Маҳаммаджанов Ғолибжон Маҳаммаджон ўғли
 Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Янги Ўзбекистондаги ижтимоий онгнинг трансформациялашувида синергетик ёндашув”
Ихтисослик шифри: 22.00.02 - Ижтимоий    тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.(DSc)/S49.
Илмий маслаҳатчи: Матибоев Тошпўлат Болтабоевич, социология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳузуридаги 04/2025.27.12.S.01.02 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: 
Фалсафа фанлари доктори, профессор И.Саифназаров.
Тарих фанлари доктори, профессор А.Юлдашев.
Социология фанлари доктори А.Г.Абдуллаев.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” жамаотчилик фикриини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Янги Ўзбекистонда ижтимоий онгнинг синергетик жараён сифатида трансформациясини таҳлил қилиш ва унинг ижтимоий муносабатлар тизимига таъсири юзасидан илмий асосланган назарий хулосаларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий онг феноменининг нафақат мафкуравий таъсир объекти, балки ўзаро таъсирчан, динамик-адаптив омил эканлиги аниқланиб, жамият, жамоа ва индивиднинг рефлексив фаоллиги ҳамда институционал сигналлари ўртасидаги комплементар интеракцияси социологик жиҳатдан асосланган;
ижтимоий флуктуациялар (қадриятлар парчаланиши, маънавий ихтилофлар, фикрлар турли-туманлиги) орқали онгда юзага келадиган бифуркация ҳолатларини тизимли таҳлил тадқиқ этиш ижтимоий онгда юз берувчи трансформацион жараёнларнинг “ичкаридан бошланувчи драйверлари” эканлиги далилланган;
ижтимоий онг ташқи ички ва ташқи импулсларга боғлиқ ҳолда шаклланадиган тизим сифатида кўрилиб, тармоқли коммуникация, медиа таъсир, медиа-коммуникация, маданий капитал ва когнитив ишонч параметрларининг конструктив  аҳамияти социологик асосланган; 
ижтимоий онгдаги замонавий ва анъанавий қарашлар ўртасидаги парадигмал узилишлар “ижтимоий диссонанс”, “мафкуравий резонанс” ва “қадриятлар сегментацияси” тушунчаларини  социологик тавсифлаш орқали ушбу жараёнларни баҳолаш учун индикатив-метрик шкала ишлаб чиқилган;
ижтимоий онг шаклланишидаги макро, мезо, микро омиллар таъсири ўзаро интегратив алоқа тизими асосида таҳлил қилиниб, ижтимоий онг трансформациясини кўп векторли динамик жараён  сифатида амал қилиш механизми илмий-назарий  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий онг ва унинг шаклларини синергетик нуқтаи назаридан трансформациялашувини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
ижтимоий онг феноменининг нафақат мафкуравий таъсир обекти, балки ўзаро таъсирчан, динамик-адаптив омил эканлиги аниқланиб, жамият, жамоа ва индивиднинг рефлексив фаоллиги ҳамда институционал сигналлари ўртасидаги комплементар интеракцияси социологик жиҳатдан асосланганлик маълумотидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан партия дастурининг “Партиянинг ижтимоий идеали–ижтимоий демократик давлат барпо этишдир” бўлимига Янги Ўзбекистонни барпо этишда ижтимоий онгни  ривожлантиришдаги аҳамиятини кучайтиришга аҳамиятини янада оширишга доир 1, 3, 4-бандларни киритишда фойдаланилган. Натижада, Янги Ўзбекистонда ижтимоий онг шаклларини ривожлантиришда, ягона мақсадларга ундашда асосида бирлаштиришдаги мафкуравий мезонлар такомилида фуқаролик жамияти институтлари, хусусан ижтимоий партияларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, бошқарувини баҳолаш мезонлари асосида Ўзбекистон ХДП фракцияси ва партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги депутатларининг сайловчилар билан учрашув ўтказишга доир 2 та йўриқномалар ишлаб чиқишда ўз смарадорлигини кўрсатган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2024-йил 5-майдаги 21-03/51-сон далолатномаси);
ижтимоий флуктуациялар (қадриятлар парчаланиши, маънавий ихтилофлар, фикрлар турли-туманлиги) орқали онгда юзага келадиган бифуркация ҳолатларини тизимли таҳлил тадқиқ этиш ижтимоий онгда юз берувчи трансформацион жараёнларнинг “ичкаридан бошланувчи драйверлари” эканлиги далилланганлик маълумотидан Ўзбекистонда жамиятда ёшлар ижтимоий онгининг замонавий муносабатларга синергетик трансформациялашуви оқибатида жамиятда синергетик (ўзаро бирдамлик, якдиллик) ёндашувнинг шаклланишига хизмат қилишига доир таклифларидан фойдаланилган. Натижада Миллий тикланиш демократик партияси дастурининг “Жамиятда турли ғоявий мафкуралардан ҳимоялашнинг асосий механизмлари” номли 2 – йўналиши ҳамда ижтимоий партияларнинг мафкуравий тарғибот тадбирларини кучайтиришдадаги ижтимоий-ижтимоий механизмларнинг аҳамиятини кучайтиришга доир 1, 3, 4-бандларини шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси фракциясининг 2024 йил 18 июлдаги 02-01/47-сон далолатномаси);  
