Усманова Шохсанам Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ижтимоий ҳаракатчанликнинг миллий характерни шакллантиришдаги ўрни” 09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1625
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юлдашев Серобжон Урмоналиевич фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Юсубов Жалолиддин Кадамович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ҳаракатчанликнинг миллий характерни шакллантиришдаги ўрнини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ҳаракатчанликни ўзига хос ёндашувларини ўрганишда миллий ва ижтимоий хусусиятларини сегрегация (географик ва ижтимоий ажралиш) эканлиги очиб берилган;
ижтимоий ҳаракатчанликни жамият ҳаётидаги аҳамиятини миллий характерга таъсирини ижобий ва салбий жиҳатларини электив консепсияга амал қилиши очиб берилган;
миллий ҳакактерни шакллантиришнинг ижтимоий фаолликдаги диалектик заруратини фрагментар характер (тарқоқлик, бирлик) эканлиги аниқланган;
шахс ва жамият ривожида миллий характерни аҳамиятининг ижтимоий тенглик ва ижтимоий ҳимояланганлик каби детерминистик оқибатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда ижтимоий тенгсизликни бартараф этишнинг ижтимоий-маданий технологиялари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Ижтимоий ҳаракатчанликни ўзига хос ёндашувларини ўрганишда миллий ва ижтимоий хусусиятларини сегрегация (географик ва ижтимоий ажралиш) эканлиги ҳамда ижтимоий ҳаракатчанликни жамият ҳаётидаги аҳамиятини миллий ҳарактерга таъсирини ижобий ва салбий жиҳатларини электив консепсияга амал қилишига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалаида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-январдаги 05-09-157-сон Далолатномаси). Натижада жамият тараққиётига таъсир қиладиган ижтимоий алоқаларнинг юксалишига ҳамда ёшларни ижтимоий фаол бўлишларига хизмат қилган;
ижтимоий ҳаракатчанликни жамият ҳаётидаги аҳамиятини миллий характерга таъсирини ижобий ва салбий жиҳатларини электив консепсияга амал қилишга оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳалла халқ билан давлат ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи  мустақил ва халқчил тузилмада ҳамда маҳалла инфратузулмасини такомиллаштиршда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 17-февралдаги 01-03/2-сон Далолатномаси). Натижада, маҳалла уюшмасининг фаолияти самарадорлиги ошиб ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши янада ортишига хизмат қилган;
шахс ва жамият ривожида миллий характерни аҳамиятини детерминистик оқибатлари (ижтимоий тенглик ва ижтимоий ҳимояланганлик)га оид илмий янгиликларидан миллий характерни шакллантиришнинг ижтимоий диалектик заруратини аниқлаш ҳамда ёшлар ижтимоий фаоллигини юксалтиришнинг конструктив усуллари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида методологик ва консептуал асос сифатида фойдаланилдилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 27-мартдаги 2-13-21-2035-сон Маълумотномаси). Диссертация натижалари ва ишлаб чиқилган илмий тавсиялар Янги Ўзбекистон шароитида тенгсизликни ижтимоий-маданий технологияларни қўллаш билан бартараф этишга оид маънавий-маърифий тадбирларда ва ижтимоий лойиҳаларда, нодавлат ташкилотлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар ва ташаббусларни шакллантиришга хизмат қилган;
миллий ҳакактерни шакллантиришнинг ижтимоий фаолликдаги диалектик заруратини фрагментар характер (тарқоқлик, бирлик) эканлигига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳалла халқ билан давлат ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи  мустақил ва халқчил тузилмада ҳамда маҳалла инфратузулмаси фаолиятини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 17-февралдаги 01-03/2-сон Далолатномаси). Натижада маҳалла уюшмасининг фаолияти ҳамда маҳаллаларда миллий қадриятлар, анъаналар, турмуш тарзи ва ёшлар хулқ-атворини юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish