Камалова Элвира Абдусаттаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Совершенствование методологии оценки влияния управления транспортной системы Узбекистана на эффективность логистики страны (Ўзбекистон транспорт тизими бошқарувининг мамлакат логистика самарадорлигига таъсирини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш), 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Iqt1287
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Гаипназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Исмаилов Акмал Максудович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон транспорт тизими бошқарувининг мамлакат логистика самарадорлиги таъсирини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “транспорт тизимида логистика самарадорлиги” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни мазкур таърифлардаги фарқлари ҳамда турли иқтисодий категориялар билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, транспорт турларида юк ташишни ташкил этиш тизимини рақобатбардошлик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
мамлакат логистика самарадорлигини баҳолашда транспорт тизими бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми, автомобил, темир йўл, ҳаво ва қувур транспортларини ягона логистик занжир сифатида бошқаришни ҳисобга олган ҳолда, транспорт турларини ўзаро мувофиқлаштириш ёрдамида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон транспорт турларида ташилган юк ҳажмларининг логистика самарадорлигига таъсири ва уни Жахон Банки рейтингидаги кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда эконометрик моделлаштириш асосида пессимистик, динамик ва оптимистик ссенарийлар бўйича 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон транспорт тизими бошқарувининг мамлакат логистика самарадорлигини оширишга таъсирини комплекс баҳолаш методикаси, ҳар бир транспорт турининг нисбий ҳиссасини аниқлаш ва самарадорликни оширишни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида турли транспорт ташувларининг мамлакат логистика самарадорлигига таъсирини комплекс баҳолаш консепсияси, ҳар бир транспорт турининг нисбий ҳиссасини аниқлаш ва самарадорликни оширишни ҳисобга олган ҳолда, илмий асосланган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ёрдамида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон логистика самарадорлиги индексидаги ўрнини яхшилашда транспорт бошқаруви самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “транспорт тизимида логистика самарадорлиги” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни мазкур таърифлардаги фарқлари ҳамда турли иқтисодий категориялар билан ўзаро боғлиқлигини аниқлашга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Автомобилларда халқаро ташувлар” номли ўқув қўлланмасини (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйруғи) тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларининг транспорт-логистика соҳасидаги “транспорт тизимида логистика самарадорлиги” тушунчасининг такомиллаштирилган иқтисодий мазмуни бўйича назарий билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
мамлакат логистика самарадорлигини баҳолашда транспорт тизими бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми, автомобил, темир йўл, ҳаво ва қувур транспортларини ягона логистик занжир сифатида бошқаришни ҳисобга олган ҳолда, транспорт турларини ўзаро мувофиқлаштириш ёрдамида ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 2-июлдаги 2/6014-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатдаги транспорт-логистика харажатларини ўртача 5 фоизга камайтириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган;
Ўзбекистон транспорт тизимида ташиш ҳажмларининг мамлакат логистика самарадорлигига таъсири эконометрик моделлаштириш асосида пессимистик, динамик ва оптимистик ссенарийлар бўйича 2030-йилгача прогноз кўрсаткичларидан “ТЕМИРЙЎЛКАРГО” АЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 2-июлдаги 2/6014-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “ТЕМИРЙЎЛКАРГО” акциядорлик жамиятнинг узоқ муддатли истиқболдаги даромадлари ҳажми динамикасини аниқлаш ҳамда асосий фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини берган.
Ўзбекистон транспорт тизими бошқарувининг мамлакат логистика самарадорлигини оширишга таъсирини комплекс баҳолаш методикаси таклифи Ўзбекистон халқаро автомобилларда ташувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 2-июлдаги 2/6014-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши транспорт турлари ўртасидаги самарадорлик даражасини аниқлаш, ресурсларни мақбул тақсимлаш ва миллий логистика тизимини стратегик ривожлантириш имконини берган; 
турли транспорт ташувларининг мамлакат логистика самарадорлигига таъсирини баҳолаш консепсияси, ҳар бир транспорт турининг нисбий ҳиссасини аниқлаш ва самарадорликни оширишни ҳисобга олган ҳолда, илмий асосланган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ёрдамида такомиллаштирилган таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳузуридаги Халқаро рақамли транспорт коридорлари Лойиҳа офиси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 2-июлдаги 2/6014-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши транспорт турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш, ташув жараёнларини самарали мувофиқлаштириш ва миллий логистика тизими рақобатбардошлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish