Йўлдашев Шохрух Илҳомжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси (ҳимояси ҳақида эълон)

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш механизмлари” 22.00.03 ‒ Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар социологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/S159. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо-Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошкаруви академияси ҳузуридаги  социология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.04/2025.27.12.S.01.02 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жиянмуратова Гулноз Шербўтаевна, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Расмий оппонентлар: Социология фанлари доктори, профессор Сеитов Азамат Пулатович, Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Толипов Абдуғаффор Абдунабиевич.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ёшларнинг ҳуқуқий маданият даражасини социологик тадқиқотлар билан таҳлил қилиш орқали ҳуқуқий маданиятни ошириш механизмларини такомиллаштириш йўлларини илмий асослантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти органлари ва социал институтлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш социал дискурс доирасида томонларнинг коммуникатив компетенсияларига бевосита боғлиқлиги, ушбу компетенсиялар жамиятда ижтимоий барқарорлик, институционал легитимлик ва фуқаролик иштирокини таъминловчи социологик механизм сифатида намоён бўлиши асослантирилган;
рақамли платформалар ва онлайн таълим ресурслари асосида ёшларга ҳуқуқий билимларни сунъий интеллект орқали интерактив шаклда етказилиши глобал ахборот маконига интеграциялашган ҳолда самарали ривожланиши социологик асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида рақамли платформалар, онлайн таълим ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида интерактив ҳуқуқий-маърифий дастурларни киритилиши социологик асослантирилган;
ёшларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини превентив англаш ва уларни манзилли ҳал этишда ижтимоий мониторинг, сўровлар ва аналитик таҳлиллар орқали амалга ошириш жамиятдаги реал социал-ҳуқуқий муаммоларни аниқ идентификация қилиши социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш механизмларига социологик таҳлили бўйича тадқиқот натижаларидан:
давлат ҳокимияти органлари ва социал институтлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш социал дискурс доирасида томонларнинг коммуникатив компетенсияларига бевосита боғлиқлиги, ушбу компетенсиялар жамиятда ижтимоий барқарорлик, институционал легитимлик ва фуқаролик иштирокини таъминловчи социологик механизм сифатида намоён бўлиши сифатида берилган таклифидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 1-йўналиши 4-хатбошисидаги “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” бандларни киритиш ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 12-июндаги 02-1057 -сонли далолатномаси). Натижада мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши давлат ҳокимияти органлари ва социал институтлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган. Хусусан, социал дискурс жараёнларида коммуникатив компетенсияларнинг ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиш асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш, давлат ва жамият ўртасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулиятни кучайтиришга қаратилган янги ёндашув ва механизмларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган, шунингдек, мазкур илмий тавсиялар асосида миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одобларни тарғиб этишга қаратилган тадбирларнинг мазмуни замонавий социологик ёндашувлар билан бойитилиб, уларни ташкил этиш ва ўтказишнинг самарадорлиги оширилган. Натижада жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, давлат институтларига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштириш ҳамда институционал легитимликни кучайтиришга хизмат қилувчи назарий-услубий асослар янада такомиллаштирилган. Мазкур ишланмаларнинг амалиётга жорий этилиши маънавий-маърифий фаолиятда замонавий коммуникатив технологиялар ва таъсирчан тарғибот усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириб, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган тарғибот ишларининг илмий асосланганлиги, манзиллилиги ва ижтимоий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этган. Натижада амалиётга татбиқ этилиши  ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда маънавий-маърифий ишларнинг янги замонавий таъсирчан технологияларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ қисмлари мазмунини бойитишга ҳамда ушбу фаолиятнинг назарий-услубий асосларини янада такомиллаштиришда ўз самарадорлигини кўрсатган;
рақамли платформалар ва онлайн таълим ресурслари асосида ёшларга ҳуқуқий билимларни сунъий интеллект орқали интерактив шаклда етказилиши глобал ахборот маконига интеграциялашган ҳолда самарали ривожланишига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурининг 1 йўналиш 20-хатбошисидаги “Давлат рамзлари, Олий Мажлис палаталари, суд ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ маълумотлар ҳамда замонавий медиа-аудиовизуал ва бошқа кўргазмали воситалар асосида яратилган “Конституция хиёбони” аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.”, 2-йўналиши 10-хатбошисидаги “фуқаролик жамияти институтларининг аҳоли ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга ижтимоий буюртма ва субсидиялар ажратишни кенгайтириш.” бандларни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2025-йил 10-январдаги № 01-02/27-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши ёшларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини превентив аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилган. Хусусан, сунъий интеллект, рақамли платформалар ва онлайн таълим ресурслари орқали ҳуқуқий билимларни интерактив шаклда етказиш имкониятлари кенгайтирилган, шунингдек, ёшларнинг социал-ҳуқуқий муаммоларини манзилли ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари ишлаб чиқилган. Натижада ҳуқуқий тарғибот ишларининг самарадорлиги ошиб, ёшларнинг фуқаролик фаоллиги ва ҳуқуқий онгини юксалтиришнинг назарий-услубий асослари такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида рақамли платформалар, онлайн таълим ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида интерактив ҳуқуқий-маърифий дастурларни киритилиши сифатида берилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурининг 1 йўналиш 20-хатбошисидаги “Давлат рамзлари, Олий Мажлис палаталари, суд ҳокимияти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ маълумотлар ҳамда замонавий медиа-аудиовизуал ва бошқа кўргазмали воситалар асосида яратилган “Конституция хиёбони” аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.”, 2-йўналиши 10-хатбошисидаги “фуқаролик жамияти институтларининг аҳоли ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга ижтимоий буюртма ва субсидиялар ажратишни кенгайтириш.” бандларни киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2025-йил 10-январдаги № 01-02/27-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши ёшларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш, ҳуқуқий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилган. Хусусан, рақамли платформалар, онлайн таълим ресурслари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали ҳуқуқий-маърифий ишларнинг самарадорлиги оширилган, шунингдек, аниқланган социал-ҳуқуқий муаммоларни манзилли ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан тегишли давлат органларига депутатлик сўровлари ишлаб чиқилиб юборилган. Бу эса ёшларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот ишларининг замонавий ва таъсирчан механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини превентив англаш ва уларни манзилли ҳал этишда ижтимоий мониторинг, сўровлар ва аналитик таҳлиллар орқали амалга ошириш жамиятдаги реал социал-ҳуқуқий муаммоларни аниқ идентификация қилишига оид маълумотидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 1-йўналиши 4-хатбошисидаги “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” бандларни киритиш ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 12-июндаги 02-1057 -сонли далолатномаси). Натижада мазкур илмий-амалий тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар мазмунини янада бойитишга хизмат қилган. Хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини превентив асосда аниқлаш, уларнинг долзарб муаммоларини ижтимоий мониторинг, сўровномалар ва аналитик таҳлиллар орқали мунтазам ўрганиш механизмларининг жорий этилиши тарғибот тадбирларининг мазмунан манзиллилигини ва самарадорлигини ошириш имконини берган, шунингдек, мазкур ёндашув асосида ёшлар орасида миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар, фуқаролик масъулияти ва ҳуқуқий онгни ривожлантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг янги усул ва шакллари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган. Бунинг натижасида маънавий-маърифий фаолиятни режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларида замонавий, таъсирчан ва илмий асосланган технологиялардан фойдаланиш имкониятлари кенгайган. Мазкур ишланмалар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларининг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга, ёшларнинг ҳуқуқий ва маънавий тарбиясига оид лойиҳалар самарадорлигини оширишга ҳамда жамиятдаги реал социал-ҳуқуқий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга манзилли ечимлар ишлаб чиқиш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish