Ашрапов Равил Рамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини шакллантиришда китобхонлик маданияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа. (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/ Fa1316
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна фалсафа фанлари доктори, профессор; Ражабова Наталя Базаровна фалсафа фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёшлар ижтимоий-маънавий қиёфасини шакллантиришда китобхонлик маданиятининг таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
китобхонлик маданиятининг ёшлар маънавий-ахлоқий камолоти ва ижтимоий идентиклиги шаклланишидаги бадиий тафаккур, ахлоқий рефлекция ва маданий мансубликни англаш орқали намоён бўладиган детерминацион хусусиятлари ҳамда шахснинг аксиологик йўналганлиги, маънавий-ахлоқий фазилатлари ва ижтимоий ўзлигини англаш жараёнларини миллий ва умуминсоний қадриятларнинг шахсий эътиқодга айланиши асосида интеграциялаштирувчи омил сифатидаги аҳамияти асосланган;
ёшларнинг индивидуал эҳтиёжлари, мутолаа мақсади ва когнитив хусусиятларига мувофиқ анъанавий ҳамда рақамли мутолаа шаклларини динамик танлаш, мултимодал ўзлаштириш, рефлексив қайта ишлаш, ижтимоий-коммуникатив муҳокама ва аксиологик интериоризацияни қамраб олувчи адаптив-интегратив гибрид китобхонлик моделининг ўзлаштирилган мазмунни шахсий қадрият ва онгли ҳаётий позицияга айлантириш орқали ёшларда барқарор мутолаа эҳтиёжи ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш имкониятлари аниқлаштирилган;
Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг таълим, маданият, ахборот-коммуникация ва фуқаролик жамияти институтларини функсионал интеграциялашга асосланган идоралараро ҳамкорлик, ижтимоий шериклик ва мутолаа ресурсларидан тенг фойдаланишни таъминловчи институционал механизмлари ҳамда унинг мутолаани кундалик ижтимоий амалиётга, билимни эса ижодий тафаккур ва ижтимоий ташаббус манбаига айлантириш орқали китобхонлик муҳитини шакллантириш ва жамият интеллектуал салоҳиятини оширишдаги стратегик аҳамияти очиб берилган;
китобхонлик маданиятининг ёшлар ижтимоий-маънавий ва ахлоқий йўналганлигини қадриятларни қадрлаш, маънавий тажрибани ўзлаштириш ва мустақил ахлоқий танловни қарор топтириш орқали детерминациялаш хусусиятлари ҳамда шахс онгининг шаклланиши, ахлоқий рефлекция ва ижтимоий масъулиятнинг ривожланиши билан мутолаа мазмунининг шахсий эътиқод, ижтимоий позиция ва хулқ-атвор меъёрларига айланиши ўртасидаги интегратив бирлик асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини шакллантиришда китобхонлик маданиятининг аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
китобхонлик маданиятининг ёшлар маънавий-ахлоқий камолоти ва ижтимоий идентиклиги шаклланишидаги бадиий тафаккур, ахлоқий рефлекция ва маданий мансубликни англаш орқали намоён бўладиган детерминацион хусусиятлари ҳамда шахснинг аксиологик йўналганлиги, маънавий-ахлоқий фазилатлари ва ижтимоий ўзлигини англаш жараёнларини миллий ва умуминсоний қадриятларнинг шахсий эътиқодга айланиши асосида интеграциялаштирувчи омил сифатидаги аҳамиятига доир илмий-назарий хулосалар ҳамда таклиф-тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақам “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 23-июлдаги 314-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини юксалтиришга қаратилган ишларни китобхонлик маданиятининг тарбиявий имкониятларига оид таҳлилий хулосалар билан бойитишга хизмат қилган;
ёшларнинг индивидуал эҳтиёжлари, мутолаа мақсади ва когнитив хусусиятларига мувофиқ анъанавий ҳамда рақамли мутолаа шаклларини динамик танлаш, мултимодал ўзлаштириш, рефлексив қайта ишлаш, ижтимоий-коммуникатив муҳокама ва аксиологик интериоризацияни қамраб олувчи адаптив-интегратив гибрид китобхонлик моделининг ўзлаштирилган мазмунни шахсий қадрият ва онгли ҳаётий позицияга айлантириш орқали ёшларда барқарор мутолаа эҳтиёжи ҳамда китобхонлик маданиятини шакллантириш имкониятларига оид хулосалар ҳамда таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилги чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналиши 37-бандида белгиланган “Янги Ўзбекистон ёшларининг маънавий портрети”ни яратиш лойиҳаси бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-июлдаги 02/08/29-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ижтимоий-маънавий ва ахлоқий қиёфасини шакллантириш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар учун тарғиботчиларнинг услубий қўлланмаларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг таълим, маданият, ахборот-коммуникация ва фуқаролик жамияти институтларини функсионал интеграциялашга асосланган идоралараро ҳамкорлик, ижтимоий шериклик ва мутолаа ресурсларидан тенг фойдаланишни таъминловчи институционал механизмлари ҳамда унинг мутолаани кундалик ижтимоий амалиётга, билимни эса ижодий тафаккур ва ижтимоий ташаббус манбаига айлантириш орқали китобхонлик муҳитини шакллантириш ва жамият интеллектуал салоҳиятини оширишдаги стратегик аҳамиятига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг норматив ҳужжатларини илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2023-йил 13-июлдаги 04-13/596-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодда аждодлар адабий меросига ҳурмат, ватанпарварлик ва китобхонлик маданиятини шакллантиришга қаратилган фаолиятнинг мазмунини бойитиш, китоб мутолаасини замонавий билимларни эгаллаш ва ёшларнинг интеллектуал-маънавий салоҳиятини ривожлантириш билан уйғунлаштиришга хизмат қилган;
китобхонлик маданиятининг ёшлар ижтимоий-маънавий ва ахлоқий йўналганлигини қадриятларни қадрлаш, маънавий тажрибани ўзлаштириш ва мустақил ахлоқий танловни қарор топтириш орқали детерминациялаш хусусиятлари ҳамда шахс онгининг шаклланиши, ахлоқий рефлекция ва ижтимоий масъулиятнинг ривожланиши билан мутолаа мазмунининг шахсий эътиқод, ижтимоий позиция ва хулқ-атвор меъёрларига айланиши ўртасидаги интегратив бирлик бўйича илмий-назарий таҳлиллар, хулоса ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси томонидан тақдим этилган далолатномада қайд этилган “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг 2025-йил феврал–август ойларидаги ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 05-09-1496-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурларнинг илмий-маърифий мазмунини бойитиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришга оид маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish