Салаев Фазлиддин Шамсиддин ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда этнослараро жараёнлар ривожида ижтимоий-демографик омилларнинг ўрни”. 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fal1828
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаралиев Шухрат Абдулазизович, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор, Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда этнослараро жараёнлар ривожида ижтимоий-демографик омилларнинг таъсирини илмий ёндашувлар ва эмпирик материаллар асосида  таҳлил қилиб, миллий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда аҳоли сони динамикаси, миграция, урбанизация, ёш таркиби ва никоҳ муносабатларининг этнослараро барқарорликка таъсиридаги сабаб-оқибат боғлиқликларини ифодаловчи тизимли-функсионал модел ишлаб чиқилган.
Республика ҳудудлари кесимида этник таркиб ва демографик ўзгаришларнинг этнослараро муносабатларга таъсири хусусиятлари аниқланиб, кўп этносли муҳитда фуқаровий бирлик ва умумийликни таъминлашнинг ғоявий ва маънавий қадриятлар тизимига таянувчи маънавий интеграциялашув мезонлари назарий жиҳатдан далилланди.
Этнослараро тотувликни мустаҳкамлашда аҳолининг оилавий тарбия, билим даражаси, Ватан тақдири учун масъуллик ҳисси, бандлик ҳолати ва ижтимоий мобиллик кўрсаткичларининг аҳамияти назарий асосланиб, уларнинг ижтимоий интеграцияга таъсирини баҳолашнинг янги методологик ёндашуви, шунингдек, демографик ўсиш ва ёшлар қатламининг кўплиги шароитида, давлат стратегиялари муваффақияти уларнинг тафаккурида бағрикенглик ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш даражасига тўғридан-тўғри боғлиқлиги ижтимоий-фалсафий қонуният сифатида очиб берилди. 
Ўзбекистон шароитида этнослараро жараёнларнинг оптимал ҳолатини самарали бошқариш ва прогнозлаш мақсадида ижтимоий-демографик омилларга асосланган мониторинг механизми ҳамда миллатлараро барқарорликни таъминлашга қаратилган амалий тавсиялар ва институционал таклифлар шакллантирилиб, мониторинг ва ижтимоий прогнозлашнинг методологик параметрлари асосланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда этнослараро жараёнлар ривожига таъсир этувчи ижтимоий-демографик омилларнинг (аҳоли сони динамикаси, миграция, урбанизация, ёш таркиби, никоҳ муносабатлари) ўзаро боғлиқлик механизми тизимли таҳлил қилиниб, жамиятнинг модернизациялашуви шароитида демографик динамика, яъни аҳолининг зичлашуви ва миграция оқимлари ҳамда этнослараро   жараёнларининг  барқарорлиги ўртасидаги сабаб-оқибатли боғлиқликларни аниқлашнинг тизимли-функсионал модели маълумотларидан   Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида 2024-2026-йилларга мўлжалланган АЛМ-202403110247 “Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, маърифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 5-июндаги 100/400-сон  маълумотномаси). Натижада аҳоли сони динамикаси, миграция, урбанизация, ёш таркиби ва никоҳ муносабатларининг этнослараро барқарорликка таъсири тўғрисидаги маълумотлардан мамлакатимизда этнослараро маънавий ва маданий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилади;
Республика ҳудудлари кесимида этник таркиб ва демографик ўзгаришлар асосида этнослараро муносабатлар ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари аниқланиб, кўпетносли муҳитда фуқаровий бирлик ва умумийликни таъминлашнинг ғоявий ва маънавий қадриятлар тизимига таянувчи маънавий интеграциялашув мезонлари назарий жиҳатдан далилланган ўринларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2026-йилга мўлжалланган Амалий тадбирлар режасининг 85-банди “Давлат органлари раҳбарлари ва ёшларнинг тўғридан-тўғри очиқ мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида “Раҳбар ва ёш ходимлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Тадбиркорлар ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиш” каби вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 17-июндаги 05-01-21-4271-сонли маълумотномаси). Натижада этнослараро тотувлик ва ижтимоий-демографик барқарорликни таъминлаш борасидаги илмий хулосалар ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилган соҳада амалга ошириладиган самарали сиёсат ва илмий асосланган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти, жамият тинчлиги ва фаровонлигининг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилади;
Этнослараро тотувликни мустаҳкамлашда аҳолининг  билим  даражаси, бандлик ҳолати ва ижтимоий мобиллик кўрсаткичларининг аҳамияти назарий асосланиб, уларнинг ижтимоий интеграцияга таъсирини баҳолашнинг янги методологик ёндашуви, шунингдек, демографик ўсиш ва ёшлар қатламининг кўплиги шароитида, давлат стратегиялари муваффақияти уларнинг тафаккурида бағрикенглик ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш даражасига тўғридан-тўғри боғлиқлиги ижтимоий-фалсафий қонуният сифатида очиб берилганлигига оид хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2026-йил 18-июндаги 37-02-14/1150-сонли маълумотномаси). Натижада этнослараро тотувликни мустаҳкамлашда аҳолининг  билим  даражаси, бандлик ҳолати ва ижтимоий мобиллик кўрсаткичлариларига оид хулоса ва тавсиялар Ўзбекистоннинг жадал ривожланиши, жамият тараққиётининг асосий йўналишларида фуқаровий бирликни мустаҳкамлаш, ижтимоий барқарорликни таъминлашаг хизмат қилади;
Ўзбекистон шароитида этнослараро жараёнларни самарали бошқариш ва прогнозлаш мақсадида ижтимоий-демографик омилларга асосланган   мониторинг механизми ҳамда миллатлараро барқарорликни таъминлашга қаратилган амалий тавсиялар ва институсионал таклифлар шакллантирилиб,  мониторинг ва ижтимоий прогнозлашнинг методологик параметрлари асосланганлигига доир ғоялар, хулосалар, илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида                       олиб бораётган маънавий-маърифий ҳамда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик йўналишидаги тадбирлари мазмунини  бойитишда фойдаланиш тавсия этилди (Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг   2026-йил 18-июндаги 6-263-сонли далолатномаси). Тадқиқот ишида келтирилган янгиликлар ва  таклиф-таҳлиллардан  Ўзбекистон Халқ демократик партиясида маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини ошириш, жамиятимизда этнослараро жараёнлар ва миллатлараро муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, диссертация иши натижалари  амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳамда уларни кенг миқёсда жорий этиш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish