Рўзимуродов Сирож Мадатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила ва маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ахлоқий-эстетик аспектлари”, 09.00.02 - Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Fal149 Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Худайбердиева Хурият Каримбердиевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила ва маҳаллада соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ахлоқий-эстетик аспектларини очиб бериш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек турмуш тарзида никоҳ ва этномаданий маросимларни ахлоқий-ҳуқуқий регламентлаштириш (тартибга солиш) соғлом турмуш маданиятини такомиллаштиришнинг бирламчи асоси эканлиги социометрик кузатув (жамият аъзолари орасида никоҳ ва маросимларга муносабати, никоҳнинг турмуш маданиятига ҳамда анъанавий ва замонавий никоҳ маросимларининг жамиятдаги ижтимоий барқарорликка таъсири) воситасида исботланган;
оила ва маҳаллада ижимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда замонавий тадбиркорлик маданиятининг тарихий тажрибага таянилган ҳолда социал-маданий детерминантларини ҳамда ахлоқ ва оқилоналикка асосланган ижтимоий-маданий қадриятларни тиклаш зарурати ахлоқий-эстетик жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” дастури орқали соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ва маҳаллаларнинг эстетик кўринишини яхшилаш билан аҳоли учун замонавий инфратузилма, яшил макон, репродуктив саломатлик ҳақидаги билимларни бойитиш зарурлиги ахлоқий тамойиллар орқали асослаб берилган;
оиланинг ижтимоий-ахлоқий ва эстетик жиҳатлари оилавий муносабатларни тартибга солишда турмуш тарзи, диний эътиқод ўртасидаги алоқаларнинг обектив ва субектив имкониятларини (қадрият, анъана, мулоқот, ҳамкорлик ва оилавий урф-одатлар ва қарашлар, шахсий ижтимоий муносабатлар, эстетик ва ахлоқий дунёқараш) юзага келтириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий қонуният эканлиги аниқланган;
оила ва маҳаллада соғлом маънавий муҳитнинг трансформацияга учраганлиги айрим анъаналарни модернизациялашгани, баъзилари эса ўзининг ижтимоий аҳамиятини тўла йўқотгани ҳамда бу жараёнларнинг замонавий ментал хусусиятлар билан бойиб борганлиги ва унинг оилавий муносабатларга эволуцион таъсир этганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқот натижасида оила ва маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришнинг ахлоқий-эстетик аспектларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ўзбек турмуш тарзида никоҳ ва этномаданий маросимларни ахлоқий-ҳуқуқий регламентлаштириш (тартибга солиш) соғлом турмуш маданиятини такомиллаштиришнинг бирламчи асоси эканлиги социометрик кузатув (жамият аъзолари орасида никоҳ ва маросимларга муносабати, никоҳнинг турмуш маданиятига ҳамда анъанавий ва замонавий никоҳ маросимларининг жамиятдаги ижтимоий барқарорликка таъсири) воситасида исботланганлигига оид амалий таклифлардан Самарқанд вилояти Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишини олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги 22/01/01 рақамли амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2025-йил 29-апрелдаги 25/13-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда ва шу билан бирга оила ва маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш асосида инсонларга одоб-ахлоқ, гўзаллик ва ҳаётий уйғунлик тамойилларини онгига сингдириш ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
оила ва маҳаллада ижимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда замонавий тадбиркорлик маданиятининг тарихий тажрибага таянилган ҳолда социал-маданий детерминантларини ҳамда ахлоқ ва оқилоналикка асосланган ижтимоий-маданий қадриятларни тиклаш зарурати ахлоқий-эстетик жиҳатдан асосланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан 2024-йилда Ўзбекистон маҳалла уюшмаси тизимида “Маҳаллаларда саломатлик мактабларини ташкил этиш дастурини” ИВ чора-тадбирлар режасини 4.3. “Инсонда репродуктив саломатликни сақлаш шартлари” 3.4. “Маҳаллада соғлом ва фаол ҳаётни таъминлаш” каби бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон маҳалла уюшмаси ҳузуридаги маҳалла академиясининг 2025-йил 28-апрелдаги 01-03/09-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ҳамда маҳалла аъзоларида маданий юксалтириш, умумий фаровонлик ва барқарорликни таъминлаш, уларда ахлоқий ва эстетик қадриятларнинг уйғунлашуви ва ижтимоий бирлашувини кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” дастури орқали соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ва маҳаллаларнинг эстетик кўринишини яхшилаш билан аҳоли учун замонавий инфратузилма, яшил макон, репродуктив саломатлик ҳақидаги билимларни бойитиш зарурлиги ахлоқий тамойиллар орқали асослаб берилганлигига оид хулосалардан ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 24-февралдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда оила ва маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ҳамда уларда ахлоқий-эстетик қадриятларни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда оила ва маҳалла ҳамкорлиги, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
оиланинг ижтимоий-ахлоқий ва эстетик жиҳатлари оилавий муносабатларни тартибга солишда турмуш тарзи, диний эътиқод ўртасидаги алоқаларнинг обектив ва субектив имкониятларини (қадрият, анъана, мулоқот, ҳамкорлик ва оилавий урф-одатлар ва қарашлар, шахсий ижтимоий муносабатлар, эстетик ва ахлоқий дунёқараш) юзага келтириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий қонуният эканлиги аниқланганлигига оид назарий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-майдаги 01-07/189-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва маҳалла тизимидаги соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний ҳолат эмас, балки инсоннинг ички дунёси, тафаккури ва маънавий оламининг уйғунлигини ифодалайди ва ёшларда ҳаёт мазмунини англаш, эзгулик ва гўзалликка интилиш каби туйғуларни янада ривожлантиришда хизмат қилган.
оила ва маҳаллада соғлом маънавий муҳитнинг трансформацияга учраганлиги айрим анъаналарни модернизациялашгани, баъзилари эса ўзининг ижтимоий аҳамиятини тўла йўқотгани ҳамда бу жараёнларнинг замонавий ментал хусусиятлар билан бойиб борганлиги ва унинг оилавий муносабатларга эволуцион таъсир этганлиги исботланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 5-сентябрдаги ИХ қурултойида тасдиқланган 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастури И йўналишининг “Баркамол авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш”, 1.1. “Маънавий тарбия ва сифатли таълим” ва ИИИ йўналишининг “Оилани мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларга муносиб шароитлар яратиш”, 3.1. “Оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳамда 3.4. “Соғлом ва фаол ҳаётни таъминлаш, миллат генофондини сақлаш” каби бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 15-июлдаги 02/02-71-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва маҳалла тизимида соғлом турмуш тарзини такомиллаштиришда ахлоқий меъёрлар ва эстетик қадриятларни уйғунлаштириш ва жамиятда ёшларни маънавий етук, миллий қадриятлар асосида комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган.