Сулаймонов Махмудбек Шухратбекович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий тадқиқи” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1617
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамов Илҳомиддин Абдуқодирович, фалсафа фанлари доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Маматов Обидхон Ваққосович, фалсафа фанлари номзоди, доцент, Саидкасимов Акбаржон Исахонович фалсафа фанлари доктори(ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда фуқаролик позициясини ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий омилларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
–фуқаролик позициясининг генезиси замонавий ижтимоий-сиёсий воқелик парадигмаси нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, тараққиётнинг ҳозирги босқичида ёшларда уни ривожлантириш бойича илғор тажрибаларни қўллаш йўллари исботланган ҳамда уларни миллий ижтимоий-маданий шароитга мослаштиришнинг устувор йўналишлари далилланган;
–фуқаролик тушунчасининг ижтимоий-фалсафий моҳияти фуқаролик позицияси призмасида талқин қилиниб, унинг миллий идентикликни шакллантиришдаги ўрни асосланган;
–эмпирик тадқиқотлар асосида ёшларнинг фуқаролик позициясини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар сифатида ҳуқуқий нигилизм, сиёсий бефарқлик ҳамда иқтисодий маданият етишмаслиги исботланган, уларнинг фуқаролик фаоллигига салбий таъсирини бартараф этишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари очиб берилган;
–хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида ёшлар ўртасида фуқаролик позициясини ривожлантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатларини ташкил этиш ҳамда сиёсий партияларнинг ёшлар қаноти фаолиятини кучайтиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар аргументлаштирилиб, уларни Ўзбекистон шароитида қўллашнинг ташкилий-институционал йўналишлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларда фуқаролик позициясини шакллантиришга доир ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
фуқаролик позициянинг генезисини бугунги ижтимоий-сиёсий воқелик парадигмасидан ўрганиб чиқиб, тараққиётнинг ҳозирги босқичида ёшларда уни шакллантиришга доир тарихий тажрибани қўллаш йўлларини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг ёш ходимлар билан ишлаш сохасида 2026-йилда амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий-тадбирлар режасининг 11-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2026-йил, 23-январдаги 2/411-сонли маълумотномаси). Натижада Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар билан ишлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнлари самарадорлиги ошган;
фуқаролик тушунчасининг ижтимоий-фалсафий моҳияти фуқаролик позицияси призмасида талқин қилиниб, унинг миллий идентикликни шакллантиришдаги ўрнига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 4-бандига қўшилиб, ижрога қаратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2026-йил 9-январдаги 04/8-10-02-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистонни келажаги бунёдкори сифатида ҳар жабҳада ўзларини кўрсатишлари, фуқаролик позициясининг кучайишига имконият яратиб берган.
ёшларда волонтёрлик фаолиятини кучайтириш йўллари ишлаб чиқилганига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан 2023-йил 18-августдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-863-сон қонунининг 91-моддаси (махсус ваколатли давлат органининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари)ни, 92-моддаси (республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари)ни, 10-модданинг биринчи қисми (волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат мақсадли дастурларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади), 19-моддаси (волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунга)га, киритилган ўзгаришларни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 12-майдаги 3/дн-66-сон маълумотномаси);
Хорижий давлатлар мисолида фуқаролик позициясини шакллантириш тажрибаси ўрганиб чиқилиб, болалар ва ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатларини ташкил этиш, сиёсий партияларнинг ёшлар қанотини янада кучайтириш йўллари ишлаб чиқилганига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2026-йилга мўлжалланган иш режасининг 4-бандига қўшилиб, ижрога қаратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг 2026-йил 9-январдаги 04/8-10-02-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистонни келажаги бунёдкори сифатида ҳар жабҳада ўзларини кўрсатишлари, фуқаролик позициясининг кучайишига имконият яратиб берган.