Кудияров Алишер Раметуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шохтемир – Чимбой – Қуйи Амударё ўнг соҳили халқларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази (ХВИИИ – ХХ асрнинг 20-йиллари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tar533
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Сарибаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Савриев Жасур Фахриддинович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
II. Тадқиқот мақсади сифатида Чимбой шахри тарихи ва унинг ривожланиш босқичларини Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар контекстида тахлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Чимбой шаҳрининг пайдо бўлишининг илдизлари минтақанинг ХВИИИ-ХИХ асрларда ривожланишининг сиёсий-иқтисодий ва этномаданий омилларидан келиб чиқиб, натижада бу эрда аҳоли фаолиятининг барча соҳаларида тасвирланган жамоавий маъмурий-хўжалик ва социомаданий тажрибасини қамраб олган ўзинлик шаҳар маданияти шаклланганлиги кўрсатилган;
Чимбой худудида шаҳар маданиятининг ривожланиши нафақат географик ва хўжалик юритиш омиллари, балки маъмурий-ҳуқуқий марказ сифатида шаклланишига қорақалпоқларнинг қўшни халқлар билан биргаликда ташқи таҳдид ва хавфлардан ҳимояланиш, ички ва ташқи савдони ривожлантириш, комплекс хўжалик мухитини яратиш каби тарихий шарт-шароитларнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлганлиги далилланган;
ХИХ аср охири ва ХХ бошларида Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати нуктаи назарида Чимбой шаҳри Амударёнинг қуйи минтақасидаги нафақат савдо ва маданий маркази, балки минтақамизда фаол харбий-иқтисодий экспансиясини амалга оширишда стратегик аҳамият касб этувчи марказ сифатида тан олинганлиги очиб берилган;
Совет ҳокимиятининг илк йилларида Чимбой шаҳри ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликлар маркази сифатида Қўйи Амударё минтақасида катта аҳамият касб этиб, шу боис совет хокимиятининг янги маъмурий-бошқарув худуди (Амударё вилояти, Қорақалпоқ автоном вилояти) марказига айлантириш бўйича фаолияти Чимбой худудининг иқтисодий ва геологик-гидрологик омиллари сиёсий-географик омилларидан устун бўлганлиги сабаб натижа бермаганлиги очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, ишда кенг қамровли тарихшунослик материаллари ва архив маълумотлари, шу жумладан даврий матбуот материаллари, илмий экспедицияларнинг тадқиқот материаллари ва муаллифнинг дала ёзувларидан фойдаланилган бўлиб, бу Чимбой шаҳрининг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қўшган ҳиссасини холисона баҳолаш имкониятларига тааллуқли бўлган ҳолатларни чуқурроқ тушуниш учун асосларни батафсил кўриб чиқиш имконини берди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти материаллардан Қорақалпоғистонда урбанизация ва шаҳар тузилмаларининг шаклланиши масалаларини ишлаб чиқишда, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон тарихи бўйича янги ўқув дастурларини тузишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот ишининг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида Чимбой мисолида шаҳар ижтимоий ҳаётининг илмий-ҳаққоний манзарасини яратишдан иборат. Олинган натижалар назарий ва тарихий маданиятшунослик соҳасида, шунингдек, тарихий жараёнда шаҳар маданиятининг роли, миллий маданиятдаги эволюцион жараёнлар ва миллатлараро муносабатлар контекстида шаҳарнинг жамиятнинг замонавий ривожланишига таъсири масалаларини ҳал қилишда янги консептуал ёндашувларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, тадқиқот натижалари қорақалпоқ халқининг тарихий-маданий ва маънавий меросини тиклаш, сақлаш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, янги туристик йўналишларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин.
Тадқиқот ишининг амалий натижалари ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида Чимбой мисолида шаҳар ижтимоий ҳаётининг илмий-ҳаққоний манзараси асосида республикамизнинг шимолий туманлари орқали янги транспорт ва логистик йўналишларни очиш, янги коммуникацион алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Диссертация ишида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий таклифлар қатор соҳаларда амалиётга жорий этилди. Жумладан:
Тадқиқот натижалари ва муаллифнинг илмий ёндашишлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканали фаолиятида қўлланилиб, «Тарих ва янги талқин», «Манбалар сўзлайди» ҳамда «Миллат фидойилари» кўрсатувларининг мазмун-моҳиятини илмий жиҳатдан бойитишда хизмат қилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-декабрдаги 02-28-1322-сон маълумотномаси). Диссертант мазкур кўрсатувларда иштирок этиб, айримларида ссенарий муаллифи сифатида қатнашиб, уларнинг илмий асосланганлигини таъминлашга ҳисса қўшган.
Диссертация натижалари ва муаллиф тарафидан йиғилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган Қатағон қурбонлари хотираси музейи фаолиятига жорий этилди. Хусусан, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги музей экспозициясининг «Ўрта Осиё (Туркистон)нинг чор Россияси томонидан босиб олиниши ва маҳаллий аҳолининг қаршилик ҳаракатлари» бўлими мазмунини шакллантиришда тадқиқот материалларидан фойдаланилди (ЎзР Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2025-йил 6-февралдаги №040-сон маълумотномаси). Тадқиқотчи томонидан тақдим этилган архив ҳужжатлари, фотосуратлар, хариталар ҳамда оғзаки тарих материаллари музей экспозицияларини мазмунан бойитиш ва уларнинг илмий-ахборот салоҳиятини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
Диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий хулосалар ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-Г001 фундаментал лойиҳаси доирасида ХВИИИ–ХХ аср бошларида қорақалпоқ халқининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихи билан боғлиқ масалаларни ўрганишда муҳим назарий ва амалий манба сифатида қўлланилди (ЎзР ФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 2-майдаги №263/1-сон маълумотнома). Тадқиқот натижалари асосида Чимбой шаҳрининг ХВИИИ–ХХ аср бошларида сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги ўрни, унинг қурилиш маданияти, тарихий объектлари ва миллий тарихдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилди ҳамда мазкур хулосалар илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда методик манба вазифасини бажарди.
Тадқиқот натижалари ва илмий хулосалар республикамизнинг туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, Чимбой шаҳри тарихи ва унда яшаб ўтган тарихий шахслар ҳақидаги маълумотлар асосида тарихий-археологик йўналишдаги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, маданий мерос объектларини тарғиб этиш ва улардан самарали фойдаланишда амалий натижаларга эришилди (Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2025-йил 16-июндаги маълумотномаси). Тадқиқот доирасида илгари сурилган хулосалар Шахтемир–Чимбой ҳудудининг тарихий ривожланиши, маъмурий бошқарув тизими, аҳолининг ижтимоий ҳаёти ҳамда мустамлакачиликка қарши ҳаракатлар тарихи бўйича янги маълумотларни илмий муомалага киритиш имконини берди.
Тадқиқот ишининг натижалари ва илмий мулоҳазалар Қорақалпоқ халқининг миллий турар жойи — қора уй (ўтов)нинг қурилиш хусусиятлари ва маданий аҳамиятини очиб бериш орқали уни туризм объекти сифатида тарғиб қилишга хизмат қилди (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2025-йил 25-июлдаги маълумотномаси). Хусусан, диссертация натижалари тарих фани мазмунини бойитиш, маданий меросни сақлаш ва тарғиб этиш, Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий ўзликни англаш руҳида тарбиялашда муҳим амалий аҳамият касб этади.