Идиев Акбар Аваз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий қоидалар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХВИ–ХВИИ асрлар ёзма манбаларида Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослигидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar1624.
Илмий раҳбар: Бўриев Омонулла, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентлар: Аллаева Н.А. – тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Улашева Севинч Улаш қизи – тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХВИ–ХВИИ асрларда Мовароуннаҳрда кечган этник жараёнларни маҳаллий ёзма манбалар ва архив-ҳужжатлари материаллари асосида тадқиқ этиш, аҳолининг таркиби, ҳудудий жойлашуви ва миграцион ҳаракатларини аниқлаш ҳамда уруғ-қабила гуруҳларининг сиёсий ва хўжалик ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХВИ–ХВИИ асрларда Мовароуннаҳрда кечган этник жараёнларга оид 30 га яқин форсий ва туркий ёзма манба ҳамда бир қатор архив-ҳужжат материаллари бир тизимда жамланиб, уларнинг аҳоли таркиби, ҳудудий жойлашув, миграция, сиёсий ва хўжалик ҳаётини ёритиш имкониятлари манбашунослик жиҳатидан аниқланган;
маҳаллий ёзма манбаларда қайд этилган 27 та этник гуруҳга оид маълумотлар тизимлаштирилиб, уларнинг Мовароуннаҳр ҳудудидаги жойлашуви тарихий-географик жиҳатдан аниқланган ва харитада акс эттирилган;
ёзма ва ёрдамчи манбаларни қиёсий таҳлил қилиш асосида ташқи, ички ва мавсумий кўчишларнинг асосий йўналишлари ҳамда уларга таъсир кўрсатган сиёсий, ҳарбий, хўжалик ва табиий-географик омиллар аниқланиб, миграция йўналишлари харитаси ишлаб чиқилган;
Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида уруғ-қабила вакилларининг марказий ва маҳаллий бошқарув, ҳарбий хизмат, ер-сув ва мулкий муносабатлар, шаҳар ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ўрни ёзма манбалар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХВИ–ХВИИ асрлар ёзма манбаларида Мовароуннаҳрдаги этник жараёнларга оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Мовароуннаҳрда яшаган аҳоли гуруҳлари, уларнинг турмуш тарзи, географик жойлашуви ва ижтимоий ҳаётдаги ўрнига оид маълумотлардан Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспонатларини тартиблаштиришда фойдаланилган (Навоий вилояти тарихи ва маданияти музейининг 2022-йил 7-августдаги 01-01/89-сонли маълумотномаси). Натижада экспонатларнинг тарихий даври ва мазмунини аниқлаштириш ҳамда мазкур музей экспозициясини илмий маълумотлар билан бойитиш имконияти яратилган;
диссертация материаллари ва илмий хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарихий савол”, “Аждодлар мероси”, “Ўзбек уруғлари” ва “Шарқ қўлёзмалари” номли кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 3-октябрдаги 06-28-1804-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар Мовароуннаҳр аҳолисининг таркиби, уруғ-қабила гуруҳларининг жойлашуви ва тарихий фаолиятига оид илмий маълумотлар билан бойитилган;
тадқиқот материалларидан Хоразм Маъмун академиясининг А-ФА-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида тайёрланган “Асарлар” силсиласининг 6-, 8- ва 9-жилдларини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 10-февралдаги 60/2-25-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур нашрлар мавзуга оид қўлёзма манбалар ҳақидаги библиографик ва илмий маълумотлар билан тўлдирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish