Баҳриддинова Муаззам Азам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодиётни рақамли трансформацияси шароитида аҳоли такрор барпо бўлиш жараёнининг ривожланиш хусусиятлари”, 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2030.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Мамадалиева Хафиза Холдаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Бобоназарова Жамила Холмурадовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Муҳаббат Абдулҳошимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рақамли трансформация шароитида Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо бўлиш жараёнларининг демографик тенденсиялари ва ҳудудий хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш, уларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсирини баҳолаш ҳамда демографик жараёнларни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли трансформация шароитида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларида юзага келадиган зиддиятларни баҳолашнинг “рақамли-демографик парадокс” (ДП=Ф/Э) индикатори таклиф этилган ҳамда унинг ҳудудий эмпирик баҳолаш асослари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ҳудудларида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий омиллари тизимлаштирилиб, ҳудудлар ўртасидаги демографик дифференциация ва унинг асосий хусусиятлари аниқланган;
аҳоли такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсирини комплекс баҳолаш асослари такомиллаштирилиб, демографик омилларнинг меҳнат ресурслари ҳажми ва таркибига таъсири асослаб берилган, шунингдек, социологик тадқиқотлар асосида аҳолининг фарзанд кўришга оид қарорларига таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва оилавий омиллар тизимлаштирилиб, демографик қарорларни шакллантириш механизми такомиллаштирилган;
аҳоли сони ва меҳнат ресурсларининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш прогнозлари ишлаб чиқилиб, Қашқадарё вилояти аҳолиси сонининг 2030-йилда 3 895,0 минг, 2040-йилда 4 480,0 минг ва 2050-йилда 5 050,0 минг кишига етиши эҳтимоллилиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформация шароитида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларини ривожлантириш, демографик ўзгаришларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсирини баҳолаш ҳамда демографик жараёнларни прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Рақамли трансформация шароитида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларида юзага келадиган зиддиятларни ифодаловчи “рақамли-демографик парадокс”ни баҳолаш индикатори (ДП = Ф/Э) ни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги “2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 83-сон қарори доирасида демографик жараёнларни таҳлил қилиш ва баҳолаш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-июлдаги 04/00-01/09-632-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида туғилиш ва хотин-қизлар бандлиги ўртасидаги нисбатни ягона индикатор орқали баҳолаш, ҳудудлар ўртасидаги демографик тафовутларни аниқлаш ҳамда рақамли трансформация шароитида аҳолининг такрор барпўлиш жараёнларидаги ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган;
Меҳнат ресурсларининг шаклланишига таъсир этувчи демографик омилларни ҳудудий хусусиятлар асосида гуруҳлаштириш ва уларнинг типологиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-декабрдаги “Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 717-сон қарори доирасида ҳудудий меҳнат ресурслари ва бандлик кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-июлдаги 04/00-01/09-632-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида туғилиш, ўлим, табиий ўсиш, миграция, ёш-жинс таркиби каби демографик омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири ҳудудий хусусиятлар асосида тизимлаштирилиб, уларнинг дифференциал таъсири аниқланган. Бу эса ҳудудларнинг демографик ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларининг сони ва таркибини баҳолаш, бандлик кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш бўйича манзилли чора-тадбирларни асослаш имкониятларини асосланган;
Аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсирини комплекс баҳолаш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-декабрдаги 717-сон қарори доирасида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш жараёнларида фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-июлдаги 04/00-01/09-632-сон маълумотномаси). Бу таклиф асосида аҳолининг такрор барпо бўлиш кўрсаткичларини меҳнат ресурсларининг шаклланиши билан боғлиқ ҳолда баҳолаш, демографик жараёнларнинг меҳнат ресурслари сони ва таркибига таъсирини аниқлаш ҳамда меҳнат ресурслари балансини шакллантиришда демографик омилларни тизимли равишда ҳисобга олиш имкониятлари кенгайтирилган;
Аҳоли ва меҳнат ресурсларининг ўрта ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-декабрдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1011-сон қарорига 2023-йилдан эътиборан ўзгартириш киритиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-июлдаги 04/00-01/09-632-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида демографик жараёнларнинг истиқболдаги ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли сони ва меҳнат ресурсларининг ўрта ва узоқ муддатли динамикаси баҳоланган, меҳнат ресурсларининг шаклланишига таъсир этувчи туғилиш, ўлим, табиий ўсиш, ёш таркиби ва миграция жараёнларининг истиқболдаги ўзгаришларини ҳисобга олиш имконияти кенгайтирилган. Жумладан, Қашқадарё вилояти аҳолиси сонининг 2023-йилдаги 3 482,3 минг кишидан 2030-йилда 3 895,0 минг, 2040-йилда 4 480,0 минг ва 2050-йилда 5 050,0 минг кишига етиши прогноз қилинган. Мазкур прогноз натижалари асосида меҳнат ресурсларининг истиқболдаги шаклланиш кўламини баҳолаш, меҳнат бозорига кириб келувчи аҳоли оқимини олдиндан аниқлаш, бандликка бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича истиқболли чора-тадбирларни асослаш имкониятлари оширилган;
социологик тадқиқотлар асосида аҳолининг фарзанд кўришга оид қарорларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва демографик қарорларни шакллантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори доирасида оилавий-демографик жараёнларни таҳлил қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2023-йил 13-июлдаги 04/00-01/09-632-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф орқали аҳолининг фарзанд кўриш қарорларига таъсир этувчи иқтисодий, ижтимоий ва демографик омилларни аниқлаш, оилаларнинг репродуктив хулқ-атворидаги ҳудудий фарқларни баҳолаш ҳамда оилавий-демографик жараёнларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish