Самиев Шоҳруҳ Фахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш”,  08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt4593
Илмий раҳбарлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Рахманбаева Роза Абдурахмановна, Тошкент архитектура-қурилиш университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Маъруф Ихтиёрович, Олий таълим вазирлиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизими ишлаб чиқариш самарадорлиги (Пе = 0,4), харажатлар (Cл = 0,35) ва энергия бозоридаги нарх шаклланишига (Смп = 0,25) таъсир этувчи омилларни комплекс баҳолашга хизмат қилувчи энергия хавфсизлиги даражасини аниқлашнинг алгоритмик моделини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириштирилган;
макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичлари (иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажми, ЯИМ, саноат корхоналари сони, аҳоли ўсиши, энергетика инвестициялари ва энергия самарадорлиги индекси) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни комплекс таҳлил қилиш ва эконометрик моделлаштириш асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
энергетика тизими субектлари ўртасида ахборот алмашинуви, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансларини мувофиқлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини интеграциялаш имконини берувчи ҳудудий электр таъминоти тизимини ривожлантиришнинг интеграллашган бошқарув модели орқали электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш таклифи асосланган;
электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш шароитида энергия талаби (ЭД = 0,30 – Энергй Деманд), ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (РЕ = 0,25 – Ресоурcе Эффиcиенcй), инвестиция сиёсати (ИП = 0,25 – Инвестмент Полиcй) ҳамда экологик хавфсизлик омиллари (ЭС = 0,20 – Энвиронментал Сафетй)ни ягона бошқарув тизими доирасида интеграциялашга хизмат қилувчи энергия хавфсизлигини бошқаришнинг консептуал модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизими ишлаб чиқариш самарадорлиги (Пе = 0,4), харажатлар (Cл = 0,35) ва энергия бозоридаги нарх шаклланишига (Смп = 0,25) таъсир этувчи омилларни комплекс баҳолашга хизмат қилувчи энергия хавфсизлиги даражасини аниқлашнинг алгоритмик моделини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириштириш таклифи “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ амалиётида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари”АЖнинг 2026-йил 9-апрелдаги  01-04-08/2664-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ корхонасида ёқилғи сарфини оптималлаштириш ҳисобига энергия ишлаб чиқариш таннархи ўртача 8–10 % га камайши эришилган ва энергетик маҳсулот рентабеллигини 12 % га ошишига имкон яратилган;
макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичлари (иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажми, ЯИМ, саноат корхоналари сони, аҳоли ўсиши, энергетика инвестициялари ва энергия самарадорлиги индекси) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни комплекс таҳлил қилиш ва эконометрик моделлаштириш асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ривожланишининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ амалиётида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари”АЖнинг 2026-йил 9-апрелдаги 01-04-08/2664-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ корхонасини ривожланишининг турли ссенарийлари ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини, инвестициялар оқимини ва энергия самарадорлигини стратегик бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш жараёни такомиллаштиришга имкон яратилган;
энергетика тизими субектлари ўртасида ахборот алмашинуви, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансларини мувофиқлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини интеграциялаш имконини берувчи ҳудудий электр таъминоти тизимини ривожлантиришнинг интеграллашган бошқарув модели орқали электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш таклифи “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ амалиётида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари”АЖнинг 2026-йил 9-апрелдаги 01-04-08/2664-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарув жараёнларининг оптималлашув даражаси 18–20 % га ошишга эришилган, режалаштириш ва таҳлил босқичларида қарор қабул қилиш муддати 25 % га қисқариши таъминланган, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги эса 15 % га яхшиланишига имкон яратилган;
электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш шароитида энергия талаби (ЭД = 0,30 – Энергй Деманд), ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (РЕ = 0,25 – Ресоурcе Эффиcиенcй), инвестиция сиёсати (ИП = 0,25 – Инвестмент Полиcй) ҳамда экологик хавфсизлик омиллари (ЭС = 0,20 – Энвиронментал Сафетй)ни ягона бошқарув тизими доирасида интеграциялашга хизмат қилувчи энергия хавфсизлигини бошқаришнинг консептуал модели “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ амалиётида фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари”АЖнинг 2026-йил 9-апрелдаги 01-04-08/2664-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ корхонасида ресурслардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва экологик хавфсизликни таъминлашгача бўлган жараёнларда бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмлари оптималлаштиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish