Пўлотжонов Мақсуджон Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ўткир бронхиолитни олиб бориш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2246.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фурқат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий -амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.04.
Расмий оппонентлар: Раббимова Дилфуза Таштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўткир бронхиолитнинг клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганиш, уларни олиб бориш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ўткир бронхиолит ривожланишининг клиник-анамнестик хавф омиллари ва этиологик тузилмасини комплекс баҳолаш орқали перинатал сабаблар, сунъий озиқлантириш, оғирлашган преморбид фон ва ҳамроҳ касалликлар каби омиллар касаллик ривожланиш хавфини белгиловчи, этиологик тузилмада эса респиратор-синцитиал вируснинг устунлиги (53,6%) ҳамда унинг бошқа вируслар (Mycoplasma ва Chlamydia pneumoniae) билан ассоциацияси касалликнинг оғир кечишини белгиловчи муҳим омиллар эканлиги исботланган;
ўткир бронхиолитли болаларда иммун жавобнинг цитокин хусусиятлари аниқланиб, қон зардобида IL-4, IL-6, IL-10 ва IFN-α миқдорининг ишончли ошиши, IFN-γ даражасининг эса пасайиши ҳужайравий ва гуморал иммун жавоб ўртасидаги дисбалансни ифодалаши ҳамда ушбу кўрсаткичлар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ва касаллик оғирлигини баҳолашда қўшимча диагностик мезонлар сифатида аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
ўткир бронхиолит патогенезида оксидатив стресс, антиоксидант ҳимоя тизими ва рух микроэлементи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, малон диальдегид миқдорининг 2,0 марта ошиши, супероксиддисмутаза фаоллигининг 1,5 марта, каталаза фаоллигининг 1,8 марта ва рух концентрациясининг 1,6 марта пасайиши касалликнинг оғир кечиши билан боғлиқлиги ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг диагностик ва прогностик маркерлар сифатида аҳамияти исботланган;
клиник-лаборатор, иммунологик ва оксидатив-антиоксидант кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида болаларда ўткир бронхиолитни олиб бориш ва даволашнинг такомиллаштирилган схемаси ишлаб чиқилган бўлиб, комплекс даволаш таркибида ингаляцион глюкокортикостероид, рух сақловчи иммунокорректор ва модуляторларни комплекс қўллаш IL-4, IL-6, IL-10, IFN-α ва малон диальдегид даражаларининг пасайиши, IFN-γ миқдори, супероксиддисмутаза ва каталаза фаоллиги ҳамда рух концентрациясининг ошиши билан кечиши асосланган ва ушбу ёндашувнинг клиник-лаборатор самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ўткир бронхиолитни олиб бориш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда ўткир бронхиолит ривожланишининг клиник-анамнестик хавф омиллари ва этиологик тузилмасини комплекс баҳолаш орқали перинатал сабаблар, сунъий озиқлантириш, оғирлашган преморбид фон ва ҳамроҳ касалликлар каби омиллар касаллик ривожланиш хавфини белгиловчи, этиологик тузилмада эса респиратор-синцитиал вируснинг устунлиги (53,6%) ҳамда унинг бошқа вируслар (Mycoplasma ва Chlamydia pneumoniae) билан ассоциацияси касалликнинг оғир кечишини белгиловчи муҳим омиллар эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 апрелдаги 8н-р/34-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитни ташхислаш ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги 43-сон ва Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.05.2025 йилдаги 85-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/27-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: болаларда ўткир бронхиолит ривожланишининг клиник-анамнестик хавф омилларини эрта аниқлаш юқори хавф гуруҳидаги беморларни ўз вақтида ажратиш, касалликнинг оғир кечиш эҳтимолини олдиндан баҳолаш ва мақсадли профилактик-даволаш чораларини эрта бошлаш имконини берган. Натижада асоратлар, такрорий госпитализациялар ва реанимация бўлимига ўтказиш эҳтиёжини камайтириш, беморларнинг тикланиш муддатини қисқартириш ҳамда тиббий ёрдам сифатини ошириш имконияти яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларини эрта аниқлаш ва касалликнинг оғирлашувини олдини олиш натижасида стационар даволаш билан боғлиқ эҳтимолий харажатларни камайтириш имконияти яратилган. Стационарда бир ётоқ-кун учун харажат 366 355 сўмни ташкил этган бўлиб, 10 кунлик даволашнинг бир беморга тўғри келадиган қиймати: C = 366 355 × 10 = 3 663 550 сўм. 37 нафар бемор учун стационар даволаш билан боғлиқ умумий харажатлар 135 551 350 сўмни ташкил этган. Шу тариқа, хавф гуруҳини эрта аниқлаш орқали оғир кечиш ва узоқ муддатли стационар даволашга эҳтиёжнинг олдини олиш соғлиқни сақлаш ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш имконини берган. Хулоса: ўткир бронхиолит ривожланишининг хавф омилларини эрта аниқлаш касалликнинг оғир кечишини прогнозлаш, асосланган коррекцияни эрта бошлаш ва стационар даволаш билан боғлиқ ортиқча харажатларни камайтириш нуқтаи назаридан тиббий ва иқтисодий жиҳатдан мақбул ёндашув эканлиги кўрсатилган.
иккинчи илмий янгилик: ўткир бронхиолитли болаларда иммун жавобнинг цитокин хусусиятлари аниқланиб, қон зардобида IL-4, IL-6, IL-10 ва IFN-α миқдорининг ишончли ошиши, IFN-γ даражасининг эса пасайиши ҳужайравий ва гуморал иммун жавоб ўртасидаги дисбалансни ифодалаши ҳамда ушбу кўрсаткичлар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ва касаллик оғирлигини баҳолашда қўшимча диагностик мезонлар сифатида аҳамиятга эга эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 апрелдаги 8н-р/34-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитни ташхислаш ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги 43-сон ва Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.05.2025 йилдаги 85-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/27-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: цитокин профилини баҳолаш ва аниқланган иммунологик ўзгаришларга йўналтирилган даволашни қўллаш IL-4, IL-6, IL-10 ва IFN-α даражаларининг пасайиши ҳамда IFN-γ даражасининг ошиши билан намоён бўлган. Бу яллиғланиш жараёни фаоллигини пасайтириш, касалликнинг оғир кечиш хавфини эрта баҳолаш, асоратлар ва такрорий госпитализацияларни камайтириш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: цитокин кўрсаткичларидан касаллик оғирлиги ва даволаш самарадорлигини баҳолаш мезонлари сифатида фойдаланиш беморларни хавф даражаси бўйича табақалаштириш ва даволаш ҳажмини индивидуаллаштириш имконини берган. Бу эса барча беморларга бир хил ҳажмда қўшимча даволаш чораларини қўллаш ўрнига тиббий ресурсларни клиник эҳтиёжга мувофиқ йўналтириш, ортиқча дори воситалари, қўшимча текширувлар ва узоқ муддатли стационар кузатув билан боғлиқ харажатларни қисқартириш имконини яратган. Хулоса: цитокин профилига асосланган дифференциал ёндашув клиник қарор қабул қилишнинг аниқлигини ошириш билан бир қаторда, диагностика ва даволаш ресурсларидан мақсадли фойдаланиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилган.
учинчи илмий янгилик: ўткир бронхиолит патогенезида оксидатив стресс, антиоксидант ҳимоя тизими ва рух микроэлементи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланиб, малон диальдегид миқдорининг 2,0 марта ошиши, супероксиддисмутаза фаоллигининг 1,5 марта, каталаза фаоллигининг 1,8 марта ва рух концентрациясининг 1,6 марта пасайиши касалликнинг оғир кечиши билан боғлиқлиги ҳамда мазкур кўрсаткичларнинг диагностик ва прогностик маркерлар сифатида аҳамияти исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 апрелдаги 8н-р/34-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитни ташхислаш ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги 43-сон ва Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.05.2025 йилдаги 85-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/27-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: рух сақловчи иммунокорректорни комплекс даволаш таркибида қўллаш беморларда МДА даражасининг пасайиши, СОД ва каталаза фаоллигининг ошиши ҳамда рух концентрациясининг тикланишига олиб келган. Натижада оксидатив стресс даражасини камайтириш, антиоксидант ҳимояни кучайтириш, беморларнинг тикланишини тезлаштириш ва стационарда даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириш имконияти яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: даволаш натижасида стационарда бўлиш муддатининг 2 ётоқ-кунга қисқариши бевосита стационар харажатларини тежаш имконини берган. Бир ётоқ-кун қиймати 366 355 сўм бўлганда бир бемор учун иқтисодий самара: E₁ = 366 355 × 2 = 732 710 сўм. 37 нафар бемор учун жамланган иқтисодий самара: ΣE = 732 710 × 37 = 27 110 270 сўмни ташкил этган. Хулоса: рух сақловчи иммунокоррекцияни комплекс даволашга киритиш стационарда даволаниш муддатини 2 кунга қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун 732 710 сўм, 37 нафар бемор миқёсида эса 27 110 270 сўм маблағни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: клиник-лаборатор, иммунологик ва оксидатив-антиоксидант кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида болаларда ўткир бронхиолитни олиб бориш ва даволашнинг такомиллаштирилган схемаси ишлаб чиқилган бўлиб, комплекс даволаш таркибида ингаляцион глюкокортикостероид, рух сақловчи иммунокорректор ва модуляторларни комплекс қўллаш IL-4, IL-6, IL-10, IFN-α ва малон диальдегид даражаларининг пасайиши, IFN-γ миқдори, супероксиддисмутаза ва каталаза фаоллиги ҳамда рух концентрациясининг ошиши билан кечиши асосланган ва ушбу ёндашувнинг клиник-лаборатор самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 12 апрелдаги 8н-р/34-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларда ўткир бронхиолитни ташхислаш ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.05.2025 йилдаги 43-сон ва Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.05.2025 йилдаги 85-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/27-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: клиник-лаборатор ва иммунологик тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган дифференциаллашган комплекс даволаш схемаси IL-4, IL-6, IL-10, IFN-α ва МДА даражаларининг пасайиши, IFN-γ миқдори, СОД ва каталаза фаоллиги ҳамда рух концентрациясининг ошиши билан ифодаланувчи клиник-лаборатор самарадорликни таъминлаган. Такомиллаштирилган ёндашув такрорий госпитализациялар частотасини 78,5% га, реанимация бўлимига ўтказиш ҳолатларини эса 78,4% га камайтиришга имкон берган ва беморларни олиб бориш тактикасини оптималлаштирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: дифференциаллашган даволаш усули стационарда даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача, яъни 20% га қисқартирган. Бир бемор учун стандарт 10 кунлик стационар даволаш харажати 3 663 550 сўмни, такомиллаштирилган усулда 8 кунлик даволаш харажати эса: C₁ = 366 355 × 8 = 2 930 840 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, бир бемор учун тўғридан-тўғри иқтисодий самара:ΔC = 3 663 550 − 2 930 840 = 732 710 сўм, яъни стационар харажатлари 20% га камайган. 37 нафар бемор учун жамланган бевосита иқтисодий самара 27 110 270 сўмни ташкил этган. Бундан ташқари, такрорий госпитализацияларни 78,5% га ва реанимация бўлимига ўтказиш ҳолатларини 78,4% га камайтириш натижасида қўшимча стационар ва интенсив терапия харажатларининг олди олиниши ушбу ёндашувнинг билвосита иқтисодий самарасини ҳам таъминлаган. Хулоса: ўткир бронхиолитли болаларда такомиллаштирилган дифференциаллашган даволаш схемасини қўллаш бир бемор учун стационар харажатларини 732 710 сўмга ёки 20% га, 37 нафар бемор ҳисобида эса 27 110 270 сўмга камайтириш билан бирга, такрорий госпитализация ва реанимацион ёрдамга эҳтиёжни сезиларли даражада қисқартириш имконини берган.