Холиқулов Дониёр Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қимматбаҳо металларни ажратиб олиш мақсадида мис, рух саноати кеклари ва эритмасини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Т303.
Илмий маслаҳатчи: Якубов Махмуджон Махамаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Қодирбекова Қутпиниса Каримовна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рух ишлаб чиқариш кеклари ва мис, рух ишлаб чиқариш технологик эритмаларидан металларни ажратиб олишнинг самарали технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув буғи иштирокида термик ишлов берилганда металлар оксидларининг ҳосил бўлиши ва ҳароратга, давомийликка боғлиқ ҳолда сульфидли минералларни қўшимча равишда оксидланишига фаол ёрдам берадиган, сув буғи билан металлар сульфидларини таъсирлашиш жараёнининг принциплари ишлаб чиқилган ҳамда жараённинг мақбул тартиби аниқланган;
сув буғи иштирокида термик ишлов беришдан сўнг рух кекини юқори ҳароратда сульфат кислота иштирокида танлаб эритишда бирикмаларни эришининг кинетик параметрлари ишлаб чиқилган, (III) валентли темир сульфатининг иштироки металларни эритмага қўшимча ажратиб олинишига имкон туғдириши аниқланган;
мис ва рух ишлаб чиқаришдаги таркибида металлар бўлган эритмалардан оғир рангли металлар ионларини ионли флотациялашнинг оптимал режимига турли параметрларнинг таъсири аниқланган;
технологик эритмалардан металларни флотацион ажратиб олишни самарадорлиги металлар ионларининг сирт фаол моддалар (диэтилдитиокарбамат натрий ДЭДТК-Na) билан таъсирлашиши натижасида гидрофоб ва қийин эрийдиган чўкмалар ҳосил бўлишига боғлиқлиги аниқланган;
сувли эритмаларда озон фаол заррачалар - гидроксил (ОН•) и озонид (О3•) радикаллар, кислород (О2), атомар кислород (О) ва бошқаларни ҳосил қилиб, органик ва ноорганик моддалар билан тўғридан-тўғри кимёвий таъсирлашишинатижасида металлар ионларини чўктириши ва оқава (технологик) сувларни рухсат этилган концентрация (РЭК) талабларигача тозалаши аниқланган;
оғир рангли металлар концентрацияси паст технологик эритмаларни озонлаш усули ёрдамида юмшатилган-тозаланган сув олиш имконини берадиган, тозалаш жараёнига таъсир қилувчи (эритма рН, темир (III) ва бошқа металларнинг миқдори, жараённинг давомийлиги ва бошқалар) технологик параметрларни танлаш принциплари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рух ишлаб чиқариш кеклари ва мис, рух ишлаб чиқариш технологик эритмаларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рух ва бошқа қимматбаҳо металларни юқори даражада ажратиб олишни таъминлайдиган, рух кекини қайта ишлашнинг такомиллаштирилган технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг рух заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 28 ноябрдаги АА-08637-сон маълумотномаси). Натижада, рухни гидрометаллургик усулда ажратиб олиш даражасини ошириш, «Олмалиқ КМК» АЖдаги хориждан келтириладиган қимматбаҳо кокс қўлланиладиган вельцлаш жараёнидан воз кечиш ҳисобига қайта ишлаш харажатларини қисқартириш имконини берган;
металлургик ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни ва таркибида металлар бўлган эритмаларни ионли флотациялаш жараёнининг такомиллаштирилган технологиялари «Олмалиқ КМК» АЖнинг мис эритиш заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 28 ноябрдаги АА-08637-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва таркибида металлар бўлган технологик эритмалардан металларни ажратиб олиш даражасини 99 % гача ошириш ҳамда технологик эҳтиёжлар учун ишлатиладиган, металлургик ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни рухсат этилган концентратция (РЭК) талабларигача тозалаш имконини берган;
металлургик ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни ва таркибида металлар бўлган эритмаларни озонлаш жараёнининг такомиллаштирилган технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг мис эритиш заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 28 ноябрдаги АА-08637-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришдаги оқава сувлар ва таркибида металлар бўлган эритмалари билан металларнинг йўқотилишини камайтириш, маиший мақсадларда фойдаланиладиган тозаланган сув олиш имконини берган.