ижтимоий онг ташқи ички ва ташқи импулсларга боғлиқ ҳолда шаклланадиган тизим сифатида кўрилиб, тармоқли коммуникация, медиа таъсир, медиа-коммуникация, маданий капитал ва когнитив ишонч параметрларининг конструктив  аҳамияти социологик асосланганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги  4035-ИВ-сонли Қарорига 3-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 3-йўналишига Ўзбекистон-2030 стратегиясининг 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиққан ҳолда, қўмита олдида турган долзарб вазифалар мавзусидаги давра суҳбатини ўтказиш» белгиланган 12-бандини киритишда фойдаланилди(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 9-сонли далолатномаси).     Натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси иш режасининг фуқаролик жамияти ва аҳолининг ижтимоий онггини яна ривожлантириш борасидаги фаолиятига доир қонунчилик нормаларини ўрганишда, мониторинг олиб боришга доир 16-банди ижросига тегишли хулоса тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган. 
ижтимоий онгдаги замонавий ва анъанавий қарашлар ўртасидаги парадигмал узилишлар “ижтимоий диссонанс”, “мафкуравий резонанс” ва “қадриятлар сегментацияси” тушунчаларини  социологик тавсифлаш орқали ушбу жараёнларни баҳолаш учун индикатив-метрик шкала ишлаб чиқилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси дастурининг “Ёшларнинг ижтимоий онгини ривожлантириш ҳамда турли ёт ғоялардан сақлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатларини ривожлантириш” номли 2-йўналишида кўрсатиб ўтилган вазифаларнинг амалга оширишда, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этишда медиа маданиятни шакллантириш борасидаги мафкуравий тарғибот тадбирларини кучайтиришга доир 1, 3 - бандларни киритишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 1 ноябрдаги 24-11/17-сон далолатномаси). Шу билан бирга, диссертант томонидан илмий асосланган аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, ёшлар орасида турли ёт ғоялардан ҳимоялашга доим комплекс  ёндашувларни амалга ошириш ва медиа маданиятни ривожлантириш ҳамда ахборотларга бўлган муносабатини ўзгартиришга қартилган мафкуравий тадбирларни кучайтириш, бунда инсон омилининг социологик (синергетик ёндашув) жиҳатдан тадқиқ  этишга мўлжалланган бир қатор тадбирларини ўтказишга доир 4 та йўриқномалар ишлаб чиқишда фойдаланилган.
ижтимоий онг шаклланишидаги макро, мезо, микро омиллар таъсири ўзаро интегратив алоқа тизими асосида таҳлил қилиниб, ижтимоий онг трансформациясини кўп векторли динамик жараён сифатида амал қилиш механизми илмий-назарий асосланганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги 4034–ИВ-сонли Қарорида кўрсатиб ўтилган иш режасининг 1-йўналишига жамият ва унинг асосий институтларининг трансформациялашуви натижасида содир бўладиган ўзгаришларни тартибга солишга қаратилган “Стратегик режалаштиришнинг хуқуқий асосларини шакллантириш бўйича” 4-бандини киритишда, шунингдек, 5-йўналишида белгиланган “Парламент ва ОАВ: ўзаро алоқа ва ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусидаги конференцияни ўтказиш бўйича белгиланган 25-бандни киритишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 8 октябрдаги 02/6-9-68 сон далолатномаси). Натижада диссертант томонидан илмий асосланган Янги Ўзбекистонда ижтимоий онгнинг трансформациялашувига хос бўлган янги йўналиш – синергетик трансформациялашуви (аҳолини якдиллик асосида бирлаштириш) фуқароларнинг давлат бошқарувига бўлган мойиллик даражасини ошириш омили эканлиги асосида бошқарувини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш  бўйича таклифи Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларининг сайловчилар учрашув ўтказишга доир 8 та йўриқномалар тайёрлашда фойданалинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish