Чориев Фазлиддин Насриддиновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқи халқаро иқтисодий муносабатларида тутган ўрни (1946-1990 йй қишлоқ хўжалиги мисолида)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2230
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Соипова Камола Давляталиевна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович тарих фанлари доктори, профессор; Адилов Аброр Анварович тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Совет давлати халқ хўжалигининг халқаро муносабатларида Ўзбекистоннинг иштирокининг (1946-1990 йй.) тарихий жиҳатларини, хусусан иқтисодий муносабатларда қишлоқ хўжалиги алоқаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон ССРда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 1946 – 1990-йилларда ташқи бозорларга экспорт ҳажми ва йўналишлари аниқланиб, 1960-йилда Ўзбекистондан экспорт қилинган пахта толасининг 63 фоизи СССРнинг ташқи савдо бўлимлари орқали Англия, Япония, Полша, Чехословакия ва Ҳиндистон каби пахта экспорти юқори даражадаги давлатларга юборилганлиги асосланган;
Осиё ва Африка мамлакатлари билан агросаноат алоқаларида Ўзбекистоннинг тутган ўрни аниқланиб, дунёнинг 58 давлатига юборилган товар ва техникалар, шунингдек ҳар бир давлатга юборилган экспорт хўжалик маҳсулотларининг динамикаси далилланган;
СССРнинг агросаноат комплексини кадрлар билан таъминлаш сиёсати доирасида, Ўзбекистон Олий ўқув юртларида хорижий давлатлар ва хорижий олий ўқув юртларида ўзбек олимларининг аграр мутахассислар тайёрлаш тажрибаси аниқланиб, жумладан 1975 – 1985-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтида (ТИҚХМИ) Алжир, Миср ва Афғонистондан келган 247 нафар талабаларнинг таҳсил олгани, Тошкент давлат аграр университетида 250 нафар хорижий талабалар қишлоқ хўжалиги соҳасида олий таълимдан кейинг босқичларида ҳам илмий ишларини давом эттиргани,  ушбу жараён СССР ташқи сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолангани исботланган;
1970–1990 йилларда Ўзбекистоннинг учинчи дунё давлатлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги илк бор тизимли таҳлил қилинди, шунингдек  Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Бангладеш, Эфиопия ва Сурия билан аграр алоқалар кенгайгани ҳамда мутахассислар алмашинуви 120 нафардан 180 нафаргача кўпайгани асосида Ўзбекистон ССРнинг халқаро аграр ҳамкорликдаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Совет Иттифоқи халқаро муносабатларида тутган ўрни (1946-1990 йй. қишлоқ хўжалиги мисолида) тадқиқот давомида илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ССРда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 1946 – 1990-йилларда ташқи бозорларга экспорт ҳажми ва йўналишлари аниқланиб, 1960-йилда Ўзбекистондан экспорт қилинган пахта толасининг 63 фоизи СССРнинг ташқи савдо бўлимлари орқали Англия, Япония, Полша, Чехословакия ва Ҳиндистон каби пахта экспорти юқори даражадаги давлатлар билан ҳамкорлик масалаларига оид тадқиқот натижаларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих билан танишув” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2025-йил 20-майдаги 01-33/331-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ўзбек халқи тарихининг мустамлака даври тарихи бўйича батафсил маълумотларга эга бўлиш имконини берган.
Осиё ва Африка мамлакатлари билан агросаноат алоқаларида Ўзбекистоннинг тутган ўрни аниқланиб тадқиқотда келтирилган илмий материаллар совет даврида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги ўрнини янада чуқур англаш, аграр сиёсатнинг ташқи иқтисодий алоқаларга таъсирини илмий асосда ёритилганлиги, талабаларнинг қиёсий таҳлил даражасини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан умумлаштирилиб, Вазирликнинг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи билан нашрга тавсия этилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли дарсликни тайёрлаш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-декабр 02/01-01-395-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар мавзу доирасида тарихий билимлар кенгайишига хизмат қилган. 
СССРнинг агросаноат комплексини кадрлар билан таъминлаш сиёсати доирасида, Ўзбекистон Олий ўқув юртларида хорижий давлатлар ва хорижий олий ўқув юртларида ўзбек олимларининг аграр мутахассислар тайёрлаш тажрибаси аниқланиб, илмий ўрганилиб тадқиқотда келтирилган илмий материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан умумлаштирилиб, Вазирликнинг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи билан нашрга тавсия этилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли дарсликни тайёрлаш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-декабр 02/01-01-395-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг Совет иттифоқи халқаро иқтисодий муносабатларида тутган ўрни бўйича архив маълумотлари асосида мавзу доирасида қиёсий таҳлил қилиш даражаси кенгайган.
Ўзбекистоннинг учинчи дунё давлатлари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги, Совет Иттифоқининг огʻир саноатга устувор аҳамият бериши Ўзбекистонда пахта монокултурасини кучайтирганлиги, бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги технологиялари ва инфратузилма модернизацияси доирасида Ўзбекистон ССРнинг  мутахасислар тайёрлаш ва кадрлар алмашинуви, халқаро аграр ҳамкорликдаги ўрни тадқиқот натижаларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих билан танишув” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2025-йил 20-майдаги 01-33/331-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар томошабинларнинг халқаро кадрлар алмашинуви ва аграр муносабат тармоқлари бўйича кенг маълумотлар олиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish