Қувватов Сардор Исомиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
Ўзбек маҳаллаѕида турмуѕҳ эѕтетикаѕини ѕҳакллантириѕҳнинг фалѕафий маѕалалари, 09.00.02 – Онг,маданият ва амалиёт шакллраи фалсафаси (эстетика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal232
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат Педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Комилов Рўзи Рабиевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек маҳалласида турмуш эстетикасини шакллантиришнинг илмий-назарий механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек маҳалласида турмуш эстетикаси шаклланиши асосан оилада эстетик тарбия, яшаш хонадонининг ландшафтини гўзаллаштириш, турмуш ободлигига эришиш, хулқий гўзалликни намоён қилиш каби мезонлар билан боғлиқ эканлиги мантиқий далилланган;
ўзбек маҳалласи архитектурасида эски ва янги элементлар уйғунлашуви ўртасидаги анъанавий ва замонавий дизайн унсурларининг симбиозлашуви турмуш эстетикаси ривожланишида доминант эканлиги гўзаллик қонунияти орқали очиб берилган;
ўзбек миллати турмуш эстетикасининг этномаданиятида этноестетик тадбирлар: тўйлар, маросимлар, урф-одатлар ва байрамлардаги миллий ранг-баранглик ҳамда кийим-кечак ва безаклардаги нафисликнинг уйғунлашуви билвосита эстетик меёрлар ва диднинг шаклланишига таъсир кўрсатганлиги илмий асосланган;
Янги Ўзбекиѕтонда “Обод маҳалла” конѕепѕияѕи ўзбек маҳалласи турмуш эстетикасининг инсон хулқ-атвори моделига бевосита таъсир кўрсатадиган субектив-фазовий муҳитни шакллантириб, аҳоли учун замонавий инфратузилмани яратилишига, ѕоғлом турмуѕҳ тарзи ва маданий ҳаётни ривожланишига олиб келганлиги аргументлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек маҳалласида турмуш эѕтетикаѕини ѕҳакллантириѕҳнинг фалѕафий маѕалалари бўйича иѕҳлаб чиқилган ғоялар аѕоѕида:
ўзбек маҳалласида турмуш эстетикаси шаклланиши асосан оилада эстетик тарбия, яшаш хонадонининг ландшафтини гўзаллаштириш, турмуш ободлигига эришиш, хулқий гўзалликни намоён қилиш каби мезонлар билан боғлиқ эканлигига оид илмий янгилик, методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган 22/01/01 рақамли “Маҳалларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга ошириш доирасида фойдаланилган (Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2024-йил 14-ноябрдаги 24/19-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасида белгиланган вазифалар асосида маҳалларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишга ва мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга ҳамда ёшларда соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
ўзбек маҳалласи архитектурасида эски ва янги элементлар уйғунлашуви ўртасидаги анъанавий ва замонавий дизайн унсурларининг симбиозлашуви турмуш эстетикаси ривожланишида доминант эканлигига оид таклиф- тавѕиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг “Миллий қадрятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” номли ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, Ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйгʻуларини кучайтириш” мавзусидаги 41-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-декабрдаги 10/207-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимиз маҳаллаларида юксак маънавиятли ёшларни тарбия соҳасида ијтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрнини янада муѕтаҳкамлаб, аҳолининг турмуѕҳ ѕифати ва маданий дарајаѕини оѕҳириѕҳга хизмат қилган;
ўзбек миллати турмуш эстетикасининг этномаданиятида этноестетик тадбирлар: тўйлар, маросимлар, урф-одатлар ва байрамлардаги миллий ранг-баранглик ҳамда кийим-кечак ва безаклардаги нафисликнинг уйғунлашуви билвосита эстетик меёрлар ва диднинг шаклланишига таъсир кўрсатганлигига оид таклиф ва тавѕиялардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2024-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”даги “Вилоят ҳудудида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” номли 2-банди ҳамда “Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари!” шиори остида миллий қадриятларга бўлган ҳурматни ёшлар онги ва қалбига сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш” номли 4-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Самарқанд вилояти бошқармасининг 2024-йил 12-декабрдаги 01/168-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалланинг анъанавий урф-одатлари ва эѕтетик қадриятларини ѕақлаб қолиѕҳ ва ёѕҳ авлодга ўзликни таниѕҳ ва қадриятларни ўргатиѕҳ мисолида тадбирларнинг мазмунан бойишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекиѕтонда “Обод маҳалла” конѕепѕияѕи ўзбек маҳалласи турмуш эстетикасининг инсон хулқ-атвори моделига бевосита таъсир кўрсатадиган субектив-фазовий муҳитни шакллантириб, аҳоли учун замонавий инфратузилмани яратилишига, ѕоғлом турмуѕҳ тарзи ва маданий ҳаётни ривожланишига олиб келганлигига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йилда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” тонгги дастури ва “Маърифат шуъласи” телекўрсатуви дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-ноябрдаги 01-07/356-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзи ривожланишига ҳамда уларда анъанавий ва замонавий турмуѕҳ тарзлари ўртаѕидаги мувозанатни ѕақлаѕҳда, миллий қадриятларга таяниши зарурлиги асосида тегишли амалий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.