Файзуллаева Иқбол-ой Ғайрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин камол топган шахсни тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fal1930
Илмий раҳбар: Иркаев Абдураҳим Панжиевич, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Вохидова Мунира Тўлқиновна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади экин камол топган шахсни тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комил инсон ғоясининг ижтимоий амалиётда эркин камол топган шахс сифатида рўёбга чиқиши, унинг шахснинг обектив шарт-шароитларни англаш, ҳаётий мўлжал ва интилишларини мустақил белгилаш ҳамда танлов оқибатлари учун масъулиятни зиммасига олиш қобилиятлари бирлигида намоён бўлиши, эркин танловнинг мазмуни эса индивидуал интилишлар, обектив зарурият ва ижтимоий масъулиятни онгли равишда мувофиқлаштиришда ифодаланиши асосланган;
эркин камол топган шахс ғоясининг умуминсоний хусусияти инсон қадр-қиммати, эркинлиги ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилишида, тарихий хусусияти муайян даврдаги ижтимоий муносабатлар, ахлоқий меъёрлар ва маданий қадриятлар орқали ифодаланиши ҳамда шахс камолоти мезонларининг ўзгариши ворисийлик ва янгиланиш ўртасидаги диалектик алоқадорликка боғлиқлиги очиб берилган;
замонавий жамиятда эркин камол топган шахсни тарбиялашдаги зиддиятлар (танлов имкониятларининг кенгайиши, ахборот манипуляциясига қарамлик хавфининг ортиши, анъанавий қадриятларнинг таъсири заифлашуви) каби номутаносибликларда намоён бўлиши, уларни бартараф этишда танқидий баҳолаш, қадриятларни онгли ўзлаштириш ва мустақил ҳаётий позициясини белгилаш қобилияти каби воситалар аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистонда эркин камол топган шахсни тарбиялашга қаратилган таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришнинг шахснинг эҳтиёж ва қобилиятларини аниқлаш, индивидуал ривожланиш йўналишини белгилаш, мустақил ташаббусларни ижтимоий лойиҳаларда амалга ошириш ҳамда натижаларни онгли танлов, шахс мобиллиги ва ижтимоий масъулият мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин камол топган шахни тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
комил инсон ғоясининг ижтимоий амалиётда эркин камол топган шахс сифатида рўёбга чиқиши, унинг шахснинг обектив шарт-шароитларни англаш, ҳаётий мўлжал ва интилишларини мустақил белгилаш ҳамда танлов оқибатлари учун масъулиятни зиммасига олиш қобилиятлари бирлигида намоён бўлиши, эркин танловнинг мазмуни эса индивидуал интилишлар, обектив зарурият ва ижтимоий масъулиятни онгли равишда мувофиқлаштиришда ифодаланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-сон “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/11-25641-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида замонавий технологиялар ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг автоматлашуви ва бошқарувнинг рақамлашуви натижасида юзага келаётган касбий ҳамда маънавий талаблар билан боғлиқ муаммолар ечимига доир фикрлар, хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишига хизмат қилган;
эркин камол топган шахс ғоясининг умуминсоний хусусияти инсон қадр-қиммати, эркинлиги ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилишида, тарихий хусусияти муайян даврдаги ижтимоий муносабатлар, ахлоқий меъёрлар ва маданий қадриятлар орқали ифодаланиши ҳамда шахс камолоти мезонларининг ўзгариши ворисийлик ва янгиланиш ўртасидаги диалектик алоқадорликка боғлиқлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан ёшларга оид маънавий-маърифий кўрсатувларни тайёрлашда, жумладан, 29-май куни эфирга узатилган “Файзли кун” телекўрсатуви дастур ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 28-июлдаги 17-05/125-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг ахлоқий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
замонавий жамиятда эркин камол топган шахсни тарбиялашдаги зиддиятлар (танлов имкониятларининг кенгайиши, ахборот манипуляциясига қарамлик хавфининг ортиши, анъанавий қадриятларнинг таъсири заифлашуви) каби номутаносибликларда намоён бўлиши, уларни бартараф этишда танқидий баҳолаш, қадриятларни онгли ўзлаштириш ва мустақил ҳаётий позициясини белгилаш қобилияти каби воситаларга тегишли хулосалар ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналиши 19-бандида белгиланган “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 11-июндаги 10/337-сон маълумотномаси). Натижада, тарғибот фаолиятида эркин камол топган шахсни тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда эркин камол топган шахсни тарбиялашга қаратилган таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришнинг шахснинг эҳтиёж ва қобилиятларини аниқлаш, индивидуал ривожланиш йўналишини белгилаш, мустақил ташаббусларни ижтимоий лойиҳаларда амалга ошириш ҳамда натижаларни онгли танлов, шахс мобиллиги ва ижтимоий масъулият мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-2026-йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган ўқув-семинар дастурлари мазмунини бойитишда, маданий-маърифий материаллар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 18-апрелдаги 2-13-18-1006-сон маълумотномаси). Натижада, шахс камолотига қаратилган лойиҳалар мазмунини бойитиш, ёшларнинг ижтимоий-маънавий мослашувини ташкил этиш ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.