияти ёритиб берилган материаллардан икки халқ ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича дастурни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022-йил 21-декабрдаги 14-07-2188-сон маълумотномаси). Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда назарий ва амалий имкон берган;
Ўзбекистонда фаолияти йўлга қўйилган Муҳаммад Фузулий номидаги илмий тадқиқот маркази, Хуршидабону Нотавон номидаги озарбайжон маданият ва адабаёти маркази, Саид Ризо Ализода номидаги Озарбайжон Ўзбекистон дўстлик маркази, Қара Караев номидаги озарбайжон маданияти ва санъати маркази “халқ дипломацияси” натижаси эканлиги аниқлаб берилди. Мазкур хулоса ёшлар ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик, диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи натижалардан мактаб, олий таълим муассасалари ва ташкилотларда ўтказилган давра суҳбатларида фойдаланилган. (Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 7-ноябрдаги 2-15-23-3721-сон маълумотнома). Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси вакилларининг мустақиллик йилларидаги тарихи бўйича келтирилган хулоса ва таклифлари ёшлар орасида миллатлараро тотувлик ва дўстлик ғояларини сингдиришга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги озарбайжонлар диаспораси шаклланиш тарихи, озарбайжон вакилларининг санъат ва маданият ривожланишида қўшган ҳиссаси, урф-одати шунингдек, озарбайжон диаспора вакилларининг кенг қамровли фаолиятига оид илмий-тарихий маълумотлардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2022-йил 12-сентябрдаги 02-31-1485-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда акс этган тадқиқот натижалари телетамошабинларни озарбайжон миллат вакилларининг кенг қамровли фаолиятига доир билимларни оширишга хизмат қилган;
Тадқиқот ишида “Гардашлик”, “Республика озарбайжон миллий маданий маркази”, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилояти озарбайжон миллий маданий марказлари, “Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти”, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданий маркази озарбайжон диаспораси тили дини, урф-одати ва маданияти ривожланишида муҳим ўрин эгаллаганлиги асослаб берилган маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 18-мартдаги 89-05-07-сонли маълумотномаси). Илгари сурилган амалий таклиф ва тавсиялардан жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашга хизмат қилган.